Меnejment


Xodimlarni boshqarish tamoyillari nimalardan iborat?



Download 0,95 Mb.
bet54/63
Sana23.02.2022
Hajmi0,95 Mb.
#121366
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   63
Bog'liq
Ишчи дафтар - Менежмент (3)

3. Xodimlarni boshqarish tamoyillari nimalardan iborat?




Ходимларни бошқариш икки гуруҳдан иборат тамойилларга асосланади.
Ҳар бир тамойил ходимларни бошқаришнинг у ёки бу жиҳатини такомиллаштиришга хизмат қилади. Масалан, илғорлик тамойили корхона доирасидаги бошқарув тизимининг чет эл ёки маҳаллий илғор корхоналар бошқарув тизимига мос келадими, замон талабига жавоб берадими ёки йўқми деган саволга жавоб берса, мувозийлик тамойили эса ходимлар бошқарувидаги тезкорликни оширади ва ҳоказо (41-жадвал).


41-жадвал
Ходимларни бошқариш тамойиллари

Т/р

Ходимлар билан ишлашнинг умумий тамойиллари

Т/р

Ходимлар билан ишлашнинг ташкилий тамойиллари

1.

Самарадорлик

1.

Концентрация

2.

Илғорлик

2.

Ихтисослаштириш

3.

Истиқболлилик

3.

Мувозийлик (параллельность)

4.

Комплекслик

4.

Ихчамлик (адаптивность)

5.

Тезкорлик

5.

Изчиллик

6.

Оптималлилик

6.

Узлуксизлик

7.

Оддийлик

7.

Бир меъёрлилик

8.

Илмийлилик

8.

Технологик бирлик

9.

Кўп бўғинлилик

9.

Бадастирлик (комфортность)

10.

Автономлилик

10.

Бошқаришда коллегиаллилик

11.

Барқарорлик







12.

Кўп қирралилик



13.

Режалилик



14.

Рағбатлантирувчи



15.

Танлаш ва жой-жойига қўйиш



16.

Самарали бандлилик



Корхонада банд бўлган барча ходимлар икки тоифадан иборат:

  • ишлаб чиқарувчилар ёки хизмат кўрсатувчилар;

  • бошқарувчилар (раҳбарлар, мутахассис-менежерлар).

Ходимларни, яъни инсон омилини бошқариш қуйидаги жиҳатларни бошқаришни ўз ичига олади (43-чизма).
Ишлаб чиқаришни бошқариш тизимида меҳнат ресурсларини бошқариш жуда ҳам мураккабдир. Чунки ишлаб чиқариш ва бошқариш масалаларининг марказида одамлар - ишчилар, мутахассислар ва раҳбарлар туради. Корхона мақсадига эришиш ва режаларнинг бажарилиши фақат шулар иштирокида бўлади. Инсон омилини ҳисобга олмаслик, инсонга беэътиборлик иқтисодда кам самаралиликка ва ишлаб чиқариш самарадорлигини пасайишига олиб келади.





4. Xodimlarni rejalashtirish qanday amalga oshirilgan?




Ички омилларни баҳолаш учун қуйидаги маълумотлар таҳлилини бажармоқ зарур:

  • доимий банд бўлган ходимлар сони, фамилияси, яшаш жойи, ишга қабул қилинган вақти ва ҳоказо;

  • ходимларнинг таркиби (малакаси, мутахассислиги, ёш таркиби, миллий таркиби, ногиронлар салмоғи, ишчи ва хизматчилар, ИТХ салмоғи ва ҳоказо);

  • ходимлар қўнимсизлиги;

  • иш кунининг давомлилиги (тўлиқ ёки қисман бандлиги, неча ва қайси сменада ишлаши, таътилнинг давомлилиги ва ҳоказо);

  • иш ҳақи, унинг таркиби, қўшимча иш ҳақи, тариф ёки тарифдан юқори тўлов ва ҳоказо;

  • давлат ёки ҳуқуқий ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган социал-маиший хизмат (социал эҳтиёжларга ажратиладиган маблағ)лар.

Қайд қилинган ташқи ва ички омилларнинг таъсирида меҳнат бозоридаги вазият ўзгариб туради ва шунга мос равишда меҳнат ресурсларига бўлган талаб ва таклиф кўлами аниқланади.
Меҳнат ресурсларига бўлган талабни режалаштириш ходимларни режалаштириш жараёнининг бошланғич босқичи бўлиб, уни тузишда қуйидаги маълумотлар асос вазифасини бажаради:

  • мавжуд ва режалаштирилаётган иш жойлари;

  • ташкилий ва техник тадбирлар режаси;

  • штатлар рўйхати ва бўш лавозимларни тўлдириш режаси.

Аниқроғи, ходимларга бўлган эҳтиёжни режалаштиришда маҳсулот ишлаб чиқариш режаси, маҳсулот бирлигига сарфланадиган вақт нормаси ва бир йилда ўрнатилган иш вақти фондидан фойдаланилади. Амалдаги технология даражаси доирасида ходимларга бўлган талабни режалаштириш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:

Бу ерда: - гуруҳдаги ходимга бўлган талаб нормаси (касби, малака даражаси).
- бир йилда маҳсулотни ишлаб чиқариш режаси.
- маҳсулотнинг бир бирлигига мазкур гуруҳ ходимининг сарфлайдиган иш вақти нормаси.
- мазкур гуруҳдаги битта ходимга тўғри келган йиллик вақт фонди.
Корхонанинг ходимга бўлган эҳтиёжини режалаштириш меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф мувозанатига боғлиқ.







Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish