Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси ва предмети Меҳнат ҳуқуқининг методлари ва вазифалари


Меҳнат ҳуқуқининг методлари ва вазифалари



Download 201,63 Kb.
bet2/3
Sana23.04.2022
Hajmi201,63 Kb.
#577369
1   2   3
Bog'liq
1-Мавзу

2. Меҳнат ҳуқуқининг методлари ва вазифалари


Метод табиат ва ижтимоий ҳаёт ҳодисаларини ўрганиш, билиш, тадқиқ этиш усулидир. Юридик фаннинг методи – давлат ва ҳуқуқий воқеликларни англаш, юридик билимлар ҳосил қилувчи ва уларни жамловчи усуллардан иборат юридик методдир1.


Ҳуқуқий тартибга солиш усули (методи) – жамиятдаги мавжуд ижтимоий муносабатларга ҳуқуқ воситасида қўлланиладиган усул, восита ва йўллар мажмуи ҳисобланади2.
Меҳнат ҳуқуқининг методи деганда, меҳнат ҳуқуқи муноса- батлари қатнашчиларининг онгига, хулқ-атворига давлат томонидан ҳуқуқ нормалари орқали таъсир кўрсатиш усуллари ва ушбу ҳуқуқ нормаларининг қай даражада мақсадга эришиши тушунилади. Масалан:
а) меҳнат муносабати иштирокчиларининг ҳуқуқий тенглигини таъминлаш билан бирга ходимларни корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятига бўйсундириш;
б) қонунлар орқали йўл қўйилган ҳолларда, меҳнат муноса- батларини шартнома асосида тартибга солиш;
в) меҳнат шароитини яхшилашда, меҳнатни муҳофаза қилишда, ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда меҳнат жамоаси ва касаба уюшмаларининг қатнашишига имкон яратиш ва ҳ.к.
Ушбу методларни қўллашда меҳнат ҳуқуқий муносабат қатнашчиларининг онгига таъсир кўрсатиб, ҳуқуқий ҳаракатларни содир этишга мажбурлайди ёки уларни чеклайди. Мисол учун, ходимлар иш вақтидан ташқари ёки тунда ишлатилганда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157, 158-модда- ларига кўра иш берувчидан оширилган миқдорда ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақлидирлар. Ёки иккинчи мисол, агарда корхоналар меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига жавоб бермаса, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунининг 9-моддасига биноан ушбу корхоналарнинг ишлашига рухсат этилмайди.
Меҳнат ҳуқуқининг методи қуйидаги ўзига хос белгиларга эга:

  1. меҳнат ҳуқуқи предмети бўлган ижтимоий муносабатларни марказлашган ва локал нормалар билан тартибга солишнинг уйғунлиги;

  2. меҳнат ҳуқуқи предмети бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солишда шартномавий, тавсиявий ва императив усуллардан кенг фойдаланилиши;

  3. меҳнат муносабатларини тартибга солишда меҳнат жамоаси, касаба уюшмалари ва ходимлар бошқа вакиллик органларининг фаол иштирок этиши;

  4. меҳнат муносабатларини тартибга солишда халқаро ҳуқуқий нормалар, шунингдек давлатлараро шартномалар қоидаларининг қўлланилиши.

Марказлашган ва локал йўл билан тартибга солишнинг уйғун- лиги ходимларнинг меҳнат шарт-шароитлари белгилаб қўйилганлигини ифодалайди.
Марказлашган норматив ҳужжатлар билан асосан бутун халқ хўжалиги ёхуд тармоқ учун умумий бўлган меҳнат шартлари тартибга солинади. Масалан, ишга жойлаштиришга оид муноса- батлар Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъмин- лаш тўғрисида»ги 1998 йил 1 май қонуни билан, меҳнат муҳофаза- сига оид қоидалар эса Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 1993 йил 6 май қонуни билан тартибга солинади.
Локал, яъни бир корхона, муассаса ва ташкилот доирасидаги ҳужжатлар бевосита корхона, муассаса ва ташкилотларда белгиланадиган меҳнат шарт-шароитларини тартибга солади. Бунга иш берувчи, касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг вакиллик органи билан биргаликда ёхуд у билан келишиб, қабул қилинадиган норматив ҳужжатлар киради. Жамоа шартномаси ва келишуви бунга мисол бўла олади. Бу ҳужжатларда қўшимча имтиёзлар назарда тутилиши мумкин. Меҳнатга жалб этишнинг шартнома асосида амалга оширилиши мамлакатимизда меҳнат қилиш ҳуқуқининг эркин эканлигидан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасига кўра, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқларига эгадир. Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари, мажбурий меҳнат тақиқланади.
Фуқароларнинг бундай конституциявий ҳуқуқлари меҳнат шартномасини ихтиёрий тузиш орқали амалга оширилади.
Ҳар қандай шартноманинг мазмунини унинг шартлари белгилайди. Меҳнат шартномасининг шартлари тарафларнинг келишуви орқали белгиланади. Шартнома асосида ўрнатилган муносабат, унинг мазмуни бир тараф томонидан ўзгартирилиши, бекор қилиниши мумкин эмас. Бу ҳақда 4-мавзуда батафсил баён қилинади.
Меҳнат муносабатлари тавсиявий усулда тартибга солинганида ваколатли органлар томонидан меҳнат муносабатлари субъектларига тааллуқли тавсиявий нормалар қабул қилинганлиги назарда тутилади. Ҳозирги пайтда давлатнинг императив норматив ҳужжат- лар воситасида меҳнат муносабатларининг тартибга солиниши ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишда императив (сўзсиз бажарилиши керак бўлган) ва тавсиявий хусусиятга эга бўлган ҳуқуқ меъёрларининг хусусиятлари эътиборга олинмоғи лозим. Императив меъёрлар тақиқловчи ёки мажбурият юкловчи бўлиши мумкин. Масалан, 18 ёшга тўлмаган ходимларни моддий жавобгарлик билан боғлиқ бўлган ишларга қабул қилишнинг тақиқланиши, ходимлар учун энг кам иш ҳақидан паст бўлмаган меҳнат ҳақининг тўланиши ва бошқалар.
Меҳнатга оид муносабатларни тартибга солишда корхона меҳнат жамоаси, касаба уюшмаси ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари иштирок этиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 21-моддасига асосан, меҳнатга оид муносабатларда ходимларнинг манфаатларини ифода этишда вакил бўлиш ва бу манфаатларни ҳимоя қилишни корхонадаги касаба уюшмалари ва уларнинг сайлаб қўйиладиган органлари ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа органлар амалга ошириши мумкин. Бу органларни сайлаш тартиби, уларнинг ваколат муддат- лари ва сон таркибини меҳнат жамоасининг йиғилиши (конферен- цияси) белгилайди. Вакиллик қилиш ҳамда манфаатларини ҳимоя этишни ишониб топширадиган органни ходимларнинг ўзлари белгилайдилар. Барча вакиллик органлари ўз ваколатлари доирасида иш олиб борадилар ва ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишда тенг ҳуқуқлардан фойдаланади. Корхонада бошқа вакиллик органлари- нинг ҳам бўлиши касаба уюшмаларининг ўз вазифаларини амалга ошириш борасидаги фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги лозим.
Ходимлар ва иш берувчиларнинг манфаатларини битта вакиллик органи ифода этиши ва ҳимоя қилиши мумкин эмас. Вакиллик органларининг фаолияти уларни сайлаган меҳнат жамоасининг қарорига биноан, шунингдек улар қонун ҳужжатларига зид хатти- ҳаракатлар содир этган тақдирда эса, суд томонидан ҳам тугатилиши мумкин.
Ходимларнинг вакиллик органлари қуйидагиларга ҳақлидир:

  • музокаралар олиб бориш, жамоа шартномалари ва келишув- ларини тузиш, уларнинг бажарилишини текшириб туриш, иш берувчига корхонада меҳнат тўғрисида норматив ҳужжатлар тайёрлаш юзасидан таклифлар киритиш;

  • корхонани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш;

  • меҳнат низоларини кўрувчи органларда ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;

  • иш берувчи ҳамда у вакил қилган шахсларнинг қарорлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларга зид бўлса ёхуд ходимларнинг ҳуқуқларини қонунга зид тарзда бузаётган бўлса, бу қарорлар устидан судга шикоят қилиш.

Вакиллик органлари меҳнат муносабатларида ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган, қонунга зид бўлмаган бошқа хатти-ҳаракатларни ҳам амалга оширишлари мумкин.
Меҳнат муносабатларини тартибга солишда халқаро ҳуқуқий нормалар, шунингдек давлатлараро шартномалар қоидаларининг қўлланиши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 10- моддасида назарда тутилган. Унга кўра, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ёки Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциясида ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларга нисбатан имтиёзли қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки конвенциянинг қоидалари қўлланилади. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ёки Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратифи- кация қилинган конвенциясининг қоидалари меҳнатга оид муноса- батлар бевосита қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган ҳолларда ҳам қўлланади.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси асосида Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида ишлаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам татбиқ этилади. Чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга тўлиқ ёки қисман тегишли бўлган ва Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида жойлашган корхоналарда Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўллани- лади.
Меҳнат ҳуқуқи методининг мазмун-моҳияти юқорида қайд этилган ўзига хос хусусиятларни намоён этади.
Меҳнат муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқий мавқеини уларнинг ўзаро тенглиги белгилайди. Бунга касб тури, машғулот ва иш жойини танлаш эркинлиги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари эканлиги, фуқаролар ўз жисмоний ва интеллектуал салоҳиятларидан ўз хоҳишларича фойдаланишлари мумкинлиги ҳамда мажбурий меҳнат тақиқланганлиги кабилар асос бўла олади. Шу билан бирга, меҳнат жараёнида ходим иш берувчига, унинг қонуний фармойишларига, ички меҳнат тартиби қоидаларига сўзсиз риоя этиши лозимлиги ҳам меҳнат ҳуқуқи методига хос хусусиятдир.
Меҳнат ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш ҳам меҳнат ҳуқуқи методига хос хусусиятлар жумласига киради.
Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар аксарият ҳол- ларда, мажбурийлик хусусиятига эга бўлса, баъзида эса улар тавсия сифатида қабул қилиниши мумкин.

Download 201,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish