Инсоний муносабатлар мактаби (1930-1950 йиллар)
Инсоний муносабатлар ҳаракатининг биринчи намаёндалари – Мери Паркер Фоллет ва Элтона Мэйо ҳисобланади. Улар меҳнат жараёнини чинакам самарали назорат қилишни бошқаришнинг қаттиқ, авторитар тизими эмас, балки ходимнинг ўзи бажаради, деган фикрни ёқлаганлар. Бундан ташқари, бу мактабга мансуб тадқиқотчилар ходимлар билан муносабатда- муомалада бўлишни қўллаб-қувватлаганлар.
Ўша даврда олимлар меҳнат унумдорлигини оширишнинг ягона энг муҳим омили пулдир, деган хулосага келдилар. Ўтказилган тадқиқотларда
ишга ҳақ тўлаш даражаси муҳим роль ўйнаган бўлсада, лекин у ҳар доим ҳам ижобий натижалар бермаганлигини аниқлашди.Натижада олимлар, меҳнат унумдорлиги ўсишининг энг яхши омили - «инсоний муносабатлар», биринчи навбатда, менежерларнинг ходимлар эҳтиёжларига ижобий муносабатидир, деган хулосага келдилар. Бу қараш тарафдорлари бугунги кунда ҳам ходимларнинг асосий эҳтиёжларини қондириш меҳнат унумдорлигини оширишнинг калитидир, деган фикрда турадилар.
Инсоний муносабатлар концепциясининг энг машҳур вакиллари Абрахам Маслоу ва Дуглас Мак Грегор ва Фредрик Герцберглардир.
Менежмент фани мактаблари ёки миқдорий ёндошув(1950- йилдан ҳозиргача)
Математика ва статистика фанларининг ривожланиши менежмент назарияси ҳақидаги билимларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.
Фанда турли бошқарув моделларни ишлаб чиқиш ва қўллаш менежмент масалалари қанчалик мураккаб эканлигини англаш имкониятини яратди. Шунинг учун ҳам миқдорий ёндошув назариясидан келиб чиқиб менежментга тизим,жараён сифатида ёндошувга олиб келди. Бу эса менежментни бир янги фан сифатида пайдо бўлишига ва уни ҳозирги даврда юқори малакали чуқур билимга эга бўлган замонавий менежерларни тайёрлашда катта ҳиссаси бор.
Шундай қилиб,бошқарув жараёни таркиби жиҳатидан ўзаро боғлиқ ва тўхтовсиз давом этадиган циклни ташкил этади ва у тўртта босқичдан иборат:
Ташкилот.Ташкил этиш
Режалаштириш
Мотивлаштириш (қизиқтириш)
Назорат, олинган натижаларни таҳлил қилиш, баҳолаш. Соғлиқни сақлаш объект сифатида ёпиқ тизимга эга бўлиб, унинг фаолияти соғлиқни сақлашнинг юқори бошқарув органлари томонидан белгилаб берилади ва кўпроқ унга боғлиқ бўлади.Унинг фаолият даражаси стабил бўлиб, янгиланиш ва такомиллаштириш даражаси бирмунча чегараланган бўлади. Бунда фуқаро-пациент, бошқарув органларининг объекти ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бўлажак соғлиқни сақлаш ташкилотчилари, менежерлар менежмент функцияларини ўзлаштиришдан олдин Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва унда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида чуқур билимга эга бўлишлари зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |