Меланезияликлар маънавий маданиятлари. Афсоналар, бадиий маданият, мусиқа, илмий билимлар:
Афсона ва ривоятлар меланезияликлар маънавий маданиятининг ажралмас қисмидир. Афсоналарнинг катта қисми диний тасаввурлар билан узвий боғлиқ. Бундай афсоналар Тробриан оролида айниқса кўп бўлиб, улар удум — маросимлар, урф — одатларнинг пайдо бўлишини изоҳлаб берган. Қаҳрамонлик ва баъзи қаҳрамонларнинг саргузаштлари ҳақидаги афсоналар ҳам кўп бўлиб, уларда кўпинча эгизақлар сиймоси ҳақида сўз боради. Бош қаҳрамонлардан бири ақлли, чакқон, адолатли , иккинчиси эса ахмок, қўпол ва кўпинча аламзада бўлганини кузатиш мумкин. Афсоналарда ақлли йигит То —Кабинана, ахмоғи — Токервуву номи билан учрайди. Меланезияликлар афсоналари ва динларида қуёш ва ой аксинча муҳим ўрин эгалламайди. Қуёш ҳамда ойга сиғиниш ҳам уларда кенг тарқалмаган. Ушбу осмон жисмлари акси туширилган ниқоблардан эса фақат маросим рақсларида, байрамларда фойдаланишган ҳолос. Меланезияликлар динларида уруғчилик жамоаси тузуми, унинг инқирози шароитидаги тасаввурлар, удумлар ҳам ўз аксини топган.
Бадиий маданият: Меланезияликлар қуролларини турли буюмларни ўйиб ёки бўёқ билан расмлар, суратлар билан безашган. Соломон оролларида қайиқ ва эшкаклар ҳам турли чизмалар билан безатилган. Бадиий ўймакорликдан, идишларни, котик, чумичлар, болта дастаси, нороралар ва х.к. лар безатилган. Бамбукдан ясалган буюмларга ўймакор нақшлардан ташқари, куйдириб расмлар ҳам солинган. Одамларнинг ўзи ҳам баданини татуировка билан безаганлар. Меланезияликларда ёғочда ўйиб ясалган дин билан борлик турли ҳайкалчалар ҳам мавжуд бўлган. Буюмларни ўймакор нақшлар билан безашни ҳар қандай эркак ва аёллар бажарса: байрам ва маросимлар учун ниқоблар, ўйин тахтачалари, аждодлар, тотемлар тасвирларини махсус ўймакор ҳунарманд ва рассомлар тайёрлашган. Бадиий ҳунармандчилик сирлари ва у билан боғлиқ ирим, маросимлар сир тутилиб отадан фарзандга ўтиб келган. Солинадиган нақшлар ичида кўпроқ одамлар тасвири, сўнг турли қушлар ва балиқ суратлари бўлган.Сўратлар асосан стилистик тарзда ишланган.13
Мусиқа : Мусиқа асбобларининг кўпчилиги пуфлаш ва уриб чалиш учун мўлжалланган. Думбира қум соати куринишида ясалган. Уриб чалинадиган асбоблардан шақилдоклар ҳам бўлган. Пуфлаб чаладиган асбоблар ичида чираноклардан ясалган флейта, Меланезиянинг турли ҳудудларида мавжуд. Уйинлар мусиқа билан ўзвий борликдир. Оролликлар рақслари мусиқадан ташқари, қўшиқ жўрлигида ўтказилади. Ракс ва уйинлар байрамларнинг ажралмас қисмидир. Раке ва томошалар кундузи, кўпроқ кечки пайтларда уюштирилади. Рақслар асосан эркаклар машғулоти бўлиб аёллар махсус майдондаги уйинларни четдан томоша қилишган. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича меланезияликлар аёллар ўйинлари унчалик қизикарли эмас. Янги Ирландия оролида «тотем» ўйини бўлиб уларнинг иштироқчилари ўз рақсларида тотем хайвонлари ҳаракатларини намоён этишади. Оддий ўйин, рақсдагиларнинг оёк, қўл, тана билан махсус майдончада ритмик ҳаракатларидан иборатдир. Катта уйинларда юзлаб киши катнашиб, уларнинг оёқ ҳаракатларидан ер ларзага келган. Ниқоб, ранг— баранг кийимлар, махсус ракс таёқлари, тахтачалар, эшкак, болта ва шақилдоклар овози кушилиб, ажойиб манзарани яратган.
Илмий билимлар :Меланезияликлар атроф —муҳит, табиат ҳақида анчагина маълумотларга эга бўлиб, ундан қишлоқ хўжалиги юмушларида кенг фойдаланишган. Уларнинг ўсимликлар тури ва навлари ҳақидаги билимлари кенглиги тадқиқотчиларни ҳам хайратга солган. Крэмэрнинг хабар беришича Янги Ирландияда аёллар 220 хил таро, 10 хил ямс, 14 хил нон дарахти ва 52 хил бананни ажрата билишган. Бунга ўхшаш маълумбтлар бошқа ороллардан ҳам олинган. Меланезияликларнинг халқ медицинаси борасида тўплаган билимлари ҳам диққатга сазавордир. Касалларни даволашда рационал усулларга афсунгарлик қўшиб олиб борилган.
Хусусан амалий тиббиётга: уқалаш, қон чиқариш, ҳар хил доривор
ўтлардан суюк ичимликлар тайёрлаб ичириш киради. Меланезиялик
табиблар инсон танасини, жумладан ички органларини яхши
билганлар. Энг ажабланарлиси, меланезияликлар ва айниқса
Бисмарк ороли табибларининг жаррохлик муолажалари
ўтказганлигидир. Жаррохлар ҳатто калла суягини трепанация
қилишни билганлар. Бу мураккаб муолажани амалда кузатган
Паркинсоннинг ёзишича операцияни пешонадан яраланганда
қилинган, чакка суяги жароҳатланган тақдирда жаррохлик
муолажаси ўтказилмаган. Скальпель ўрнида обсидиандан
тайёрланган асбоб, ақуланинг тиш суяги ишлатилган. Ярадаги суяк
синиқлари олиб ташлангандан сўнг уни атрофи тексланиб, дарахт
иддизидан ясалган газлама маля ёки банан барги билан ёпилиб, ювиб
боғлаб қўйишган. Паркинсоннинг ёзишича кўпчилик ҳолларда бемор
тўзалиб кетган. Маҳаллий табиблар суяк синганда ҳам махорат
билан тахтакачлар боғлаб даволашган. Меланезияликларнинг
географик билимлари кўпинча ўз ороллари ҳудуди билан
чегараланган.14 Архипелагнинг бошқа ороллари ҳақида фақат денгиз
киррори аҳолисигина қисман тасаввурга эга бўлган. Ж.Кук
саёхатлари пайтида Фате ороли аҳолиси Янги Гебриднинг
жанубидаги ўзларидан бир неча ун қилометр узокликдаги оролларни
билишмагани ҳам шундан далолат беради. Умуман,
меланезияликларнинг географик билимлари қўшни
Полинезияликларнинкига нисбатан тор бўлган. Меланезия халқ оғзаки ижодида тарихий ривоятлари ҳам унчалик кўп эмас. Узоқ ўтмишдаги кўчишлар, урушлар ва тўқнашувлар ҳақида маълумот аҳолида деярлик сақланмаган. Тадқиқотчилар фикрича ороллик одамлар ўз ўтмишлари билан қизиқмайди ва фақат ўзлари яшаган давр ҳақида маълумотларга эгадир. Меланезияликлар бу борада ҳам қўшнилари полинезияликлардан кескин фарқланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |