Международный научно-образовательный



Download 3,95 Mb.
bet81/208
Sana20.07.2022
Hajmi3,95 Mb.
#825858
TuriСборник
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   208
Использованная литература



  1. М.Ю.Лермонтова:лингвист. Гипербола в поэтических проезведения аспект: Дис...канд. Филол. Наук: 10.92 М., 1995

  2. А.Вознесенский Избранное.. 2004

  3. Ш.Балли, общая лингвистика и вопросы французского языка. 1995

ФИО автора: Қарши Давлат Унверситети Педагогика Инситути Санъатшунослик кафедраси Тасвирий санъат ва амалий санъат мутахассислиги 1-курс магистранти Худайбердиев Комил Халимович
Название публикации: «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУМТОЗ БАДИИЙ БЕЗАК САНЪАТИ»


Аннотация

Мақолада янги Ўзбекистонда тасвирий ва мамалий санъат соҳасига қаратилаётган эътибор ва ижодкор ҳалқ усталарига яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўз борган ва ўз ўрнида наққошлик санъатининг ўзига ҳос услуб ва йўналишларида яратилган нақш композициялари ёш авлодни ватанга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги ўрни батафсил ёритилган.


Калит сўзлар: Нақш, Наққош, Стилизиция, Эпиграфика, Ганч, Ёғоч ўймакорлиг, Ҳунармандчилик, Ҳалқ амалий безак санъати.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори қабул қилинди. Қарорда мамлакатимиз маданий ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қанча масалаларга алоҳида эътибор берилган. Жумладан, Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини янада ривожлантириш мақсадида жаҳондаги етакчи бадиий академиялар, ушбу йўналишдаги таълим муассасалари, ташкилотлар, маданият ва санъат усталари ўртасида ўзаро фойдали тажрибалар алмашишни йўлга қўйиш мақсадида ҳар томонлама ижодий алоқаларни ривожлантириш белгиланган. Ушбу қарорда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, халқимизнинг бой маданий меросини, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн анъаналарини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академиясининг Бадиий


ижодкорлар уюшмаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган(1.2-б). Яна шуниси муҳимки, қарорда тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ижодкорларни рағбатлантириш, шунингдек, болалар санъатини ривожлантириш, Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги таълим муассасалари фаолиятида ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари ва ўрта махсус таълим муассасалари учун бошланғич бадиий таълимни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Эркин ижод учун миллий қадриятларимиз ва бой маънавиятимизни халқимиз тарихининг унунг бугунги сермазмун ҳаётининг тўлақонлик ва ҳаққоний акс эттириш учун зарур шароитлар яратилди. Билим ва дунёқарашнинг ошириш қадимий анъаналаримиз, шу билан бирга, фуқароларимиз онгида демократик қадриятлар, фуқаролик позициясини шакллантириш ёш авлодни ватанпарварлик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлида миллий санъатни рўли беқиёс эканлиги кўриниб турибди Агар биз Ўзбекистонимизни дунёга тараннум этмоқчи, унинг қадимий тарихи ва ёруғ келажагининг улуғламоқчи уни авлодлар хотирасида боқий сақланмоқчи бўлсак миллий санъатни ҳар бир ўзбек хонадонида аълоҳида аҳамият касб этадиган рўли бор эканлигини ёш авлодларни руҳида сингдиришимиз лозим.
Юртимизда маънавий тикланиш ва янгиланиш жараёнлари бошланиши билан бошқа санъат турлари каби амалий безак санъатига ҳам янги давр бошланди.Ушбу соҳа шу қадар нозик ва мураккабки унда ҳар бир деталь ҳам нозик дид ва маҳорат билан ишланади. Ўзбекистон тасвирий ва амалий безак санъатининг Наққошлик композисияларида қуш ва ҳайвонлар тасвирининг ўзига бос бадиий хусусиятини ҳамда Наққошлик мактаблари ва улардаги рамзий нақшлар алифбосини ўрганиш улар борасидаги фикрларнинг мазмун-моҳиятини ёшлар онгига сингдириш миллий маданиятимизнинг нечоғлик улуғворлигини тарғиб қилиш нафақат наққошларни балки тасвирий ва амалий санъат соҳаси вакилларининг ҳам елкасига улкан масулият юклайди.
Ўзбек халқ усталари қадимдан қўллаб келаётган жамики нақшлар борки, улар табиатни ва воқеликнинг шартли тасвири бўлишига қарамасдан
ўзига хос қонун-қоидаларга эга. Бу қонун-қоидалар табиатнинг айнан ўзидан стиллаштирилган тарзда олинган. Одатда ўсимликлар бир томонга қараб ўсади, бу табиат қонунидир. Амалий санъатга иҳлос қўйган ва уни ўрганмоқчи бўлган ҳар қандай кишиамалий санъат турлари — ганч ўймакорлиги, наққошлик, ёғоч ўймакорлиги ва бошқаларни ўрганиш учун нақш элементларини чиза олишни ўрганиши керак. Бу элементлар нақш ишлашнинг алифбоси ҳисобланади(2.75-б). Нақш арабча тасвир, гул деган маънони билдириб, у қуш, ҳайвонот, ўсимлик дунёси, геометрик ва бошқа турли шаклларнинг маълум тартибда такрорланишидан ҳосил қилинган безакдир. Ислом талабларига буйсуниш оқибатида жониворлар, паррандалар ва одамларни тасвирлаш йўқолиб бориб наққошлик ривож топди. Араб ёзуви ўзлаштирилди. Натижада нақшлар билан унвонли ёзув (эпиграфика) услуби пайдо бўлди(3.105-б). Наққошлик анъаналари санъатнинг ана шу турини ўрганиш методлари сифатида ҳам бободан отага, отадан ўғилга ўтиб келган. Ана шу давомийлик туфайли наққошлик санъати ҳозиргача сақланиб келмоқда. Нақшнинг энг яхши намуналари бой ижодий фантазия орқали бирлаштирилган шаклларнинг мақсадга мувофиқлиги ва гўзаллиги билан фарқланади.
Нақш композицияларни чизишда, асосан икки манбадан - табиий ва геометрик шакллардан фойдаланилади. Ўсимликлар, ҳайвонлар ва қушлар нақш санъатининг тасвир объектидир. Маълумки, ҳар бир нақш намунаси ўзига хос нақш элементларининг йиғиндисидан иборат. Стилизация ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан олинган турли шаклларни қайта ишлаш бадиийлаштириш демакдир. Бунда танланган шаклни нақш композицияси таркибига қўшиш мумкин бўган безак шаклига келтирилади. Бунда ўқувчи бутун бир яхлит предметнинг ташқи кўринишларини бир неча бадиий чизиқлар ёрдамида аниқ ва лўнда қилиб тасвирлашни ўрганади(4.32-б). Халқ ҳунармандчилиги, халқ амалий безак санъатининг келиб чиқиши ва унинг ривожланиш тариихни ўрганиш, ва уларни замон билан ҳамнафас милийлигини асраб қолиш ҳамда давом эттириш бугунги кун ижодкорларининг асосий вазифаларидан
биридир. Ҳукуматимиз томонидан бу борада кўплаб қарорларни қабул қилиниши, ташаббусларни илгари сурилиши ёш авлод истиқболи учун кенг имкониятлар эшигини очиб бермоқда. Санъат соҳасига мўлжалланган ўқув муссасаларининг барпо қилиниши бу йўналишдаги ўқув курсларини очилиши бунга мисол бўлади. Бу санъат айниқса мустақиллик йилларида янада янгича услублар билан ривожланди. Айниқса кўплаб барпо этилган миллий меъморчилигимизга хос бино ва иншоатларнинг ички ва ташқи безакларида кенг ишлатилмоқда. Бунда устоз шогирд анъаналарига асосланган иш услубларида ишланган нақш композициялар қўлланилади.



Download 3,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   208




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish