Фаннинг мақсад ва вазифалари
“Менежмент.Маркетинг” фанининг асосий мақсади – бошқарув усуллари ва
тамойиллари, корхоналарда бошқарувни ташкил етиш босқичлари, бошқарув ва ташкилий
муносабатларни йўлга қўйиш, ҳамда бозор фаолиятини ўрганиш, уларнинг қонуниятлари
ва тамойилларини ўрганиш бўйича назарий-амалий билимларни шакллантиришдан
иборат.
Фаннинг вазифаси – талабаларга менежмент ва маркетингнинг ривожланиши ва
унинг илмий мактабларини, қонунлари ва тамойилларини, менежмент услубларини,
маркетинг тизимларини, турларини ва консепсияларини, бошқарувнинг билимларига
таяниб, энг кам бошқарув ҳаражатлари билан энг кўп самарага интилиш ҳақида назарий-
амалий билимларни ўргатишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |