Менежмент тадқИҚотларини ривожлантиришда ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиш


Инсоний муносабатлар мактаби намоёндаси Д. Мак Грегорнинг Х ва Y назарияси



Download 0,82 Mb.
bet10/22
Sana28.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#475125
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
Dissertatsiya 13-fevral

Инсоний муносабатлар мактаби намоёндаси Д. Мак Грегорнинг Х ва Y назарияси
"Илмий менежмент" ва "мумтоз менежмент" намояндалари меҳнатни илмий ташкил қилиш усулларини ишлаб чиқишди ва меҳнатни технократик бошқарилишига асос солишди. Бу усулга кўра:

  • раҳбарнинг ходимга бўлган муносабатлари алоҳидалаштирилади;

  • меҳнатни рағбатлантириш қатьий нормалаштирилди;

  • меҳнатни режалаштириш ва назорат қилиш қатьийлаштирилди;

  • меҳнатни "жисмонан мажбурлаш" жорий қилинди;

  • ёлланма ишчидан "фикрсиз робот" сифатида фойдаланиш усули қатьий ўрнатилди.

Меҳнатни технократик бошқариш усули ёлланма ишчиларнинг меҳнат унумдорлигини оширишда ғоятда самарадор ва мақбул усул сифатида кўп йиллар давомида хизмат қилди. Айниқса, бу усул Г. Форд заводларида юқори ривожланишга эришди. Унинг бошқа издошлари ишлаб чиқаришни узлюксиз-конвейнер усулида ташкил этиш орқали бошқаришни марказлаштиришга, меҳнатни илмий ташкил этишга, унумдорликни кескин оширишга эришдилар.
1850-1860 йилларда фан-техника омилининг кучайиши меҳнатни ташкил қилиш ва уни бошқаришда қўлланилаётган технократик усулнинг такомиллаштирилишини тақозо этди. Фан техника тараққиёти янги технологияларнинг кириб келишини жадаллаштиради. Энди ишчи кучига бўлган муносабат тундан ўзгаради.
Шундай бир шароитла 1820-1830 йиллари АҚШда илмий ва мумтоз менежментларга муқобил ҳаракат сифатида "тейлоризм"га қандайдир даражада қарши янги назария -"инсоний муносабатлар" мактаби пайдо бўлди. Бу мактабга америкалик жамиятшунос ва руҳшунос Э. Меё (1880-1949) асос солди.
Бу мактаб нуқтаи назаридан:

  • ишчи - бу фикрсиз робот эмас, балки обрў-эьтиборга, ўз-ўзини ҳурмат қилишга, ўз қадр-қимматини ҳис этишга;

  • бошқа кишилар томонидан маьқулланишга, шахсий мақсадлар ва манфаатларга эришишга интилишда муайян ижтимоий эҳтиёжларга эга бўлган индивиддир.

Айни индивидлар компания ва фирмаларнинг манбаи эканлигидан келиб чиқиб, инсоний муносабатлар мактаби бошқарувининг:

  • ташаббускорликдан;

  • ишчилар билан ҳамкорликдан;

  • компаниядан "бирдамлик руҳи" ва "муштараклик туйғуси"ни шакллантиришдан фойдаланиш ҳамда уларни рағбатлантиришга асосланган тегишли усулларни ишлаб чиқди.

Америкалик олим Д. Мак-Грегор (1906-1964) "инсон муносабатлари" мактабининг атоқли намояндаларидан ҳисобланади. У инсон хулқ-атворининг икки модели, ходимнинг ўз меҳнатига икки хил муносабатда бўлиши мумкинлигини инобатга олиб Х (икс) ва У (игрик) назариясини яратди.
Х (икс) назариясига кўра, намунавий ёлланма ишга - табиатдан ялқов бўлган киши, шу сабабли у топширилган ишдан бўйин товлашга уринади, унда иззатталаблик, масьулият сезиш, фаҳм-фаросат этишмайди. Бундай ҳолатда ходимни доимо мажбурлаш, назорат қилиш, жазолаш ва жарима солиш қўрқитиб туриш зарур.
Y (игрик) назарияси биринчисига қарама-қарши: ёлланма ишчилар табиатан фаол, уларга ташаббускорлик ва уддабуронлик, ўз зиммасига масьулият олиш салоҳияти хосдир. Бундай ҳолда менежернинг вазифаси кишилар ўз мақсад ва манфаатларига ғоят мақбул тарзда эришадиган шарт-шароитни яратишдан иборат бўлган. Компаниянинг сиёсати ва истиқболи эса ходимларнинг хулқ-атворига асосланган ҳолда ташкил этилиши керак. Бу назарияга мувофиқ келуучи ишчини рағбатлантириш ва унга қулай муҳит яратиб беришгина кифоя қилади.
Албатта, ҳар иккала назария ҳам фақат назариядир. Амалиётда улар соф кўринишда учрамайди. Инсон мураккаб ва зиддиятли мавжудот. У ўзида ҳам биринчи, ҳар иккинчи моделлар сифатини мужассамлаштиради. Бошқаришнинг юксак саньат эканлиги ҳам ана шу икки жиҳатни уйғунлаштиришдир.
Тизимли” ёки замонавий менежмент моҳияти
ХХ асрнинг 60-80-йилларида ғарбда замонавий менежмент ривожлана бошланди. ғарб назариётчилари бошқарувнинг ижтимоий тизимлар мактабини ташкил қилиш мақсадида:

  • тизимли ёндошув асосларини ишлаб чиқишди;

  • яхлит тизим билан унинг қисмлари муносабатлари масалаларини кўриб чиқишди;

  • бир қанча ўзгарувчи омилларнинг бошқарувга таьсирини ўрганишди.

Бу мактаб намояндалари (америкалик Ч. Барнард, Г. Саймон) замонавий менежментда қуйидаги тўрт ёндошувни асослаб беради:



Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish