Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси ва предмети Меҳнат ҳуқуқининг методлари ва вазифалари



Download 201,63 Kb.
bet3/3
Sana23.04.2022
Hajmi201,63 Kb.
#577369
1   2   3
Bog'liq
1-Мавзу

Меҳнат ҳуқуқи иккита асосий функцияни бажаради. Биринчи функция – меҳнат унумдорлигининг ўсишига, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, у одатда ишлаб чиқариш функцияси деб аталади. Иккинчи функция – ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини қўриқлаш, бу ҳимоя қилиш функцияси деб аталади. Ҳар иккала функция ҳам бир-бири билан узвий боғлиқ ва ажралмасдир.
Меҳнат ҳуқуқининг «хизмати» иқтисодий вазифаларни ҳал этишга кўмаклашувдан иборат бўлиб, бу ҳолат ишлаб чиқариш функциясидан келиб чиқади. Айни вақтда мамлакатимизда иқтисо- дий вазифаларни ҳал этиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ходимлар меҳнат ҳуқуқларининг ҳар томонлама ва тўла таъминланиши билан уйғунлашади, бу ҳолат ҳимоя функциясидан келиб чиқади.
Иш берувчиларнинг манфаатларини меҳнат ҳуқуқининг ишлаб чиқариш функцияси, ходимларнинг манфаатларини эса ҳимоя функцияси акс эттиради. Меҳнат ҳуқуқининг энг муҳим қонунияти вазифаларнинг гармоник уйғунлигидан, уларнинг бирлигидан иборатдир. Умуман олганда, меҳнат ҳуқуқи иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, ғоявий-тарбиявий вазифаларни бажаради. Жумладан:

  1. иқтисодий вазифаси – ишлаб чиқаришга таъсир ўтказиш орқали;

  2. сиёсий вазифаси – ишлаб чиқариш жараёнида ходимларнинг ижтимоий - сиёсий фаоллигининг ошишида;

  3. ижтимоий вазифаси – меҳнат қилиш ҳуқуқининг эркинли- гини таъминлашда;

  4. ғоявий-тарбиявий вазифаси – ижтимоий меҳнатнинг такомиллашуви ҳамда ходимларни маънавий-маърифий тарбиялаш кабиларда намоён бўлади.

Меҳнат қонунчилигининг вазифалари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 2-моддасида назарда тутилган бўлиб, унга мувофиқ: «Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини эътиборга олган ҳолда, меҳнат бозорининг самарали амал қилишини, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминлайди, меҳнат унумдорлигининг ўси- шига, иш сифати яхшиланишига, шу асосда барча аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражаси юксалишига кўмаклашади».
§. Меҳнат ҳуқуқининг тизими ва меҳнат қонунларининг ички ишлар органларида қўлланилиши


Меҳнат ҳуқуқи – бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида меҳнат бозорининг фаолиятини, мулкчилик шаклидан, хўжалик юритиш усулидан қатъи назар, барча корхона, ташкилот, муассасаларда юзага келувчи ижтимоий меҳнат муносабатларини, ёлланма меҳнат- ни ташкил этишга оид муносабатларни давлат, жамият, айрим шахс- лар манфаатларини уйғунлаштирган ҳолда ҳуқуқий тартибга солиш- га қаратилган ҳуқуқий меъёрлар йиғиндиси ва тизимидан иборат.
Меҳнат ҳуқуқи тизими – меҳнат ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинувчи ижтимоий муносабатларнинг табиати ва бу нормаларнинг аҳамиятига қараб муайян изчилликда бирлашти- рилишидир. Демак, меҳнат ҳуқуқининг тизими деганда, меҳнат ҳуқуқи нормаларининг илмий асосланган тарзда жойлашиш тартиби ва таснифи тушунилади.
Меҳнат ҳуқуқининг тизими умумий ва махсус қисмларга бўли- нади. Умумий қисмда «меҳнат ҳуқуқи» тушунчаси, предмети, вазифалари, методлари, асосий манба ва принциплари, субъектлари, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар, ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллиги, жамоа шартномаси ва келишувлари каби масалаларга тааллуқли ҳуқуқий нормалар ташкил этади.
Махсус қисмда эса меҳнатга оид муносабатларнинг алоҳида жиҳатларини тартибга солувчи ёки улар билан боғлиқ ижтимоий муносабатларнинг айрим турларини тартибга солиш жараёнида пайдо бўлган масалалар ва ўзига хос бошқа ҳуқуқий нормалар ташкил этади. Уларга: аҳолини ишга жойлаштириш; меҳнат шартномаси; иш ва дам олиш вақтлари; таътиллар; меҳнатга ҳақ тўлаш; кафолатли ва компенсация тўловлари; меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги; меҳнат интизоми; меҳнат муҳофазаси; айрим тоифадаги ходимларга бериладиган қўшимча кафолат ва имтиёзлар; меҳнат низолари каби масалалар киради.
Давлат ижтимоий суғуртасига оид масалалар ижтимоий таъминот ҳуқуқига тааллуқли бўлса-да, ушбу масалалар ҳам меҳнат ҳуқуқи доирасида ўрганилади.
Махсус қисм характери жиҳатдан турлича бўлган ҳуқуқий нормалар, яъни ижтимоий муносабатларнинг аниқ турини тартибга солувчи нормаларни ўзида бирлаштиради. Масалан: меҳнат шартномаси (контракти) деган институтни ташкил этувчи нормалар меҳнат муносабатларининг пайдо бўлиши, ўзгариши ва бекор бўлишини, иш ҳақи институтини ташкил этувчи нормалар эса ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг тартиби ва миқдорини тартибга солиб туради ва ҳоказо.
Меҳнат қонунчилиги ҳуқуқнинг бир тармоғи сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида акс эттирилган бўлим ва бобларда ифодаланган тизимлардан иборат бўлади.
Меҳнат ҳуқуқининг фан соҳаси ва қонунчиликнинг тармоғи сифатидаги тизимлари ўртасидаги муайян фарқлар қуйидагича:

  1. меҳнат ҳуқуқи фан соҳаси сифатида қонунчилик амалиётини ўрганиш, умумлаштириш, илмий хулоса ва тавсиялар бериш, мутахассис кадрлар тайёрлашга йўналтирилган бўлса;

  2. меҳнат қонунчилигининг тизими эса меҳнатга оид муноса- батларни тартибга солувчи барча норматив ҳужжатларни қамраб олади. Меҳнат ҳуқуқининг фан сифатидаги тизимида ҳуқуқий норма- лардан ташқари, меҳнатни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бора- сидаги Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенция ва тавсияномалари, шунингдек давлатлараро шартномалар ҳам ўрганилади.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин шу кунгача ўтган вақт давомида бир қанча ижобий ўзгаришлар рўй берди. Ички ишлар органлари кадрлар аппарати ўз фаолиятини атрофлича таҳлил этиб, уни замон талабларига мос равишда, янгича ташкил этди. Шахсий таркиб билан иш юритишни такомиллаш- тириш мақсадида кўплаб меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва улар бевосита ички ишлар органлари фаолиятига татбиқ этилди.
Ҳозирги долзарб вазифалардан бири меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириб бориб, мавжуд шароитларни ҳисобга олган ҳолда амалдаги кўрсатма ва буйруқларга ўзгартиришлар киритиш, зарур бўлганда тўла янгилашдан иборат. Негаки ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
ИИВ Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати фақат фаолият кўрсатаётган ходимлар билан ишлаш эмас, балки сафимизга янги ходимлар қабул қилиш жараёнини ҳам қайта кўриб чиқиб, бу борада ҳам мақбул вариантларни фаолиятга татбиқ этмоқда. Келгусида хизматга қабул қилинаётган ходимлар ИИВ ўқув марказларида ўрнатилган тартибда кўрик-танловдан ўтказилади.
Кўрик-танловда бўлажак ходимларнинг билим савияси ва ишни уддалаб кетиш қобилияти синаб кўрилади. Бу, ўз навбатида, ички ишлар органларини лаёқатли кадрлар билан таъминлашга ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органларига қабул қилиш асосан Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 январдаги 16- сонли қарори билан қабул қилинган «Ички ишлар органларида хизматни ўташ ҳақидаги муваққат Низом» талабларига мувофиқ, танлов асосида мавсумий жамлаш орқали амалга оширилади.
Ички ишлар органларига 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ақлан етук, маънавий пок, қатъий фикрли, интизомли, жисмонан соғлом, шахсий дунёқараши жиҳатидан ички ишлар органлари олдига қўйилган вазифаларни бажара олиш қобилиятига эга ва ички ишлар органлари хизматига кириш хоҳиши бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари қабул қилинадилар. Ички ишлар органларининг саф тизимларига бўйи жиҳатидан эркакларники 170 см дан, хотин- қизларники эса 165 см дан кам бўлмаслиги лозим.
Ички ишлар органларининг тиббиёт, молия-иқтисод, муҳандис- техник, ишлаб чиқариш, маъмурий-хўжалик тизимларининг ўрта ва катта бошлиқлар таркибига 35 ёшгача бўлган фуқаролар хизматга қабул қилинадилар.
«Мустақил давлатлар ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкор- лик қилиш бўйича Келишуви» тўғрисидаги ўзаро шартномага асосан, МДҲ давлатлари ички ишлар органларининг ходимларига бошқа Республика ички ишлар органларига хизматга ўтишига тўсқинлик қилинмайди.
Бироқ бундай ҳолатлар ҳозирги кун талабларидан келиб чиқиб ҳал этилади. Жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролиги тўғрисида»ги қонунининг 21-моддасида кўрсатилган талабларига асосан республика ички ишлар органлари хизматида бўлган, аммо қонун чиққанидан сўнг, бошқа республиканинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар таркибида хизмат қилган фуқаролар қонуннинг ушбу моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотади.
Республикамиз ички ишлар органлари ходимларининг МДҲнинг бошқа давлатлари ички ишлар органлари хизматига ўтказилиши ҳам
«Мустақил давлатлар ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишуви» тўғрисидаги шартномага асосан амалга оширилади. Бироқ, бунда хизматнинг бошқа республика ички ишлар органларига ўтказилишининг сабаблари атрофлича ўрганилиб, ИИВ раҳбариятининг розилигига кўра, бирор қарорга келинганидан сўнггина амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан
1993 йил 8 январда 16-сонли «Ўзбекистон Республикаси ИИОда хизматни ўташ тартиби ҳақидаги муваққат Низом» тасдиқланди.
Низомда асосий эътибор шахсий таркибнинг хизматни ўташ тартибини норматив асосда бошқаришни такомиллаштириш, кадрлар танлаш сифатини ошириш имкониятларини ўрганиш, хизматда ўсишни рағбатлантириш, шаҳодатлаш чоғида ходимлар- нинг касб маҳоратларига холис баҳо берилиши, шунингдек оддий ходимлар ва бошлиқларнинг хизматда кўтарилиши, хизматдан бўшатилишида қонунийликка амал қилинишини таъминлаш ҳамда соҳа ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масалала- рига қаратилди.
Ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган, лекин 30 ёшдан катта бўлмаган фуқаролари томонидан кўнгилли (шартномавий) асосда жамланади, бунда улар албатта, кўрик-танловдан ўтадилар. Улар асосан олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг битирувчилари, Қуролли кучларнинг захирага бўшатилган ҳарбий хизматчилари бўлишлари керак ва ўз шахсий, ахлоқий, касбий фазилатлари, соғлиқлари, маълумот даражалари билан ички ишлар органлари ходимлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга қодир бўлишлари шарт.
Ички ишлар вазирлигининг олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқишга 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган, ўрта маълумотли, хизматга кирувчи номзодларга қўйиладиган талабларга тўлиқ жавоб беради- ган фуқаролар, ички ишлар органлари ходимлари орасидан эса 25 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари қабул қилинадилар.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафига хизматга чақирилувчилар ички ишлар органларига хизмат қилишга қабул қилинмайдилар, ИИВ тизимидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқишга қабул қилиш бундан истиснодир.


Савол ва топшириқлар

  1. Бозор иқтисодиётига ўтиш давридаги меҳнат қонунчилигининг вазифалари нималардан иборат?

  2. Меҳнат ҳуқуқи тизимини тушунтириб беринг.

  3. Бу фаннинг бошқа ҳуқуқий фанлар билан боғлиқлиги ҳақида нималарни биласиз?

  4. Меҳнат ҳуқуқининг предметига кирувчи ижтимоий муносабатлар доирасини аниқланг.

  5. Меҳнат ҳуқуқи нормаларининг амал қилиш доирасини тушун- тиринг.








Download 201,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish