ЕРЛАР ДЕГРАДАЦИЯСИ ВА УНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШИ
Хайдаладиган ерларни эрозиянинг турли кўринишларидан ҳимоя қилиш зарур. Масалан, кучли шамол эсадиган ҳудудларда далаларни иҳота қилувчи дарахтзорларни экиш лозим. Бунда уларни асосий шамоллар йўналишига кўндаланг тарзда жойлаштириш керак. Одатда бундай иҳоталар далаларнинг чеккаларига экилган бир неча қатор дарахтлардан иборат бўлади. Лалмикор ерларда иҳота қилувчи дарахтзорлар фақат ёғинлар миқдори дарахтларнинг ўсишини таъминловчи (300-350 мм) жойлардагина яратилади ёки уларда қурғоқчиликни яхши кўтарадиган дарахтлар экилиши лозим. Шамол фаолияти жуда кучли бўлган ҳудудларда бундай иҳоталарга суғориладиган ерларнинг камида 2-3% ишлатилиши керак.
Ҳаракатланувчи қумларга қарши курашиш учун республикамизда саксовул дарахти, бошқа ўтсимон ўсимликларни экиш ишлари амалга оширилади. Бу қумларни тўхтатиб туришга кўмаклашади. Ихота қилувчи саксовулзорлар экилганидан кейин беш йилдан сўнг шамол тезлигини 80% га камайтира олади. Қум кўчишидан нафақат дарахтлар ҳимоя қилиши мумкин.
Ерлар деградациясига олиб келадиган сув эрозияси, сел оқимлари ва ер ўпирилишларига қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири – бу тоғ ёнбағирларини поғона-поғона қилишдир. Бунинг учун қияликда кўндалангига кенг (бир неча ўн метргача) горизонтал “зиналар” қилинади ва одатда уларга дарахтлар ва буталар экилади.
Сел хавфи мавжуд ҳудудларда, катта узунликка эга ва сув сатҳи кўтарилган даврларда сойларда сел суви омборлари, селдан ҳимоя қилувчи дамбалар, сел сувини чиқариб юборадиган каналлар ва ҳ.к.лар қурилади.
ЕРЛАР ДЕГРАДАЦИЯСИГА ҚАРШИ КУРАШ.
ЎРМОН МЕЛИОРАЦИЯСИ
/
Суғориладиган ерлар учун дуккакли ўсимликлардан фойдаланган ҳолда алмашлаб экиш деградацияга қарши курашнинг асосий механизми бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ўсимликларнинг баъзилари тупроқнинг чуқур қатламларидан озиқ моддаларни сўриб олиш хусусиятига эга бўлса, бошқалари қийин олинадиган бирикмаларни ўзлаштиради, учинчилари эса тупроқни бойитган ҳолда атмосферадаги моддаларни сўриш ва ўзлаштиришга қодир. Масалан, дуккакли ўсимликлар (беда, нохот, эспарцет ва бошқалар) атмосферадаги азотни йиғиб, у билан тупроқни бойитиши мумкин; турли дуккакли ғалла экинлари, тупроқ юзасидаги намлик буғланиб кетишининг олдини олган ҳолда, уни пана қилади ва таркибини яхшилайди; турли техник йигирув экинлари, масалан, каноп ўсимлиги тупроқнинг энг устки қисмидаги намлик ва озиқ элементлардан фойдаланади, шунингдек у қийин эрийдиган фосфор бирикмасини яхши ўзлаштиради. Алмашлаб экишнинг фойдаси шундаки, экинларни тўғри танлаш ва навбатлашни органик ва минерал ўғитларни сепиш билан бирга олиб бориш тупроқдаги органик модданинг ҳосил бўлиш ва парчаланиш жараёнларини тартибга солишга, унинг етарли даражадаги мувозанатига эришишга ёрдам беради
Do'stlaringiz bilan baham: |