Меҳнат дарсларини бадиий меҳнат технологияси билан уйғунлаштириш методикаси


Ёғочдан тайёрланган буюмларга пардоз беришда



Download 226,02 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/17
Sana21.02.2022
Hajmi226,02 Kb.
#68321
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
8-мавзу

1.Ёғочдан тайёрланган буюмларга пардоз беришда
ишлатиладиган материаллар.
Бўёқлар эса локлардан фарқли ўлароқ парда ҳосил қилувчи
моддаларнинг органик эритувчилардаги
эритмаси — суспензияси
бўлиб
, таркибида пигментлар билан тўлдиргичларнинг
аралашмаси
бўлади
. Суртилган бўёқлар қуриганида
ношаффоф бир жинсли парда
қ
атлами ҳосил қилади.
Бўёқлар
мойли, эмульсион ва бошқа хил
бўёқларга бўлинади.
Эмаллар пигментлар билан локларнинг аралашмасидир.
Грунтовкалар деб,
пардозлашда парда қатламининг остки қатламини
ҳ
осил қиладиган таркибларга айтилади. Улар­ни суртиш жараёни
грунтовкалаш (яъни, хомаки бўёқ суртиш) дейилади. Грунтовкалар ёғоч
устки қатламига шимилиб, уни қаттиқ ва зич қилади ҳамда майда
ғ
овакларни тўлдириб, асосга ҳамда навбатдаги лок қатламларига яхши
ёпишади.
Шпатлёвкалар деб
, ёғоч юзасини шаффофмас ҳимоя қатлами
ҳ
осил қилиш учун текислашга мўлжалланган лок-бўёқ материалларга
айтилади. Улар минерал тўлдиргичлар ҳамда пигментларнинг
пластификаторлар қўшилган парда ҳосил қилувчилар билан учувчан
эритувчилардаги аралашмасидир.


1.Ёғочдан тайёрланган буюмларга пардоз беришда
ишлатиладиган материаллар.
Қ
уйида
лок, эмал, бўёқ, грунтовка ва шпатлёвкаларнинг таркиби
схематик равишда кўрсатилган.
Локларнинг таркиби
Эмал
,
бўёқ, грунтовка ва шпатлёвкаларнинг таркиби.
Локларнинг таркиби


1.Ёғочдан тайёрланган буюмларга пардоз беришда
ишлатиладиган материаллар.
Парда ҳосил қилувчи моддалар барча лок-бў­ёқ
материалларнинг асосий
таркибий қисмидир.
Булардан ташқари пардозлаш материаллари таркибига эритувчи ёки суюлтирувчилар, бўёқ
моддалари, тўлдиргичлар ва айрим ҳолларда парда ҳосил қилувчи моддалар
қотишини
тезлатадиган
бирикмалар киради.
Ёғоч биологик жиҳатдан турғун эмас, у гигроскопик матери­ал, ҳимоя қилинмаган ёғочнинг юза
қисмлари тез кир бўлади ва механик таъсирлардан шикастланади. Ёруғлик ва ҳаво таъсиридан
ҳимоя қилинмаган ёғоч юзалари вақт ўтиши билан қорайиб ранги ўзгаради.
Парда қатламнинг асосий вазифаси ёғоч юзасини кир бўлишдан ҳамда ёруғлик, намлик
ва ҳаво таъсиридан
ҳимоя қилишдир
. Қаттиқ парда қатламлари ёғоч юзасини маълум даражада
механик шикастланишдан сақлайди.
Парда қатламнинг
ҳимоя қилиш хусусиятлари
бирдай эмас, у бир неча омилларга,
масалан, парда ҳосил қилувчи модданинг табиати ва хоссаларига, қатлам қалинлигига ва унинг
таркибидаги пигментларга боғлиқ бўлади. Эпоксид, перхлорвинил ва полиуретан локлари ҳосил
қиладиган ҳимоя қатламларида қат­ламларнинг сув буғларини ўтказиш хусусияти жуда кам бўлиб,
(
10 сутка давомида 5... 20 мг/м2), алкид ва нитроцеллюлоза локларники эса юқорироқдир (30... 70
мг/м2).
Одатда, таркибида пигмент бўлган парда қатламларининг қаттиқлиги, буғ ва нам
ўтказмаслиги таркибида пигментлар бўлмаган парда ҳосил қилувчи моддалардан юқори туради.
Шунинг учун очиқ ҳавода ишлатиладиган буюмлар
пигментли лок-бўёқ материаллар
билан
пардозланади. Пардоз қатлам ёғочга намнинг сингишини маълум даражада ушлаб қолади.
Ўзидан намни ва буғни умуман ўтказмайдиган лок-бўёқ парда қатламлари йўқ, маълум
даража­да намлик ўтказади.

Download 226,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish