Меҳнат ва касб таълими


АХБОРОТ ХУРУЖИ – ЁШЛАРГА ОНГИГА ҚАРАТИЛГАН



Download 4,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/156
Sana26.05.2022
Hajmi4,21 Mb.
#608905
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   156
Bog'liq
Бухоро- 17.05.2019

АХБОРОТ ХУРУЖИ – ЁШЛАРГА ОНГИГА ҚАРАТИЛГАН
ХАВФЛИ ҲУЖУМ 
О.Р.Авезов
БухДУ катта ўқитувчиси 
 
Бугунги кунда ахборот коммуникация технологиялари шу қадар 
ривожланиб кетдики, бир пайтлар инсон ўз қўли билан яратган компьютер ва 
уяли телфонлар бугун борган сари такомиллашиб, инсониятнинг ўзига 
жиддий таҳдид сола бошлади. Интернет тармоғи – дунё тақдирини хал 
қилишда энг асосий рол ўйнайдиган кучли восита, дея эътироф этилаётгани 
ҳам бежиз эмас. 
Бундан бир неча аср олдин яратилган кичкинагина компас ускунаси, 
сўнгра Морзе телеграфи, Александр Белл ихтиро қилган телефон, Попов 
томонидан яратилган илк радиоқурилмалар бугунги катта-катта ихтироларга 
асос 
бўлган 
бўлса 
ажаб 
эмас. 
Аммо 
эндиликда 
улар 
бировни 
ҳайратлантирмайди, аксинча, илм-фаннинг шиддатли ривожи натижасида 
телевидение ва интернет инсон ҳаётининг ажралмас бир бўлагига айланиб 
кетди. Ойнаи жаҳон ва интернетнинг бу қатар тараққий этиши эса 
ахборотнинг дунёдаги энг қиммат товарга айлантирди, десак асло муболаға 
бўлмайди. 
Ҳозирда бир пайтнинг ўзида дунё бўйлаб бир неча юз миллион одам 
интернет тармоғида «сайр» қилиб юради. Бекорга интернетни «ўргимчак 


264 
тўри» деб таърифламайдилар. Бу тўр ўз ўрнида шундай жозибали, ўз ўрнида 
шундай чигал ва хатарлики, буни ёшлар унчалик теран ҳис қила олмайди.
Бугунги 
ахборотлашган 
жамиятда 
аксарият 
ёшлар 
ижтимоий 
тармоқларнинг асосий фойдаланувчиси сифатида ушбу “ўргимчак тўри”га 
илиниб қолмоқда. Айниқса, мактаб ва коллеж ёшидаги ўсмир йигит-қизлар 
орасида бўш вақтини интернет оғушида ўтказадиганлари кўпчиликни ташкил 
этади. Бир қарашда бу унчалик ҳавотирли эмасдек туйилади. Бироқ, 
интернетга муккасидан кетиш, ундаги ахлоқсиз ва жангари сайтлардаги 
видео ва фотомаҳсулотларни томоша қилиш орқали уларнинг маънавий 
бузуқ кимсага айланиб қолишлари ҳеч гап эмас. Қолаверса, шавқатсизлик ва 
зўравонликни тарғиб қилувчи ўйинлар, беҳаёликни намойиш этувчи 
видеолар таъсирига тушиб қолган бола онгида совуққонлик, бепарволик, 
жиззакилик, ахлоқсизлик иллатлари илдиз отмаётганлигига ҳеч ким кафолат 
бера олмайди. 
Мутахассисларнинг маълумотига қараганда, ҳозирда глобал тармоқда 
250 мингдан зиёд сайтлар мавжуд бўлиб, уларнинг 9 мингдан ортиғини 
терроризм, 5, 5 мингдан зиёдини диний экстремизм ва ўз жонига қасд 
қилишни тарғиб қилувчи сайтлар ташкил этади. Бундан ташқари 
ақидапарастлик, бузғунчиликни, енгил-елпи, носоғлом ҳаётни тарғиб 
қилувчи сайтлар ҳам талайгина. Уларнинг бири бўлмаса, бири ҳали ўз ҳаётий 
позициясига эга бўлмаган ўсмир-ёшларни йўлдан чалғитиши мумкинлиги 
барчани, 
айниқса, 
ота-оналар, 
устозларни 
фарзандларнинг 
хатти-
ҳаракатлари, бўш вақтини қандай ўтказаётганига эътиборли бўлишга 
чақиради. 
Энг 
муҳими, 
ёшларни 
вертуал 
олам 
билан 
ашаддийлашиб 
кетмасликлари учун уларни ҳам маънан, ҳам жисмонан чиниқтирмоқ керак. 
Сифатли, 
ишончли 
маҳсулотнинг 
қадоғига 
ҳар 
доим 
ишлаб 
чиқарувчиси, манзили, таркиби сингари маълумотлар тўлиқ ёзиб қўйилади. 
Бу эса интернетдаги “ишлаб чиқарувчи”си номаълум бўлган “маҳсулотлар” 
эса уларга ҳар доим шубҳа билан қараш лозимлиги, фойдаланишда 
ҳушёрликни ошириш даркорлигини кўрсатади.
“Ахборотдан баҳрамандлик ва ахборот маданияти ҳақида сўз борганда, 
айниқса, ҳаёти принциплари ва тажрибалари мустаҳкам кўриниш олмаган ёш 
авлод вакилларининг тақдири алоҳида ташвиш уйғотади. Чунки ёшлар учун 
энг замонавий ахборот воситаларидан ва манбаларидан фойдаланиш 
имкониятари яратиб берилгани ҳолда ўша ахборо оқимидан (хуружидан) 
ўзлигини асраш механизмлари етарлича оммалашмади.” Афкор аҳлининг 
ушбу хулосаси ҳам ёшлар онгига қаратилган информацион ҳужумнинг 
нақадар хавфли эканлигини далиллайди. 
Қурол-яроғ билан миллионлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлиш 
мумкин, бироқ ахборот хуружи ва психологик уруш орқали бугун ундан ҳам 
кўпроқ одамнинг онгини заҳарлаш мумкин. У келтирган зарар онг ва 
тафаккурда жуда ҳам чуқур из қолдириради, маънавиятга болта уради. Шу 


265 
боис бугунги кунда дунёда айрим кучлар ана шу ахборот ва психологик 
қуролдан унумли фойдаланишга уринмоқдалар. Бу борада эса интернет 
тармоғи жуда қўл келаётгани айни ҳақиқат. Шу боис турли ғаразли 
мақсадларда ҳар хил сайтлар ташкил этилмоқда, ёшлар онгини заҳарлашга 
уринишлар тобора илдиз отмоқда. 
Хўш, энди қандай йўл тутмоқ керак? Муҳтарам Юртбошимиз “Юксак 
маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидлаганидек, “Мана шундай вазиятда 
одам ўз мустақил фикрига, замонлар синовидан ўтган ҳаётий-миллий 
қадриятларга, соғлом негизда шаклланган дунёқараш ва мустаҳкам иродага 
эга бўлмаса, ҳар турли маънавий таҳдидларга, уларнинг гоҳ ошкора, гоҳ 
пинҳона кўринишдаги таъсирига бардош бериши амримаҳол”. 
Бугун ҳар бир ота-она огоҳлик масаласини оиладаги асосий тарбиявий 
мезонга айлантириши жуда зарур. Биз нимадан огоҳ бўлишимиз керак? 
Фарзандларимиз қалбини, руҳиятини, ақл-идроки ва умуман маънавиятини 
диний-ақидапарастлик, жаҳолатпарастликлар, «оммавий маданият»нинг 
емирувчи таъсиридан муҳофаза қилишни кундалик вазифамизга айлантириш 
мақсадга мувофиқ.
“Томчи тошни, занг темирни емиради”, дейишади. Шундай экан, 
вертуал оламдаги қалб ва онг кушандалари ёшлар ҳаётини емиришига йўл 
қўймайлик. Токи ахборот хуружлари кўринмас гирдоб бўлиб, уларни ўз 
домига тортиб кетмасин. 

Download 4,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish