Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
“Ta’lim to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni. 1997y. 29.08. N464–I.
2.
“Kadrlar tayyorlash milliy dasturi to‘g‘risida”. 1997 y. 29.08. N 463–I.
3.
I.A.Karimov. Yuksak ma’naviyat – yengilmas kuch. “Ma’naviyat” nashriyoti,
Toshkent. 2008 y.
4.
Umumiy
o‘rta
ta’lim
tizimida
o‘quvchilarning
kompetensiyalarni
shakllantirishga yo‘naltirilgan ta’lim texnologiyalari (Iqism). O‘quv-uslubiy
qo‘llanma. Toshkent 2015 y. O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi
T.N.Qori Niyoziy nomidagi O‘zbekiston pedagogika fanlari ilmiy-tadqiqot
instituti.
5.
Muslimov N.A. “Bo‘lajak kasb ta’limi o‘qituvchilarini kasbiy shakllantirish”.
Monografiya. Toshkent 2004 yil.
6.
Muslimov N.A. “Kasb ta’limi o‘qituvchilarining kasbiy kompetentligini
shakllantirish texnologiyasi”. Toshkent 2013 yil.
ТАСВИРИЙ САНЪАТ ФАНИ ОРҚАЛИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРНИ
КАСБ – ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ
Г.Р.Остонова
БухДУ “Педагогика” кафедраси таянч докторанти
Муҳандиским, бир қаср обод қилди,
Бу янғлиғ тарихни бунёд қилди.
(А.Навоий)
Тарих
хотираси
халқнинг,
жонажон
ўлкамизнинг,
давлатимиз
ҳудудининг холис ва ҳаққоний тарихини тиклаш миллий ўзликни янгилашни,
таъбир жоиз бўлса, миллий ифтихорни тиклаш ва ўстириш жараёнида ғоят
муҳим ўрин тутади. Тарих миллатнинг ҳақиқий тарбиячисига айланиб
бормоқда. Буюк аждодларимизнинг ишлари ва жасоратлари тарихий
244
хотирамизни жонлантириб янги фуқаролик онгини шакллантирмоқда.
Ахлоқий тарбия ва ибрат манбаига айланмоқда.
Тасвирий санъат дарсларида санъат асарларини идрок этиш жараёнида
ўқувчиларнинг тафаккур қилиш қобилиятлари ривожланади, ва шу шу тариқа
уларнинг дунёқарашлари шаклланиб боради. Расм чиза билиш ва санъат
асарларини идрок этилиши ҳар бир киши учун зарурдир. Тасвирий санъатни
билиш агрономга, олим ва ўқувчига, архитектор ва конструкторга,
шунингдек фаолият даражаси бевосита расм билан алоқодор бўлган бошқа
мутахасисларга кўпроқ нафи тегади. Мана шу ишларнинг ҳаммаси ўсиб
келаётган авлодни ҳаётга тайёрлаш ишида расм чизишнинг улкан амалий
аҳамияти борлигидан далолатдир.
Умумтаълим мактабларида тасвирий санъат машғулотлари ўз олдига
болаларда бошқа сифатларни тарбиялаш вазифасини ҳам-уюшқоқлик, иш
режасини уйлаб олиш, онгли ва режа равишда ишлашни мантиқан тафаккур
қилиш сифатларини ҳам ўргатади. Расм чизиш жараёни мақсадга қаратилган
меҳнатдир. Ўқувчи расм чизар экан, маълум бир мақсадни ўз олдига қўяди.
Маълум мақсадларга эришиш йўлида ўз кучларини бир ерга тўплай олиш
маҳорати кишининг амалий фаолияти учун жуда катта аҳамиятга эгадир.
Меҳнат жараёнида мақсадга интилиш ҳиссасини ривожлантирар экан, биз шу
билан бирга мактаб партасида пайтидаёқ одамнинг келажакдаги ҳаёти учун
зарур бўлган сифатларни тарбиялашга ёрдамлашган бўламиз.
Тасвирий санъат билан танишиш санъатдаги ҳамда ҳаётдаги гўзалликни
тушунишга,табиат,
ватанга
муҳаббат
ҳиссасини
ривожлантиришга
қаратилгандир.
Тасвирий, амалий санъат талими ва тарбияси мазмунида миллий санъат
меросимиз билан биргаликда умум тасвириёт таълимшунослиги ва
услубиятга таяниш лозим. Педагог – рассом тасом тайёрлашда таълим
мазмунининг муҳим йўналишлари, умум тасвириёт ва миллий анъаналарнинг
устуворлигига амал қилиш даркор.
Умумтаълим мактаб ишларида илғор ўқитувчи бўлиш учун ҳозирги
замон дидактикасини эгаллаши ва уни ижодий равишда амалда қўллай
билиши мақсадга мувофиқдир. Чунки таълим ва тарбиянинг моҳиятини
қуйидаги дидактик системадаги принцплар очиб беради. Таълим-тарбияда
ўқувчи ёшларга таълим-тарбия беришда мутахассисликнинг мақсадга
интилиш, ёш авлодни мустақиллик таълимотлари кўрсатмалари асосида ҳар
томонлама
маълумотли
ўзлигини
англашлик,
хиссиётларини
ўзида
мужассамлаштирган кишилар қилиб тарбиялаш. Шунинг учун аввало, тарбия
ишларида ўзликни англаш ғоявийликда алоҳида эътибор бериб келинмоқда.
Ўқувчи ёшларга тасвирий санъат бўйича таъсир кучидан фойдаланишда,
тасвирий санъат ўқитувчиси кенг имкониятга эга. Санъат асарлари
ўқувчиларга хаяжонли таъсир кўрсатиб, инсон сезгисини ўстиради фикрини
шакллантиради. Ана шундай хислатларга кўра тасвирий санъат ўқитувчиси
тарбиявий мақсадларни кўзлаб, ундан унумли фойдаланиш мақсадга
245
мувофиқдир.
Шарқ мутафаккирлари таълимотида ўғил ва кизларга таълим ва тарбия
бериш, уларга касб-ҳунар ўргатиш ғояси муҳим ўрин эгаллайди. Қадимий
анъаналаримизга биноан ҳунарманд ва касб, меъмор ва наққош, деҳқон ва
чорвадор, тўқувчи ва нонвой устоз-шогирд муносабатларини амалга ошириб
келмоқдалар. Доно ҳалқимиз «Устозидан ўзмаган шогирд - шогирд эмас»,
«Ҳунарли киши асло хор бўлмас», «Устоз отадек улуғ», «Меҳнатнинг таги
роҳат» сингари мақолларни ижод этганлар ва фарзандаларининг баркамол
бўлиб улғайишини орзу қилганлар.
Шарқ мутафаккирларидан қолган қимматли маънавий бойликнинг ҳар
бир сатрини очиб таҳлил қилганимизда уларнинг инсон камолоти,
маънавияти ва меҳнатсеварлик хислатларига, болалар ва ёшларни баркамол
инсонлар қилиб шакллантириш ва касб- ҳунарга ўргатишга тааллуқли
ибратли, қимматли мулоҳазалар олса бўлади. То ҳозиргача сақланиб
келаѐтган қатор меъморий иншоотлар, буюк тарихий обидалар, халқ амалий
санъати асарлари (наққошлик, ганчкорлик, меъморчилик) археологик
изланишлар туфайли топилган ҳунармандчилик буюмлари буларнинг
барчаси буюк аждодларимизнинг касб-ҳунар ўргатишга, юксак истеъдод ва
қобилият соҳиби бўлишига оид бебаҳо материаллар қолдирганликларини
мужассамлаштиради.
Инсон камолоти ҳақида Абу Наср Фаробий шундай ёзади:
“Ҳар бир инсоннинг туғма қобилиятида ва унга лозим бўлган ҳар қандай
иш-ҳаракат жараёнида бошқа бир инсон ёки кўпчилик билан муносабатда
бўлишга, ўзаро алоқа қилиш хосияти бор. Инсон камолотга эришувда
бошқаларнинг кўмаклашувига ва улар билан бирлашишга муҳтож ва
мажбурдирлар” Фаробийнинг бу фикрларидан инсон учун табиат
ҳодисаларидан фойдаланиш, илм – фан, касб-ҳунарни ўрганиш, камолга
эришувнинг йўл – йўриқлари ва воситаларини тўғри тушуниш ва ўзининг
туғма қобилиятларидан фойдаланиш, бошқалар билан яхши муносабатда
бўлиши учун таълим – тарбия ниҳоятда зарур, деган фикр ўз – ўзидан келиб
чиқади.
Тасвирий санъат воситасида ўқувчиларни бадиий касб – ҳунарларга
йўналтириш тизими уларни оилавий, касбий ва “устоз ва шогирдлик”
тарбиявий анъаналари руҳида тарбияланишларига имкон яратади.
Тасвирий санъат таълими Давлат стандартининг лойиҳасида: Тасвирий
санъатнинг
энг
муҳим
вазифалари
ўқувчиларда
ижодкорликни,
мустақилликни, ташаббускорликни, бадиий –эстетик дидни ўстиришга
қаратилганлигидир. Шуни ҳам ёддан чиқармаслик керакки, Ватанимизга ҳар
томонлама ривожланган ижодий фикрлайдиган, мустақил ва ташаббускор
шахслар керак бўлади. Бизнингча, мактабнинг асосий вазифаси ҳам
болаларни ўз ишига ижодий ёндошадиган қилиб шакллантиришдан
иборатдир.
Ўқувчилар дарсларда ўз ҳаёт йўлларини ҳам танлайдилар ва касбларга
қизиқиш вужудга келади. Шу сабабли, тасвирий санъат ўқитувчилари
246
болаларга хилма-хил касбларга оламини ёритиб боришдан ташқари,
уларнинг қизиқишларини, мойилликларини ҳам ўрганадилар, ана шу
сифатларни таркиб топтириш а ривожлантириш устида ҳам ишлайдилар.
Тасвирий санъат дарслари энг аввало рассомлик ва амалий санъат
касбларига қизиқтиради, унинг асосларини ургатади.
Қиссадан ҳисса шулки, сиз-у биз, яъни илм аҳлнинг асосий ишимиз-
билим олиш, илмли бўлиш, ақлий меҳнат билан шуғулланиш экан. Ҳар бир
талаба,ҳар бир бўлажак ўқитувчи ўз устида жуда кўп тинмай шуғулланиши
лозим. Шундай экан тасвирий санъат инсонни ҳар томонлама камол
топишида жаҳон педагогикасининг энг муҳим ва ажралмас бўлими бўлиб
қолаверади. Инсоннинг атроф - муҳит, табиатни тушунишда маънавий
ўзлигини англашда бу фан илми асосий манба бўла олади.
Бу фандан хабардор инсон характерида инсонпарварлик, олийжаноблик,
кишиларга нисбатан меҳр-мурувват каби хусусиятлар устунроқ шаклланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |