Пардозлашда хавфсиз ишлаш учун:
1.Локлаш, бўяш, жилвир билан ишқалаш, куйдириш ишлари амалга
ошириладиган
хоналарда
оқим-тортгичли
шамоллатиш
мосламаси
бўлиши шарт.
2.Пардозлаш ишларини, айниқса лок ва бўёқлар билан пардозлашни
бажаришда махсус кийимлар ва қўлқопларни кийиб олиш керак.
3.Мойлар
теккан
тампонлар
ва
латталарни
устахонада
қолдириб
кетмаслик лозим, чунки улар ўзидан ўзи алангаланиши мумкин.
4.Бўёвчи
моддаларни
ишлатишда
эҳтиёт
бўлиш
керак.
Уларни
кийимларга, қўл ва баданнинг териларига тегизмаслик лозим.
5.Буюмнинг сиртини жилолашдан чиққан қипиқлар ва кукунларни
махсус чўтка билан сидириб тозалаш керак.
6. Куйдириб ишлов бериш вақтида игнали қиздиргич дастасини махсус
тагликка қўйиш лозим.
7.Иш тамом бўлгач, қўлларни совун билан яхшилаб ювиш зарур.