Бошқарув ахборотлари ўта турли-туман бўлганлиги туфайли мазкур бошқариш қарорларини ишлаб чиқиш учун зарур ва етарли ахборотни танлаб олиш анча қийин. Барча ахборотларни ўзига хос белгиларига қараб тур ва гуруҳларга ажратиш, яъни классификация қилиш ёки таснифлаш, бу қийинчиликни бартараф этиш ёки бир оз енгиллаштиришга маълум даражада ёрдам беради.
Туркумланганда ахборот тизими ҳар томонлама соддалашади, , шунингдек,, уни тўплаш, узатиш ва турларга ажратиш осонлашади, бунинг натижасида раҳбар ходимлар ахборот билан тўлиқроқ таъмин этилади. Барча ахборотларни қуйидаги белгилар бўйича туркумлаш мумкин (56-жадвал).
56-жадвал Ахборотлар турлари
Т/р
Туркумлаш белгилари
Гуруҳлар
1.
Мазмунига қараб
• иқтисодий
• ҳуқуқий
• социал
• техникавий
• ташкилий
Ишлаб чиқариш доимий ривожланишда бўлганлиги сабабли ахборот турлари, сони ва кўлами ҳам кўпайиб бораверади. Шу боис юқорида келтирилган туркумлашни тўлиқ деб бўлмайди. Барча бошқариш вазифаларини комплекс ҳал этиш учун ахборотлар ҳар бир бошқариш объектининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб аниқ туркумланади.
Ахборот тизимлари икки хил бўлиши мумкин (71-чизма).
5. Kommunikatsiya nima?
Коммуникация - бу кишилар ўртасидаги ўзаро ахборот алмашуви. Раҳбарлар қилаётган ҳамма ишлар ахборотларнинг самарали алмашишини талаб қилади. Яхши йўлга қўйилган коммуникация иш муваффаққиятини таъминлайди. Сўровлар шуни кўрсатадики, 73 фоиз америкалик, 85 фоиз япон, 63 фоиз англиялик раҳбарлар коммуникация қўйилган мақсадга эришиш йўлидаги бош тўсиқ, деб ҳисоблайдилар. Яна бир бошқа сўровга кўра 2000 та турли компаниянинг 250 минг ходими корхоналарда ахборот алмашиш энг қийин масалалардан бири, деб биладилар.
Умуман, ҳар бир раҳбар 50 дан 90 фоизгача вақтини коммуникацияга сарфлайди.3 Шу сабабли шуни тасдиқлаш мумкинки, менежер фаолиятининг самарадорлиги энг аввало коммуникация самарадорлигига, яъни:
кишилар билан яккама-якка суҳбат олиб бориш қобилияти;