Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси ва предмети Меҳнат ҳуқуқининг методлари ва вазифалари



Download 201,63 Kb.
bet1/3
Sana23.04.2022
Hajmi201,63 Kb.
#577369
  1   2   3
Bog'liq
1-Мавзу


  1. Мавзу:МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ ТУШУНЧАСИ, ПРЕДМЕТИ, МЕТОДЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ТИЗИМИ

Режа:
  1. Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси ва предмети

  2. Меҳнат ҳуқуқининг методлари ва вазифалари


  3. Меҳнат ҳуқуқининг тизими

Меҳнат ҳуқуқи ҳуқуқшунослик фанлари орасида етакчи ўрин тутади. У меҳнат бозори фаолияти натижасида юзага келадиган ёлланма меҳнатни қўллаш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш оқибатида пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Демак, меҳнат ҳуқуқи деб, мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг меҳнатга оид муносабатларини тартибга солиб турувчи ҳуқуқ соҳасига айтилади. Кенг маънода меҳнат ҳуқуқи деб, меҳнат бозори фаолияти натижасида юзага келувчи, ёлланма меҳнатни қўллаш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш оқибатида пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ соҳаси эканлигини қайд этиш мумкин.


Ҳуқуқ соҳасининг предмети деб, ҳуқуқ соҳасининг нормалари таъсир ўтказадиган ижтимоий муносабатларга айтилади.
Ҳуқуқий тартибга солиш предмети – ҳуқуқий таъсир доирасидаги барча ижтимоий муносабатлардир, бошқача айтганда, ҳуқуқий майдон кўламидаги муносабатлар1.
Шундай қилиб, меҳнат ҳуқуқининг предмети деб, ижтимоий меҳнат муносабатларида меҳнат кучлари билан ишлаб чиқаришнинг бевосита боғланиш жараёни ва шу жараёнга кўмаклашувчи меҳнат- ҳуқуқий муносабатлар йиғиндисига айтилади.
Меҳнат муносабатларининг қуйидаги икки тури мавжуд:

  1. меҳнат шартномаси (контракти) асосида юзага келадиган муносабатлар;

  2. жамоа хўжалигида ёки бошқа бир кооперативда аъзоликка асосланган меҳнат муносабатлари.

Меҳнат ҳуқуқи меҳнат шартномаси (контракти) асосида юзага келадиган меҳнат муносабатларини тартибга солиб туради. Кооператив, шу жумладан жамоа хўжаликларига доир иккинчи тур меҳнат муносабатлари тегишли қонунлар билан тартибга солинади.
Меҳнат ҳуқуқи яқин вақтларгача фақат давлат корхона, муассаса ва ташкилотларида меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат муносабатларини тартибга солиб турарди. Эндиликда давлат корхоналари ва ширкат (жамоа) ҳамда хусусий мулкка асосланган корхоналарда меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳар бир ходимнинг меҳнат муносабатларини тартибга солиш ҳам меҳнат ҳуқуқининг предмети ҳисобланади.
Меҳнат ижтимоий бойлик манбаи ҳисобланади. Чунки, жами моддий ва маданий бойликлар инсон меҳнати билан яратилади. Меҳнат жисмоний ва ақлий куч-қувватнинг сарфланиши эмас, балки фуқароларнинг ижтимоий фойдали фаолиятидир.
Меҳнат инсоннинг ташқи дунё предметларига таъсир ўтказиш воситаси сифатида ҳар бир фуқаронинг фаолиятида намоён бўлади. Бу жараён турли ижтимоий муносабатларни қамраб олса-да, ҳаммаси ҳам меҳнат ҳуқуқига тааллуқли бўлавермайди. Масалан: муаллифлик ҳуқуқи, пудрат, топшириқ шартномалари, юк ташиш шартномаси меҳнат билан боғлиқ бўлса-да, аслида фуқаролик ҳуқуқининг предмети ҳисобланади.
Шу ўринда меҳнат ҳуқуқининг меҳнат билан боғлиқ бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқини айтиб ўтиш жоиз. Аввало, шуни айтиш керакки, меҳнат ҳуқуқининг баъзи белгилари фуқаролик ҳуқуқида ҳам учрайди, аммо улар ўртасидаги фарқ анчагина. Меҳнат ҳуқуқий муносабатларида, биринчидан, ходимлар корхона меҳнат жамоаси таркибига киради, иккинчидан, ходимлар меҳнат жараёнида ўрнатилган қоидаларга, яъни меҳнат кун тартибига риоя қиладилар, учинчидан, ички меҳнат кун тартиби бузилганда, ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилади.
Фуқаролик ҳуқуқида эса муносабатлар фақатгина шартнома асосида ўрнатилади, томонлар тенг ҳуқуқлидир, шартнома шартлари бузилганда, шартнома умуман тўхтатилади ёки етказилган зарар ундириб олинади.
Меҳнат муносабатларини тартибга солувчи маъмурий ва қишлоқ хўжалик ҳуқуқлари ҳам меҳнат ҳуқуқидан ўз предмети ва методига кўра фарқ қилади. Уларнинг ўртасидаги фарқлар меҳнат ҳуқуқининг махсус қисмида ўрганилади.
Меҳнат ҳуқуқининг предметини ташкил этувчи ижтимоий муно- сабатлар тизими меҳнатга оид муносабатлардан ташқари, улар билан муайян тарзда боғланган бошқа муносабатларни ҳам ўз ичига олади. Бу муносабатлар меҳнат муносабатларидан олдинроқ ёки улар билан бир вақтда ёхуд меҳнат муносабатларидан кейин вужудга келиши мумкин. Шундай муносабатлар жумласига қуйидагилар киради:

  1. ташкилий бошқарув муносабатлари;

  2. ишга жойлаштиришга оид муносабатлар;

  3. касбга тайёрлаш ва малака оширишга оид муносабатлар;

  4. меҳнат муҳофазаси ва меҳнат қонунларига риоя этишни назорат қилишга оид муносабатлар;

  5. меҳнат низоларини ҳал этишга оид муносабатлар;

  6. меҳнат муносабатларидан келиб чиқувчи процессуал муно- сабатлар.

Ташкилий бошқарув муносабатлари асосан иш берувчи ва корхона жамоаси, касаба уюшмасининг ўртасида меҳнатни ташкил этиш ҳамда бошқариш юзасидан вужудга келади. Бундай муносабатлар сирасига ижтимоий шерикчилик муносабатлари, яъни жамоа шартномаси ва келишувларини тузиш, уни бажаришга оид муносабатлар ҳам киради.
Ишга жойлаштиришга оид муносабатлар фуқаронинг ишга жойлаштириш бўлимига иш сўраб мурожаат қилиши билан пайдо бўлади.
Касбга тайёрлаш ва малака оширишга оид муносабатлар фуқаронинг ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда якка тартибда, бригада таркибида ёки махсус курсларда касбга ўргатиш, малакасини ошириш вақтида юзага келади.
Меҳнат муҳофазаси ва меҳнат қонунларига риоя этишни назорат қилишга оид муносабатлар ваколатли органларнинг меҳнат қонунлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари устидан назоратни амалга ошириши жараёнида юзага келади.
Меҳнат низоларини ҳал этишга оид муносабатлар ходим билан иш берувчи ўртасидаги меҳнатга оид низоларни ҳал этиш билан боғлиқ ҳолатларда вужудга келади.
Меҳнат муносабатларидан келиб чиқувчи процессуал муноса- батлар меҳнат муносабатларининг вужудга келиши, ўзгариши ва барҳам топиши жараёнидаги процессуал тартибга солиш шаклини белгилаб беради.
Меҳнат ҳуқуқининг предмети бевосита меҳнатга оид муноса- батлар бўлганлиги туфайли у фуқаролик ва қишлоқ хўжалик ҳуқуқи; бошқарув фаолиятига боғлиқлиги учун маъмурий ҳуқуқ; иш ҳақи, мукофотлар тўлашга тааллуқли бўлганлиги учун молия ҳуқуқи; меҳнат натижаларига кўра рағбатлантиришларга алоқадор бўлганлиги учун ижтимоий таъминот ва оила ҳуқуқи каби соҳалар билан узвий боғлиқ.
Аммо бу боғлиқлик ўта нисбий бўлиб, уларнинг ҳар бири юридик фаннинг мустақил тармоғи эканлигини ёрқин намойиш қилувчи, бошқа фанлардан фарқлашга имкон берувчи ўзига хос хусусиятларга эга.



Download 201,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish