Металл конструкцияларини чегаравий ҳолатлар услуби бўйича ҳисоблаш
Биринчи гуруҳ чегаравий ҳолат бўйича ҳисоблаш.
Иккинчи гуруҳ чегаравий ҳолат бўйича ҳисоблаш.
Чегаравий ҳолатлар усулининг моҳияти.
Қурилиш конструкцияларни ҳисоблашдан мақсад кам миқдорда материал сарфлаб ташқи таъсир этаѐтган жами юкларга етарли даражада кўтариш қобилиятига эга бўлган, конструкцияларни яратиш. Қурилиш конструкцияларни 1955 йилдан бери чегаравий ҳолатлар услуби бўйича ҳисобланади.
Чегара ҳолатлари деганда конструкцияларнинг ишлатилиш жараѐнида олдиндан белгиланган талабларга жавоб бермай қолиши тушунилади Қурилиш конструкцияларни бу услуб билан ҳисоблаганда икки гурухга бўлиб ҳисобланади. Биринчи гуруҳ чегара ҳолатлар конструкцияни юк кўтариш қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ бўлиб ва уларга: шакл умумий устиворлигининг йўқолиши, вазият устиворлигининг йўқолиши, қурилма металлининг толиқиши ёки бошқа бирор характердаги бузилиш, юкларнинг ва ташқи муҳитнинг биргаликдаги ноқулай таъсири натижасида бузилиш, қурилмалардан фойдаланишни тўхтатишга олиб келадиган резонанс тебранишлар, металл материалнинг оқувчанлиги, бирикмалардаги силжишлар, дарзларнинг ҳаддан ташқари очилиши натижасида конструкциялардан фойдаланишнинг имконияти йўқлиги.
Иккинчи гуруҳ чегара ҳолатлар конструкцияни нормал фойдаланиш қийинлашиб қолганлиги билан боғлиқ ва уларга йўл қўйиб бўлмайдиган силжишлар, тебранмалар, дарзлар пайдо бўлиши натижасида ишлаш муддатининг камайишига олиб келадиган ҳолатлар киради. Конструкцияларни чегара ҳолатларга ҳисоблаш, иншоотни қуриш ѐки ундан фойдаланиш даврининг барча босқичларида чегара ҳолатлардан бирор-тасининг ҳам вужудга келмаслигини таъминлайди.
Биринчи гуруҳ чегара ҳолатлари учун умумий шарт қуйидагича ѐзилиши мумкин: N ≤ S
N - ҳисобланаѐтган элементдаги юкларни ноқулай биргаликда таъсир этишидан ҳосил бўладиган куч.
S - ҳисобланаётган элементнинг юк кўтариш қобилияти.
Элементдаги ҳосил бўладиган кучни қуйидаги формула билан аниқлашимиз мумкин:
бу ерда:
N Fni Ni fi n
(6.1)
N i - куч Fni1 га тенг бўлгандаги элементда ҳосил бўладиган куч
fi – юк бўйича ишончли коэффициент
n – бино вазифасига кўра ишончлилик коэффициенти
- юкларнинг биргаликда таъсир этишини эътиборга оладиган коэффициент
Элементнинг юк кўтариш қобилиятини унинг юзасига ва материалнинг қаршилигига қараб аниқлаш мумкин:
S An Rуп m c An Ry c (6.2) Бу ерда: An – элемент кўндаланг кесимининг( нетто) юзаси;
R yn – элемент материалининг оқувчанлиги бўйича ҳисобий қаршилиги;
c – ишлаш шароитини эътиборга олувчи коэффициент.
Шундай қилиб биринчи гуруҳ чегаравий ҳолати бўйича ҳисоблаш тенгламасини ѐзамиз:
Fni N fi n An Rу с
(6.3)
Чегаравий ҳолатни иккинчи гуруҳ бўйича ҳисоб ифодасини қуйидагича ѐзиш мумкин:
бу ерда:
Fni Ni fi n 2 2
(6.4)
2 - бирлик юк таъсирида элементдаги ҳосил бўладиган эластик деформация,
2 - норма бўйича ўрнатилган конструкциянинг чегаравий деформацияси.
Конструкцияларни чегара ҳолатларга ҳисоблаш, биноларни қуриш ва фойдаланиш даврининг барча босқичларида чегара ҳолатларидан биронтасининг ҳам вужудга келмаслигини таъминлайди. Бунда материал хусусиятларининг ноқулай ўзгаришлари, юкларнинг ноқулай бирга таъсир этиш эхтимоли, фойдаланиш шароитлари ва конструкциялар ишлашининг ўзига хос томонлари ҳисобга олинган бўлади. Бунинг учун ҳисоблашда қуйидаги коэффициентлар киритилади: юк бўйича ишончлилик коэффициенти
- fi , юкларнинг бирга таъсир этиш эхтимоли коэффициенти - , ишлаш
шароити коэффициенти - c, биноларнинг вазифасига кўра ишончлилик коэффициенти - n .
Do'stlaringiz bilan baham: |