Международный научно-образовательный



Download 3,95 Mb.
bet61/208
Sana20.07.2022
Hajmi3,95 Mb.
#825858
TuriСборник
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   208
ФИО автора: Амруллаев Беҳзод Бобурович – ТИҚХММИ МТУ БухТРБИ Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти йўналиш талабаси
Название публикации: «ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАСИ ГЕНЕРАТОРИНИНГ ЧИҚИШ КУЧЛАНИШИ ВА ЧАСТОТАСИНИ РОСТЛАШ ОРҚАЛИ УНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ»


Аннотация. Бугунги кунда мамлакатнинг шамоллар атласи тузилган. Бу ҳолат ўз навбатида кичик қувватли истеъмолчилар учун кучсиз оқимлар энергиясини дастлаб йиғиб сўнг энергия истеъмолига эҳтиёж бўлганда электр энергияси ишлаб чиқиш ғоясини илгари суради. Қурилма берилган қувватда ишлаши учун зарур бўлган шартларни аниқлаймиз.
Қурилманинг тажрибавий моделида олиб борилган тадқиқотлар генератор чиқишида номинал қийматдаги частота ва кучланишни электр энергияси сифати кўрсаткичларини меъёрий қийматлар доирасида бўлишини таъминлади. Қурилмадаги эластик арқон 18 м бўлиб бу генераторнинг бир неча минут ишлашини таъминламоқда. Ҳозирги кунда эластик арқоннинг бикрлигини 2 мартага ва узунлигини 10 мартага ошириб қурилмани 300 -500 Вт қувват билан 20-25 минут ишлашини таъминлаш устида тадқиқотлар олиб борилмоқда
Таянч сўзлар: қайта тикланадиган; генератор; ременли узатма; эластик арқон; энергия манбалар.
Охирги йилларда Республикамизда муқобил энергия манбаларини ривожлантиришбўйича бир қатор қонун ва қарорлар қабул қилинди. Уларни амалиётга татбиқ этиш минтақамиздаги қайта тикланадиган энергия манбаларини излаш ва улардан самарали фойдаланиш имкониятларини тадқиқ қилишни тақозо қилади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича ҳам етарли имкониятларимиз мавжуд. Бугунги кунда мамлакатнинг шамоллар атласи тузилган. Унга кўра шамол энергиясининг ялпи имконияти 2,2 млн.т.ш.ё. деб баҳоланмоқда, унинг техникавий имконияти эса – 0,427 млн.т.ш.ё.га тенг. Мамлакат ҳудудининг 75 фоизи шамол кучи ёрдамида энергия ҳосил қилиш учун фойдаланишга яроқсиз. Бунга текис ерлар киради, у ердаги шамол оқимлари мавсумига боғлиқ [3.7.5.10].
Бу ҳолат ўз навбатида кичик қувватли истеъмолчилар учун кучсиз оқимлар энергиясини дастлаб йиғиб сўнг энергия истеъмолига эҳтиёж бўлганда электр энергияси ишлаб чиқиш ғоясини илгари суради . Республикамиз чекка ҳудудларида, дала шийпонларида, чўлларда чорвачилик ёки деҳқончилик билан шуғулланаётган одамларнинг узоқ масканларига электр тармоқларини олиб бориш катта харажатларни талаб қилади. Лекин, бу жойларда энергия истеъмоли оз вақтга ва кам миқдорда керак бўлади. Шунинг учун, айнан шу жойларда бундай муқобил энергия манбаларини ўрнатиш иқтисодий самарадорликни таъминлайди [4.6.8.13].
Қурилма берилган қувватда ишлаши учун зарур бўлган шартларни
аниқлаймиз. Генераторни берилган тезликда айлантириш учун кичик барабанда керак бўлган механик қувват қуйидаги ифодадан аниқланади, кВт:
бу ерда ηг, ηр, ηт - генератор, ременли узатма ва тишли узатма фойдали иш коэффициентлари.
Бунда барабандаги айлантирувчи момент қуйидагича аниқланади, Н•м:

бу ерда: Ғб-эластик арқоннинг тортиш кучи, Н•м; Rд3 - барабанларнинг ўртача радиуси, м; к -эластик арқоннинг бикрлиги, Н•м/м; Δl- эластик арқоннинг чўзилиши, м.
Генераторнинг берилган қувватда ишлаш вақтини таъминлайдиган заҳираланган механик миқдори, кВт•соат:

Ифодадан кўриниб турибдики, қурилмага кириш қуввати кучсиз бўлганда ҳам керакли энергия миқдорини заҳиралаш вақтини ошириш орқали йиғиш мумкин. Чиқиш қуввати заҳираланган энергияни сарфлаш вақтига боғлиқ бўлади. [9.12.18.13]


Қурилмада сифатли электр энергияси ишлаб чиқаришга таъсир этувчи омилларни таҳлил қиламиз. Заҳираланган энергия миқдорини таъминловчи арқоннинг умумий узунлигини аниқлаймиз.
бу ерда l0-кичик барабанга ўралган бир ўрам арқоннинг узунлиги, м; N-ўрамлар сони, дона; W0-бир ўрам тортилган арқоннинг тўплаган потенциал энергияси бўлиб, қуйидаги ифодадан аниқланади:

1-расм. Эластик арқон бикрлиги (а) D=10 мм, (б)D=15 мм.

Юқоридаги ифодалардан кўринадики, муқобил энергия манбаининг чиқиш кучланиши сифати ва миқдори эластик арқоннинг хоссаларига боғлиқ бўлиб қолади. Кичик (100-500 Вт) қувватли энергия манбаларида спорт машғулотларида фойдаланиладиган эластик арқонлардан фойдаланиш мумкин. 1-расм (а)да диаметри 10 мм бўлган кўп томирли ва 1-расм (б)да эса диамети 15 мм бўлган яхлит резинали эластик арқонларнинг бикрлиги кўрсатилган. Расмлардан кўринадики арқонлар бикрлиги ночизиқли бўлиб, манба чиқиш кучланишига салбий таъсир кўрсатади. Бу салбий таъсирни энергия манбаидаги эластик арқон таранглигини ўзгармас сақлаш орқали камайтириш мумкин. [14.18.19.20].
Экспериментал тадқиқотлар шуни кўрсатдики, муқобил энергия манбаидан чиқаётган ўзгарувчан ток частотаси ва кучланиши қиймати барқарорлиги 15-20% га ортгани кузатилди. [1.2.].
Шундай қилиб, генераторнинг белгиланган чиқиш электр қувватини ҳар қандай кирувчи қувватда ҳам олиш мумкин бўлади. Фақат, бу энергиянинг заҳиралаш вақтига таъсир кўрсатади. Бу эса кучсиз оқимларда ҳам қурилмани берилган қувватда ишлатиш имконини беради. Масалан, 500 Вт ли генераторни
30 минут ишлатиш учун заҳиралагичга кирувчи қувват 25 Вт бўлганда бирламчи энергия манбаидан 20 соат заҳираланиши керак. Чунки, тўпланган энергия 20 марта қисқа вақтда сарфланади ва бу қувватни 20 марта ошириш имконини беради. Ушбу заҳиралагич қурилмаси шамол генераторининг кучсиз шамол оқимларида ҳам самарали ишлаш имкониятини беради. [9.11.16].

  1. расм. Муқобил энергия манбаининг 3Д Мах дастуридаги кўриниши.

Қурилманинг тажрибавий моделида олиб борилган тадқиқотлар генератор чиқишида номинал қийматдаги частота ва кучланишни электр энергияси сифати кўрсаткичларини меъёрий қийматлар доирасида бўлишини таъминлади. Қурилмадаги эластик арқон 18 м бўлиб бу генераторнинг бир неча минут ишлашини таъминламоқда. Ҳозирги кунда эластик арқонни бикрлигини 2 мартага ва узунлигини 10 мартага ошириб қурилманинг 300 -500 Вт қувват билан 20-25 минут ишлашини таъминлаш устида тадқиқотлар олиб борилмоқда [15.17.12].

Download 3,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   208




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish