Меnejment



Download 0,95 Mb.
bet34/63
Sana23.02.2022
Hajmi0,95 Mb.
#121366
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   63
Bog'liq
Ишчи дафтар - Менежмент (3)

Бошқарув услуби - бу бошқарув жараёнида юзага чиқадиган муаммоларни ҳал қилиш усуллари, йўллари мажмуи.
Иш услуби - бу бошқарув функцияларини самарали бажариш масқадида бирор-бир органнинг ёки раҳбарнинг бўйсунувчиларга аниқ ва нисбатан барқарор таъсир кўрсатиш усули ва йўллари мажмуи. Масалан:

  • мамлакат бошқарув органларининг иш услуби;

  • вазирлик, қўмита, ҳокимларнинг иш услуби;

  • суд, прокуратуранинг иш услуби;

  • корхона, цехларнинг иш услуби;

  • айрим раҳбарларнинг иш услуби ва ҳоказолар. Бошқарувнинг турли поғона ва босқичларида турган бошқарув органлари ва раҳбарларнинг иш услублари ҳар хилдир. Шу нуқтаи назардан иш услуби ғоят кўп қиррали тушунчадир.

Раҳбарнинг иш услуби - бу бошқарув жараёнида у ёки бу масалани ҳал қилишда унинг ўзига хос ёндошиши. Раҳбар қарор қабул қилганда, унинг бажарилишини ташкил этганда ва қўл остидаги кишилар ишини назорат қилганда у ўз вазифаларига мувофиқ иш кўради.
Бироқ ҳар бир раҳбар бунда ўзига хос равишда, бошқарув жараёнида ўзи учун мос бўлган, ўз раҳбарлик услубини белгилайдиган усуллар билан ҳаракат қилади. Мутлақо бир хил икки киши бўлмаганидек, раҳбарликда ҳам мутлақо бир хил услуб йўқ. Раҳбарлик услуби раҳбарларнинг ўз қўл остидагилари билан алоқасида, уларнинг ўзаро муносабатларида таркиб топади.
Услуб бошқарув органиинг интеллектуал салоҳияти, сифатлари, унинг индивидуал хусусиятлари билан белгиланади.

2. Rahbarlik uslubi deganda nimani tushunasiz? Rahbarlik uslubi boshqarish metodlarida nima bilan farq qiladi?




6.2. Раҳбарлик услуби. Раҳбарлик услубига қараб
раҳбарларнинг турларга ажратилиши

Раҳбарлик услуби бошқариш методлари билан муайян ўзаро алоқада бўлади.


Бошқариш методи ҳам бошқариш фаолиятини амалга ошириш усуллари ва йўллари мажмуидан, бошқариш тизимига самарали, мақсадга мувофиқ таъсир кўрсатишидан, яъни бошқариш функцияларини амалга ошириш механизмидан иборатдир.
Лекин шуни эътиборга олиш лозимки, метод - бу тамомила объектив, раҳбарга боғлиқ бўлмаган ва мустақил тушунча. Услуб, гарчи у ҳам таьсир ўтказиш усуллари мажмуидан иборат бўлса-да, методдан фарқ қилади, у ёки бу раҳбарнинг субъектив, индивидуал хусусиятлари билан белгиланади.
Қиёслаш учун шуни айтиш мумкинки, мусиқа нотаси ҳамма учун бир хил бўлса-да, лекин мусиқачиларнинг ижро этиш услуб (манера)лари ҳар хилдир.
Буни қуйидаги мисолларда кўришимиз мумкин. Барча раҳбарлар ходимларни рағбатлантириш мақсадида бошқаришнинг иқтисодий методидан фойдаланишлари керак. Лекин баъзи раҳбарлар индивидуал рағбатлантиришга, бошқа бир раҳбарлар эса жамоани рағбатлантиришга кўпроқ маблағ ажратишга ҳаракат қилади. Баъзи раҳбарлар йил чораги натижаларига, иккинчи бир раҳбарлар эса йиллик иш натижаларига қараб мукофотлашни афзал кўради.
Буйруқ ва фармойишлар чиқариш каби бошқаришнинг ташкилий-маъмурий методларидан ҳам раҳбарлар турлича фойдаланади. Булар бўлмаса ҳам буйруқ чиқариш ва аксинча, бошқариш функцияларини буйруқсиз ҳам муваффақиятли бажариш мумкин. Буйруқ чиқариб, уни назоратсиз қолдириш ҳам, унинг бажарилиши устидан аниқ ва амалий назорат ўрнатиш ҳам мумкин.
Шундай қилиб, муайян методларни амалга оширишга ҳар хил раҳбарлар ўз индивидуал услуби билан ёндошади.
Шу билан бирга, раҳбарлик услуби бутунлай индивидуал асосга эга деб қараш нотўғри бўлар эди. Раҳбарлик услубига бошқариш қонунлари ва тамойиллари, раҳбарларга бўлган ягона талаблар, жамоадаги социал-руҳий муҳит, юқори раҳбарларнинг бошқаришда қўлланиладиган усуллари каби кўпгина объектив омиллар таъсир кўрсатади. Демак, ҳар бир раҳбарнинг фаолиятида раҳбарлик услубининг субъектив ва объектив унсурлари аралашиб кетади. Субъектив унсурлар раҳбарнинг:

  • ишчанлик ва шахсий сифатлари;

  • мижози, қобилияти ва қизиқиши;

  • билими, кўникмаси ва маҳорати;

  • тадбиркорлиги ва ташаббускорлиги каби фазилатларида намоён бўлади.

Раҳбарларнинг ишчанлик ва маънавий-маданий ҳислатларини баҳолаш амалиёти шуни кўрсатадики, бунда биринчи ўринда эътиқодлилик, топширилган иш учун шахсан жавобгарликни ҳис қилиш, ҳалоллик, виждонлилик, кишиларга нисбатан меҳрибонлик ва эътибор билан муносабатда бўлиш туради. Асосланган қарорларни мустақил ва тез қабул қилиш қобилияти, шахсан интизомли бўлиш, меҳнатсеварлик, ташкилотчилик, жамоада интизомни йўлга қўйиш ва сақлай билиш қобилияти жуда юксак баҳоланади.
Раҳбарлик услуби, белгиси ва бўйсунувчиларга нисбатан муносабатига қараб, барча раҳбарларни қуйидаги уч турга ажратиш мумкин (27-жадвал).


27-жадвал

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish