Меnejment


Раҳбарлик услубига қараб раҳбарларнияг турларга ажратилиши



Download 0,95 Mb.
bet35/63
Sana23.02.2022
Hajmi0,95 Mb.
#121366
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   63
Bog'liq
Ишчи дафтар - Менежмент (3)

Раҳбарлик услубига қараб раҳбарларнияг турларга ажратилиши



Раҳбарлик турлари

Изоҳ

1.

Автократик раҳбарлар

*Бундай турдаги раҳбар:

  • буйруқ чиқариш, қарор қабул қилиш, ходимларга жазо бериш ёки рағбатлантиришда жамоа фикрини ҳисобга олмайди;

  • ўзини жамоадан узоқ тутади, жамоа аъзоларини бевосита мулоқотда бўлишини чегаралаб қўяди;

  • ўзининг ноўрин ҳаракатларининг танқид қилинишига чидай олмайди;

  • ўзига бўйсунувчиларнинг ҳаракатларини кескин равишда танқид қилишни яхши кўради;

  • муттасил буйруқ беришга, ҳаммани ўз истакларига сўзсиз бўйсундиришга интилади;

  • кўп гапиришни ёқтирмайди, лекин бўйсунувчилари билан муомалада бўлганда унинг раҳбарлик ғурури баландлиги, ўзини катта тутиши сезилиб туради;

  • ўзига бўйсунувчилари олдида қовоғи солинган кайфиятда бўлади.

Хуллас, автократик раҳбар ўзига бино қўйган, димоғдор, ўз қобилияти ва имкониятларига ортиқча ишонадиган, ҳукмини ўтказишга интиладиган кишилардан етишиб чиқади.
Бундай раҳбар назоратдан четда қолса, ўша ерда дағаллик, такаббурлик, тазйиқ ўтказиш, мажбур қилиш каби ўта салбий ҳолатлар авж олади.
Бироқ автократик бошқарув усулини ҳар жиҳатдан ёмон деб бўлмайди. Баъзи бир ҳолларда бўйсунувчиларнинг маданий даражаси, ахлоқи пастлиги сабабли автократик услубни танлаб олиш ҳам иш бериб қолиши мумкин.

2.

Либерал раҳбар

* Бундай турдаги раҳбар:

  • иродасиз, ташаббуссиз бўлади;

  • ўз зиммасига масъулият алишни ёқтирмайди;

  • ишни ўз ҳолига ташлаб қўяди;

  • идорага нисбатан қатъи бўлишдан ҳайиқади;

  • ўзини ҳаддан ташқари эҳтиёт қилади;

  • бирор ходим билан ҳам алоқани бузишни истамайди;

  • талабчан змас, суст назорат қилади;

  • суистеьмолларга бевосита йўл қўймаса ҳам ўзини билмасликка солади.

Бундай раҳбар ташқаридан кўрсатиладиган таъсирга мойиллиги билан кўзга ташланиб туради.

3.

Демократик раҳбар

*Бундай турдаги раҳбар:

  • бошқариш функцияларини жамоа фикри билан ҳисоблашиб амалга оширади;

  • ишлаб чиқаришни бошқаришга ходимларни жалб қилади, уларнинг билдирган фикрига қулоқ солади, улар билан маслаҳатлашади, ижобий тамонларини инобатга олади;

  • барча билан баробар ва самимий муносабатда бўлади, устунлигини билдирмайди;

  • буйруқ бериш йўли билан эмас, балки ишонтириш услубида иш тутади;

  • бўйсунувчиларнинг шахсий ташаббуси, ижодий фаолиятини ривожлантиради ва жамоада ўртоқлик ва ишчан муҳитни яратади.



Қайд этилган раҳбарлик услублари соф ҳолда учрамайди. Ҳаётда ҳар бир раҳбарнинг иш услуби ҳар хил бўлади, лекин юқоридаги уч услубдан бири яққолроқ сезилиб туради. Турли хил ишлаб чиқариш вазиятларида ҳар хил ходимга нисбатан раҳбарликнинг ижобий томонларидан фойдаланиш керак. Раҳбар ҳақиқий аҳволга қараб иш тутиши ва бўйсунувчиларнинг ўзига хос шахсий ҳислатларини ҳисобга олиб муомала қилиши керак.
Ҳар бир бошқарув услубнинг самарадорлигини баҳолаш учун америкалик олим Л.Лайкерт қуйидаги коэффициентни ҳисоблашни таклиф қилган:

бу ерда, - автократик-либераллик коэффициенти;
- раҳбарлик услубдаги ишонтириш унсурлари йиғиндиси;
- раҳбарлик услубидаги мажбур қилиш унсурлари йиғиндиси.
Р. Лайкертнинг фикрича, бу нисбат 1,9 ни ташкил қилиши лозим. Бошқача қилиб айтганда, раҳбарлик услубида раҳбар ишонтириш унсурларини мажбур қилиш унсурларидан тахминан икки баравар кўпроқ қўллангандагина унинг раҳбарлик услуби оптимал, мақсадга мувофиқ, самарали бўлган ҳисобланади.
Умуман олганда, ҳар учала турдаги раҳбарликнинг бошқариш функцияларини бажаришдаги ва ижтимоий муносабатлардаги ўзига хос хусусиятларни қуйидаги жадвалда умумлаштириб кўрсатиш мумкин (28-жадвал).


28-жадвал

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish