Ресторан ходимлари функцияси
Ресторан бошида директор туради. Унчалик катта бўлмаган ресторанларда бу вазифани метрдотель (Director of Service, Host, Maitre)бажаради. Метрдотель функцияси хилма-хил. У столларда буюртма олиш учун жавоб беради. Буюртма қабул қилинаётганда қуйидаги маьлумотларга эътибор берилади:
мижоз фамилияси;
мижознинг келиш вақти ва куни;
жойлар сони;
қўшимча истаклар(торт, болалар, вегетарианлар..)
мижоз телефони.
Метрдотель ҳар бир буюртма учун стол белгилайди ва официантларга инструктаж беради. Метрдотель меҳмонларни кутиб олиб, стол олдигача кузатиб боради, ўтқизиб таомномани қўлларига беради ва официантни юборади.
Метрдотель официантлар ўртасида ишларни тақсимлайди, уларнинг ташқи кўриниши,жиҳозларнинг(идишлар, салфетка)мавжудлигини,столдаги идишлар ва дастурхоннинг тозалигини, мебель, гилам, ёруғликни текширади. Мижозлар эътирозини ҳам у қабул қилади(сифатсиз овқат ва ичимликлар бепул алмаштирилади).
Ресторандаги қуйи лавозимга официантлар ёрдамчиси(Bus people) киради. Уларнинг вазифасига столни безаш, кир идишларни ва бинони йиғиштириш киради.
Ресторандаги асосий лавозим бу — официант (Server). Европада буж уда ҳурматли касб, официант бўлиш учун камида икки йил ўқиш ва чет тилини билиш зарур. Лекин, масалан, АКШда официантлик касби обрўсига кўра 90та касблардан 80чи ўринда туради.
Официантлар функцияси ресторандаги хизматлар типига боғлиқ, аммо, барча турдаги сервис учун мос келадиган операцияларни ажратиш мумкин.
Официант скатерть ва идишларни, унга беркитилган столни қабул қилади, текширади(стол қимирламаслиги керак).
Овозни пасайтирувчи махсус мато устидан скатерь тўшалади. Стол устида идишлар, приборлар, бокаллар, салфеткаларни артиб, жойлаштиради.санитар меьёрларга мувофиқ бокаллар чаппа қилиб қўйилади ва мижозларга хизмат кўрсатилаётганда ўнг қилиб қўйилади. Бунда барча бокаллар оёқчасидан, бошқа приборлар эса қўлчасидан олинади.
Мижозларга бевосита хизмат кўрсатиш(буюртма қабул қилиш, овқат ва ичимликларни олиб келиш,кесиш, очиш, солиш, кир идишларни йиғиштириш, мижоз билан ҳисоб-китоб қилиш).
Официант иш жойи — стойка (sideboard), у ердаги ящикда идиш-тавоқлар, скатерть, салфетка, меню,гўгирт ва бошқа зарурий анжомлар сақланади.Официантнинг моҳирлиги ложка ва вилкани бир қўлда ушлаши, таомни жойлаштириши, бир қўлда учта тарелкани, подносни ушлай олиши, балиқни бўлаклаши ва бошқа жаранларда билинади.
Кўпгина маалакатларда тоза идишларни мижознинг ўнг тарафидан, овқатни тарелкага чап тарафдан, ичимликларни(кофени ҳам) ўнг тарафдан хизмат қилишади. Кир идишларни эса ўнг тарафдан олишади.
Официантнинг стандарт иш қуроллари- штопор (унда фольгани кесиш учун пичоқча,очқич бутилка ва пиво учун ҳам бор), авторучка, зажигалка (гўгирт),сочиқ (салфетка).
Do'stlaringiz bilan baham: |