Международный научно-образовательный



Download 3,95 Mb.
bet82/208
Sana20.07.2022
Hajmi3,95 Mb.
#825858
TuriСборник
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   208

Фойдаланилган адабиётлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4688-сон қарори 2.Б.Қ.Холматов. “Наққошлик”. –Т.: Иқтисод–Молия, 2007,



  1. Р.Ҳасанов. “Амалий безак санъати машҳулотлари методикаси”. Тошкент – 2008й

  2. Ахмедов М.Б. Ёғоч ўймакорлиги.–T.: Адабиёт учқунлари, 2017

ФИО автора: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг
Тасвирий санъат факултети Ҳайкалтарошлик кафедраси 1-босқич Магистранти
Шарипова Шаҳло Холикуловна
Название публикации: «ЎЗБЕКИСТОН ТАСВИРИЙ САНЪАТИДА МИЛЛИЙ РАҚС МАВЗУСИНИНГ ТАЛҚИНИ»
Аннотация

Мақолада Ўзбекистон тасвирий санаъатида миллий рақс мавзусининг ўрганилиши ва тасвирий санъат асарларида талқин қилиниш ҳақида сўз борган. Шу билан биргаликда тасвирий санъатнинг бир қанча йўналишларда ижод қилаётган рассомлар ижоди ва улар ёратган раққосалар образлари бадиий таҳлил қилинган. Ўзбек миллий рақс санъатининг тариҳий илдизлар ҳақида батафсил ёритилган.
Калит сўзлар: Рақс, Пластика, Услуб, Холст, Темпера, Образ, Тасвирий санъат, Асар, Миллий рақс.
Санъат шундай олижаноб ҳиссий қуролдирким инсон ҳеч қайси йўл билан ифодалай олмаган нарсаларини шу қурол воситасида ифодалайди Зеро Ҳар бир миллатнинг гўзаллиги, жозибаси, тароватини намоён қилувчи санъати, маданияти мавжуд. Ана шундай гўзал санъат турларидан бири, миллат зийнати деб ҳисобланувчи рақс ўзининг бетакрор хусусиятлари, эстетик завқ бағишловчи жозибаси, инсон руҳияти ва табиатини намоён қилувчи ўзига хосликлари билан ажралиб туради. Ўзбек миллий рақслари ўзгача жозибаси, жилвакорлиги ва ранг баранглилиги билан дунёга маълум ва машҳурдир. Ундаги ҳар бир мактаб ўзига хослиги ва миллийлиги билан ажралиб туради. Ушбу мактабларнинг асл кўриниши ва анъанавийлиги асраб асрлар давомида юксалтириш учун рақснинг аниқ ва тўғри талқин қилинишига эътибор бериш мақсадга мувофиқдир. Рақс санъатининг бетакрорлиги хеч бир инсонни бефарқ қолдирмагани каби тасвирий
санъат шинавандаларини қолавеса мўйқалам усаталари ижодини хам четлаб ўтмади рассомлар ижодида қолаверса рангтасвир санъатида рақс образига алоҳида эътибор қаратилганлиги ўзбек ранг тасвири ва миллий рақс санъатни бир - бири билан уйғунлаштирди.
Санъат бутун воқеликни ўзида мужассам этиб, инсонни етуклик сари етаклайдиган оний ҳақиқатдир. Санъат яралибдики, инсон бутун борлиқ гўзалликларини турфа рангларда кўради ва завқ олади. Бу завқ эса ижодкор аҳлига ижод завқини беради. Рақс – инсон пайдо бўлган илк даврлардаёқ туғилган. Дастлаб рақс орқали инсониятнинг меҳнат жараёнлари, ҳайвонларнинг ҳаракатлари ижро этиб юрилган. Рақс гавданинг бошланғич ҳолатидан ритмик гавда ҳаракатлари туркуми билан якуний ҳолатга ўтиш орқали вужудга келади. Ҳақиқий санъат меҳнатдан толиққан инсонга маънавий куч, тетиклик, хурсандчилик, ҳаётга, яшашга бўлган интилишларга қанот бағишланган. Ўзбек рақс санъати минг йиллар мобайнида инсоннинг кечинамалари ва умуман, ижтимоий ҳаётини акс эттирувчи ўзига хос кўзгу бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Рақс инсоннинг турли кечинмаларини ёрқин ва ажойиб куч билан ифодаловчи имо – ишораларни ҳаракат орқали акс эттиради(1.41-б).
Ўзбек тасвирий санъатининг моҳир мусаввирлари томонидан яратилган рақс ва раққосалар образи илк рақс мактабининг шакилланиши ва унинг илк намоёндалари моҳир раққосалар ҳамда ўша давр миллий рақс либосларининг тасвирлари орқали Улар айнан шу кўринишда бизнинг давримизгача қисман етиб келган.
Ўзбек миллий ашула ва ракс санъатини ўрганиш ва халққа етказиш учун илк бор 1930 йилда Самарқанд шаҳрида Муҳиддин Қори Ёқубов бошчилигида студия ташкил этилади. Ушбу студияда машҳур санъаткор ва соҳа мутахассисларидан Уста Олим Комилов, Тамарахоним, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, Гавҳар Раҳимова, Александр Беклар бу студияда санъат сирларидан талабаларга сабоқ беришган. Студияда дастлабки йилда Яҳёхон Маматхонов, Суйди Сотволдиева, Мордухай Давидов, Тамара Иброҳимова, Исаҳор Оқилов, Қумри Қодирова, Валломатзода, Сарвархон, Жўра Алимов,
Розия Каримова каби талабалар таълим олганлар. Мана шу таълим жараёни ҳақида рақсшунос олима Розия Каримова ёзишича, чарх, шох, қийғирбўйин, гул ўйин каби атиги тўртта рақс ҳаракатлари номларини билишган экан.(2.52-б).
Ваҳоланки, ҳар услубда юзлаб ҳаракатлар мавжуддир. Рақс бўйича қўлланмалар, рақс муаллимлари бўлмаган. Оёқ ва қўллврнинг аниқ ҳолатлари бўлмаган, йўлга қўйилмаган тарзда дарс ўтилар эди. Ҳаракат ва ҳолатларнинг номлари мавжуд эмас эди. Бу ҳол ракс элементларини кейинчалик унутилиб кетишига олиб келар, мени жуда ачинтирар эди.”(3.3-б). Рангтасвир асарларини кўрган томошабин албатта бироз бўлсада хаёлат оламига шўнғийди. Сабаби бу асарлардги ранглар уйғунлиги кишини бефарқ қолдирмайди. Айниқса рангтасвирдаги рақс мавзусини талқини санъат илхлосмандига ўзгача кайфият улашади. Шарқ рақсларида оёқлар ердан кам узилади. Бу санъат турининг гўзаллиги парвозда эмас, қадамда. Қўллар қуш бўлиб кўкка кўтарилади, парвоз қилади, раққос(а) нафас олгандек бўлади, кафт – қанотлар ҳавони кесади, қучади. Рақсда энг асосийси – қўллар, уларнинг сезгир ва эхтиросли бўлиши бармоқларнинг устамонлигидандир.
Бундай ўзига хослик Ғарбдаги ҳеч қайси пластика маданиятида йўқ. (4.102.- б). Шу даврда халқимиз ҳаётининг ранг - баранг қирралари ўзига хос ифодасини тасвирий санъатда ҳам топади. Ўзбек халқининг миллий анъаналарини жамлаб ўзбекона тасвирлай олган рангтасвир устаси Уста Мўмин ана шундай санъат усталаридан бири эди. Рассомнинг тиниб тинчимас изланишлари яхши натижа берди. Халқимиз характерига хос хусусиятлар айниқса “Баҳор” (1923 йил), ”Куёв” (1923 йил), ”Дуторчи бола” (1924 йил), “Чойхоначи” (1928 йил), “Рақс” каби асарларида яққол акс этган. Асримизнинг 20-30 йилларида Ўзбекистон тасвирий санъати алоҳида услубий изланишлар эвазига ривож топа бошлади. Ана шу йилларда эришилган ижодий муваффақиятлар ўз таъсирини кейинги авлодларга улашар экан, натижада тасвирий санъатда маҳаллий вакилларнинг сафи кенгая борди.(5.76-б) Чингиз Ахмаров номини эшитмаган, унинг ижоди билан боғлиқ бўлган нафис тасвирларни билмаган санъат ихлосмандлари бўлмаса керак. Ўзбекистон тасвирий санъатда миниатюрага хос ажойиб ранг
полотнолар яратиб миллий санъатимизнинг ривожига улкан ҳисса қўшган бу буюк рассомнинг ўз ижодий йўли ва санъат мактаби мавжуд. Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Ахмаров Ўзбекистон тасвирий санъатида етакчи ўринларни эгаллаб, унинг тасвирий санъат ва архитектура, назм ва наво, театр ва кинодаги кенг профессионал махорати унинг китоб илюстрацияларида, спектаклларга чизган эскизларида, дастгоҳли ва маҳобатли рангтасвир асарларида ўз ифодасини топган. Рассом яратган асарларига эътибор берсак: яратилган ҳар бир асарида Навоий лирикаси билан бир қаторда рақс санъати билан боғлиқ сюжетларни ҳам кўришимиз мумкин. Рассомнинг 1947 йил яратилган “Рақс рамзи” асари, Ганч темпера, 300х200 размирда, Навоий номидаги Давлат Академик катта театрига ишланган. Асар марказида рақс тушаётган раққоса тасвирланган ва у билан биргаликда орқа фонда гуллаган дарахт тасвири ҳам мавжуд. Асарда раққоса ўнг қўлини юқорига кўтарган бўлса чап қўл эса олдинга бироз чўзилган ҳолда ўз аксини топган. Раққосанинг бошида эса тиллақош тақилган. Раққосанинг эгнидаги либосининг четлари сариқ рангда майда нақшлар билан безатилган. Бундан кўринадики Ахмаровнинг бу асарида Бухоро раққосаси тасвирланган. Чунки Бухоро рақсларида худди шу қўл элементлари ва майда қадамлар яаққол кўзга кўринади. (Бухоро рақс санъати ўзига хос типик шаҳар санъати бўлиб, шу ҳудуда яшаб ўтган тожиклар, ўзбеклар ва Бухоро яҳудийларининг сон – саноқсиз рақсларини ўзига сингдириб олган)(6.108-б). Бунга раққосанинг эгнидаги либослари ҳам яққол исбот бўлади. Чингиз Ахмаровнинг 1976 йилда “Фарғонача рақс” (холст, темпера, 150х100) асари яратилган . Бу асарда рассом фарғона раққосасини тасвирлар экан унинг ҳар бир ҳаракат, ҳолат балки юзидаги мимикаларга ҳам эъибор билан тасвирланган. Асардаги фарғона раққосаси гох шўх ва тетик, гоҳ майин оқувчи ҳаракт, гавдани бир оз олдинга эгиб, эркин ва нафис ҳаракатларда акс эттирилган. Рақсда раққосанинг рақс учун танлаган кастюмлари муҳим саналади каби рассом бу каби элеминтларни ҳам ёддан чиқармасдан асардаги раққосиниг либосалрига ҳам алоҳида аҳмият қартади. Яни асардаги раққосанинг бошида рўмол, унинг устидан тиллақош тақилган. Эгнидаги куйлак оқ крепдешиндан, узун, енглар ҳам
узун, ёқали, белбурма, қўшэтакли. Лозим хонатлас билан тасвирланган. Раққосанинг тақинчоқлари марварид, сирға ва туморлар билан асарда ўз ифодасини топган. Асарда раққосанинг “Фарғонача рақс” бошланиш ҳолати акс эттирилган. Чунки фарғонача рақсда ҳам раққоса сахнага худди рассом тасвирагандек ташриф буюради. Яни чапқол орқада ўнг қўл эса ёнга чўзилган ҳолатда. Бундан кўринадики рассом рақс санъатини ҳам мукаммал ўрганганлигидан далот беради. Раққоснинг мимикаларида ҳам майинлик, сирлилик ва ўзгача жозибадорлик мужассамлаштирлган. Асрнинг орқа планида эса ўзбекона кашта тасвирланган бўлиб бу асарга шарқоналик касб этади. Асардаги раққосанинг ҳаракатлари ўзбек халқининг феъл – атвори, кайфияти лирик қаҳромонлиги тасвирланган. Асарни томоша қилган томашабин ҳудди сув шилдираётгандек ва айнан бир жойда тошларга, ариқ четига урилаётгандек ёки йўдакдан олдинга қараб кетаётган қисча доим бир жойга келиб қолаётгандай кўринади назаримда.


Фойдаланилган адабиётлар

1.Кожинов В. Санъат турлари.-Тошкент.:УзДБА.,1962. 41-б. 2.Авдеева. Л. “Ўзбек миллий рақси тархи”.
3.Каримова Р. Ўзбек рақслари. – Тошкент.: Чўлпон, 2003. – 3б. 4.Авдеева Л. Миллий рақс тарихидан.- Тошкент.:”Ўзбекрақс”.,2003.

  1. Уста мўмин “Ўзбекистон санъат”. 1982

  2. Авдеева. Л. “Ўзбекистон Миллий рақс тарихидан”... стр. 108.


Download 3,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   208




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish