7.6. ОШ ТУЗИНИНГ СУВДАГИ ЭРИТМАСИНИ ЭЛЕКТРОЛИЗЛАБ, ВОДОРОД ОЛИШ.
Бунинг учун саноатда концентрацияси 310 г/л га тенг ош тузи эритмаси ишлатилади: бу ерда сув ва натрий хлориди диссоциаланган бўлади:
Н2О=Н++ОН- (7.22.)
NаСl=Nа++Cl- (7.23.)
ва у орқали доимий узгурмас электр токи юборилганда манфий зарядланган СИ- ва ОН- ионлари симобли анодга бориб, у ерда СИ- иони электросизланади ва хлор ажралиб чиқади:
Cl —е= Cl; (7.24.)
Cl =0,5 Cl 2 (7.25.)
ОН- иони эса электросизланмайди, чунки унинг потенциали, СИ-никига қараганда каттадир. Шунинг учун, темир (пўлатли)катодда қуйидаги реакциялар кетади:
Н++е=Н; (7.26.)
Н=0,5Н2; (7.27.)
эритмада эса
Nа++ОН-=NаОН (7.28.)
ҳосил бўлади. Электролиз вактидаги умумий реакция:
2Nа Cl +2Н2О=2NаОН+ Cl 2+Н2 (7.29.)
1т хлор ишлаб чиқариш учун 1642 квт-соат назариётда керак бўлади, амалиётда эса-2800 квт.соат электр энергияси сарфланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |