Балиқчилик ва ов: Меланезияликларда ўзининг хўжаликдаги
аҳамияти бўйича дехқончиликдан кейин иккинчи балиқчилик ўринда
турган. Дарёлар кам бўлганидан балиқни денгиздан овлашган. Овда
тур, бамбукдан тўқилган махсус — вершлар (кафас), туқилган
саватлардан, найзадан, ўқ — ёй — камондан, қармоқлардан фойдаланишган. Қармоқни тошбақа пўсти ёки чиғаноқлардан тайёрлашган. Тунда машъала билан балиқ овлаш кенг тарқалган. Меланезияда балиқ овлаш эркақларнинг иши бўлиб, аёлларни унга жалб этишмайди. Денгиз тошбакаларини овлаш жамоа томонидан ташкил этилган. Овлайдиган хайвонларнинг ўзи деярлик бўлмаганидан қуруқликда ов кенг тарқалмаган, найза ва камон ёрдамида қушларни овлаш мавжуд бўлиб, унда қуш гўштидан ташқари пати ҳам кенг фойдаланилган
“Қора ороллар" деб аталган Меланезияга папуаслар ўлкаси — Япги Гвинея, Бисмарк архипелаги, Янги Гебрид, Фиджи, Янги Каледония ва бошқа майда ороллар киради. Мустамлака арасрасида папуаслар ва меланезияликлар хўжалик жиҳатдан деярли бир даражада тургаилар. Уларнииг хўжалигида энг бош соҳа тропик типдаги деҳқончилик ва дснгиз балиқчилиги бўлган. Ҳайвонот дунёси қашшоқ бўлганлиги туфайли овчилик деярли ривожланмаган. Тирикчилик, асосан, деҳқончилик маҳсулотлари илдизмевали ўсимликлар ва мевали дарахтлар ўстиришдан иборат бўлган. Қуруқ жойларда эмас, намроқ ерда таро, кокос хурмоси, нон дарахти, банан, кейин пайдо бўлган кофе, какао, шоли, чой ва ҳоказо ҳозиргача ҳам асосий экинлар ҳисобланади. Йил бўйи ерга ишлов берилиб, тропик иклимга хос экин экилган. Ерни оддий ёғоч билан ковлаб, кесагини ёғоч бел билан ҳамда қўлда майдаланган ва уруғ сочилган. Ерга ишлов беришда эркак-аёл тенг ишлаган. Экиш, яганалаш ва йиғим-терим, асосан, аёллар зиммасида бўлган.5
Соҳилларда яшовчи балиқчилар билан савдолашиб деҳқончилик маҳсулотларини айирбошлаганлар. Балиқ овлаш билан эркаклар шуғулланган. Балиқчиликда суяк ва чиғаноқдан ясалган турли қармоқлар, тўр ва саватлар, эни икки метр, узунлиги 300 метрли тўрлар, санчқи ва ҳатто ўқ ёйлардан фойдаланилган. Чорва кам бўлиб, уй ҳайвонларидан ит, чўчқа, товуқ сақланган вауларни асосан байрамларда сўйганлар. Гўштни „ер ўчоғида" тошни қиздириб ёки олов ёқиб кулида пиширганлар, баъзан қайнатиб ҳам еганлар. Териб-термачлаш билан шуғулланганлар. Учли ёғочни чақмоқ тошга ишқалаб ёки буров усули билан олов ҳосил қилинган. Меланезияликларнинг асосий қуролларидан тошболта, найза, чўқмор, ўқ-ёй (Янги Гебрид оролларида энг муҳим қурол), палахмон кабилар кенг тарқалган. Мудофаа учун баъзан ёғоч ёки тўқима қалқон ҳам ишлатилган.
Уй хайвонлари: Бизнинг тушунчамиздаги чорвачилик меланезияликларда бўлмаган. Уй хайвонларидан: чўчқа, ит ва товукларни билишган ҳолос. Уларнинг барчасидан таомда фойдаланишади. Чўчқа ва итнинг тишлари зеб —зийнат буюмлари таёрлашда ҳам ишлатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |