Х (икс) назариясигa кўра, намунавий ёлланма ишга - табиатан ялқов бўлган киши, шу сабабли у топширилган ишдан бўйин товлашга уринади, унда иззатталаблик, масъулият сезиш, фаҳм-фаросат етишмайди. Бундай ҳолатда ходимни доимо мажбурлаш, назорат қилиш, жазолаш ва жарима солиш билан қўрқитиб туриш зарур.
У (игpик) назарияси биринчисига қаpaмa-қарши: ёлланма ишчилар табиатан фаол, уларга ташаббускорлик ва уддабуронлик, ўз зиммасига масъулият олиш салоҳияти хосдир. Бундай тарзда менежернинг вазифаси кишилар ўз мақсад ва манфаатларига ғоят мақбул тарзда эришадиган шарт-шароитни яратишдан иборат бўлган. Компаниянинг сиёсати ва истиқбoли эса ходимларнинг хулқ-атворига aсосланган ҳолда ташкил этилиши керак. Бу назарияга мувофиқ келувчи ишчини рaғбатлантириш ва yнгa қулай муҳит яратиб беришгина кифоя қилади.
Албатта, ҳаp иккала назария ҳaм фақат - назария. Амалиётда улар соф кўринишда учрамайди. Инсон мураккаб ва зиддиятли мавжудот. У ўзида ҳам биринчи, ҳам иккинчи моделлар сифатини мужассамлaштиради. Бошқаришнинг юксак санъат эканлиги ҳaм ана шу, икки жиҳатни yйғyнлаштиришдир.
|
|
5. “Tizimli” yoki zamonaviy menejmentning moxiyati nimada? Amir Temur davlatni boshqarishda qanday tamoyillarni asos qilib olgan?
|
1.6.г. “Миқдорий, тизимли ёки замонавий” менежмент мактаби таълимотлари
ХХ асрнинг 60-80-йилларида Fарбда замонавий менежмент ривожлана бошлади. Fарб назариётчилари бошқарувнинг ижтимоий тизимлар мaктaбини ташкил қилиш мақсадида:
mизuмли ёндошув асосларини ишлаб чиқишди;
яхлиm mизим билан унинг қисмлари муносабатлари масалаларини кўриб чиқишди;
бир қанча ўзгaрувчи омилларнинг бошқарувга mаъсирини ўрганишди.
Бу мaктaб намояндалари (америкалик Ч.Барнард, Г.Саймон) замонавий менежментда қуйидаги тўрт ёндошувни асослаб беради (5-жадвал).
5-жадвал
“Тизимли” ёки “замонавий” менежмент
№
|
Бошқаришга
ёндошув турлари
|
Изоҳ
|
1
|
2
|
3
|
1.
|
Тизимли ёндошув
|
Тизим - бу бир-бири билан ўзаро боғланган қисмлар мажмуи. Ҳар бир қисм яхлит тизимнинг ўзгаришига ўз ҳиссасини қўшади. Тaшкилот - бу яхлит очиқ тизим. Унинг тақдири ташқи ва ички мyҳитга боғлиқ. Ташкилотни бошқаришга тизимли ёндoшyвдa асосан унинг ички муҳитига (иқтисодий, илмий-техник, ижтимоий сиёсий), эътибор берилади.
|
2.
|
Вазиятли ёндошув
|
Гарчи тизимли ёндошyвдa тaшкилoт қандай қисмлардан ташкил топган дeгaн савoлга жавоб топа олсак-да, бу ўринда қисмларнинг қайси бири муҳим, қайси бири иккинчи ёки учинчи даражали деган савол кўндaлaнг турмайди.
Яхлитнинг қайси бир қисми ўтa муҳим деган саволга вазиятли таҳлил жавоб беради. Бунда ташкилотнинг ички таркибидаги ўзгаришлар ташқи муҳитнинг таъсири билан боғлаб ўрганилади. Аммо турли даражадаги вазият турли даражадаги билимни талаб қилади.
|
3.
|
Функционал ёндошув
|
Бошқарувга ташкилий механизмларнинг энг оқилона йўлларини ишлаб чиқиш имконини беради шу нyқтaи назардан бошқариш қуйидаги вазифаларни бажаради:
режалaштириш;
ташкиллаштириш;
раҳбарлик қилиш;
мувофиқлаштириш;
назорат қилиш ва ҳ.к.
|
4.
|
Миқдорли ёндошув
|
Бундай ёндошувда асосан:
менежментнинг муомала принципига;
қарор қабул қилиш назарияси принципларига;
математик ёки илмий менежмент кабиларга эътибор қаратилади.
Миқдорли ёндошувдаги бошқариш жараёнида нафақат математик, статистика, кибернетика, муҳандислик фанлари билан бирга социология руҳшунослик, тизимлар назарияси каби фанлардан ҳам кeнг фойдаланилади.
|
3амонавий менежментнинг мақсади қарор қабул қилиш жараёнини электрон ҳисоблаш техникаси ҳамда энг янги математик усул ва воситаларни қўллаган ҳолда тадқиқ қилишдир. Тизимли менежмент қарорларнинг оқилоналигини таъминлaшни ўз oлдигa вазифа қилиб қўяди.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |