Менежмент асослари


 Бошланғич ишлаб чиқариш жамоасининг социал -психологик



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/86
Sana22.02.2022
Hajmi1,3 Mb.
#110080
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   86
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment

12.3 Бошланғич ишлаб чиқариш жамоасининг социал -психологик 
иқлими. 
Бизга маълумки, инсон психологиясини ўрганиш жуда мураккаб 
масаладир. Раҳбар жамоа аъзоларини ўзига қарата олиши, улар билан тил 
топиша олиши бу катта санъатдир. Шунинг учун раҳбар кучли психолог 
бўлиши лозим. Шу сабабли раҳбарнинг асосий мақсади ва вазифалари 
жамоаларда ижтимоий-руҳий иқлимни яхшилаши лозим. Жамоа аъзолари 
орасидаги низоларнинг кўпчилиги ишлаб чиқаришнинг қониқарсиз ташкил 
қилинганлиги, раҳбарларнинг иш шароитида ўзига бўйсинувчи жамоа 
аъзоларининг руҳий ҳолатларини ҳисобга олмаганлиги, зарур иш шароитининг 
яратилмаганлиги ва бошқа сабаблар натижасида вужудга келади. 
Ижтимоий - руҳий вазият - бу корхона ва ташкилот ходимларига таъсир 
қилувчи кўпгина омилларнинг таъсиридан келадиган жамлама самарадир. У 
меҳнат қилиш жараѐнида, ходимларнинг муомаласида, уларнинг шахслараро ва 
гуруҳий алоқаларида ўз ифодасини топади. Бу муносабатларнинг нормал 
вазияти ҳар бир ходимга ўзини жамоанинг бир зарраси деб ҳис қилиш 
имконини беради, унинг ишга бўлган қизиқишини ва зарур руҳий кайфиятини 
таъминлайди, ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликларга адолатли баҳо беришга 
ундайди. 
Жамоанинг ижтимоий-руҳий вазияти учта асосий таркибий қисмдан 
иборатдир: ходимларнинг руҳан мос келиши, уларнинг ижтимоий 
интилишлари, аҳлоқий тарбияланганлигидир. Бу таркибий қисмлар инсоний 
муомаланинг энг нозик торларига, ақл-идрок, ирода ва ҳис-туйғуларга 
тааллуқли бўлади, кўп жиҳатдан шахснинг фойдали ишига, ижодий 
фаолиятига, бошқалар билан ҳамкорлик қилиши ва жипслигига ѐрдам беради. 
Ижтимоий-руҳий вазият ходимларнинг биргаликда меҳнат қилиши ва бир-
бирларига муносабатини ифодалаб, биринчи ўринга шундай сабабларни, 
чунончи, моддий рағбатлантириш ва иқтисодий фойда каби омилларни қўяди, 
ва натижада, ходимни рағбатлантиради, унда куч-қувватнинг ортишини ѐки 
пасайишини, меҳнатга ғайратини ѐки унга қизиқмасликни, ишдан 
манфаатдорлигини ѐки бефарқлигини ифодалайди. 
Демократлаштириш, ошкоралиқ ҳамда бозор иқтисодиѐти шароитида 
барча эски услубларга чек қўйилди. Ҳозирги шароитда раҳбар фақат ўз 
соҳасини яхши билибгина қолмай, балки яхши ташкилотчи, психолог, тарбиячи 
ва ижтимоий етакчи бўлмоғи лозим. Бунинг учун ҳар бир раҳбар ходим: 
социология, психология, педагогика фанларини мустақил эгаллаши лозим. 
Буни ҳаѐтимиздаги жиддий ўзгаришлар, инсон омилининг фаоллашуви, 


125 
жамоаларнинг ўз-ўзини бошқариш шароитида улар билан ишлашни тақозо 
этади. Жамоага аъзо бўлган ҳар бир шахснинг қалбига йўл топа билиши 
раҳбарнинг иш фаолиятида муҳим аҳамиятга эгадир. 
Раҳбар, айрим характери оғир, ишчилар билан алоҳида ишлаши ва уларга 
бошқача ѐндошиши, яъни иш натижасини ѐмон баҳолашга шошмаслиги ва шу 
асосда уларга хайфсан эълон қилиши ѐки жазолаши нотўғридир. Япония илмий 
мактабида шундай дейиладики, самарали меҳнатни амалга ошириш учун 
ишчиларни койиш ўрнига уларни икки баровар мақташи лозим. Инсонларни 
шахсий қизиқишини ҳисобга олиши раҳбар ва ташкилотчининг самарали 
фаолият олиб боришининг шарти ҳисобланади. Бунинг учун улар ишчиларнинг 
темперамент хусусиятларини нимага кўпроқ қизиқишлари, корхонада ѐки 
ишлаб чиқаришда уларга нима ѐқади ѐки нима уларнинг қизиқишини 
сўндиради ва асабларига тегади. Бу хусусиятларни билиш жуда қийин ва 
мураккаб иш бўлиб, ишчилар билан мулоқотда амалга оширилади. 
Замонавий ишлаб чиқаришда раҳбарнинг мураккаб вазифаси, яъни 
давлат, жамоа ва шахснинг қизиқишларини бирлаштиришни билиши лозим. 
Бундан ташқари у ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун моддий ва 
маънавий рағбатлантиришни тўғри йўлга қўйиши лозим. 
Цех раҳбарлари, усталар ишчиларнинг қизиқишларини тушуниб 
етишишлари, уларда бўлиб турадиган муаммоларни ўртоқларча ҳал қилишлари, 
қилган хатоларини йўли билан тушунтиришлари, ҳамда уларнинг иш 
натижаларига тўғри баҳо беришлари, уй шароитларидаги камчиликларига 
ѐрдам беришлари, уларни руҳан кўтаринликка олиб келади ва раҳбарга 
нисбатан ҳурматини оширади. Албатта, шундан сўнг ҳар бир ишчи ўз ишига 
меҳр қўяди ва берилган вазифаларни сифатли қилиб бажаришга ҳаракат 
қилади. 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish