Калит сўзлар: ёш авлод, Наманган вилояти, тўгараклар ва жамоалар, мусиқа, ижрочилик, ашула ва рақс Халқ ансамбли.
Мусиқа бугун ёки кеча юзага келган кашфиёт эмас, унинг келиб чиқиш тарихи олис ўтмиш билан боғлиқ. Мутахассислар мусиқа илмини иккига бўладилар: Шарқ ва Fарб! Шубҳасиз, Шарқ мусиқасида шахснинг зоҳирий ва ботиний дунёсини бойитадиган жиҳатлар бисёр.
Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол авлод қилиб тарбиялаш, жаҳон ҳамжамиятига мос мутахассислар тайёрлашда жиддий эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун тарбиянинг турли усулларидан, ҳар хил воситалардан фойдаланишга ҳаракат қилинмоқда. Жумладан, ёшларнинг мусиқий саводини ошириш, хусусан, мумтоз куй-қўшиқлар воситасида уларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш, умуминсоний қадриятларга ҳурмат уйғотиш йўлида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Наманган вилояти маданият ишлари Бошқармаси ўз тасарруфидаги барча маданият муассасалари, вилоят Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик Маркази, туман ва шаҳарлар маданият ишлари бўлимлари фаолиятларини ўз ҳудудларига хос бўлган урф-одатлар, анъаналар, маросимлар ҳақида маълумотлар тўплаш, умумлаштириш, тарғибот ишлари олиб бориш, ёшлар онгига сингидириб меросимиз софлигини асраш каби ишларга қаратиб раҳнамолик қилиб келади.
Бадиий ҳаваскорлик санъатини ривожлантиришда яхши натижаларга эришган, ҳаваскорликни бир поғона юқорига кўтарган тўгараклар ва жамоалар
«Халқ ҳаваскорлик жамоаси» унвонига сазаввор бўладилар. Ана шундай унвон билан ҳозирги кунда биз ўрганаётган вилоятда 11 та ашула ва рақс дасталари фаолият кўрсатиб, уларнинг ранг-баранг қизиқарли дастурлари ҳалққа манзур бўлиб келмоқда.
Наманган шаҳар Марказий маданият уйи қошидаги “Қалдирғоч”, Наманган тумани марказий маданият саройи қошидаги “Олвализор гуллари”, Раҳматов номли қишлоқ маданият уйи қошидаги “Ниҳол”, Учқўрғон тумани маданият уйи қошидаги “Гулбаҳор”, Норин тумани Норин жамоа ҳўжалиги қошидаги “Гулдаста”, Тўрақўрғон туманидаги “Дилшод”, Мингбулоқ туманидаги “Юлдуз”, Поп туманидаги “Наврўз”, Косонсой туманидаги “Хушнаво”, Чуст тумани маданият уйидаги “Чуст тароналари”, вилоят маданият саройидаги “Наманган гуллари” шулар жумласидандир.
2005 йил давомида юқоридаги “Халқ” ҳаваскорлик бадиий жамоалари ўзларининг концерт дастурлари билан водийнинг телерадиокомпаниялари жумладан, Наманган телерадиокомпанияси, Фарғона телерадиокомпанияси, Андижон телерадиокомпанияси орқали кўп маротаба чиқишлар қилиб келган.
Жумладан, куни кеча “Янги Ўзбекистон дилларда достон” номли концерт дастури бўлиб ўтди. Ушбу тадбир вилоят телевиденияси орқали тўла намойиш этилди.
Вилоят Ҳокимлиги томонидан 2020 йилдан бошлаб ҳафтанинг ҳар якшанба кунлари мақом кечаси уюштириш ҳамда уни ўтказиш режалаштирилди.
Норин туманининг “Хўрозча” халқ қўғирчоқ театри ёш режжиссёри М.Тожибоев томонидан қайта ишланган “Оймомонинг севгиси”, “Бирлашган ўзар” каби саҳна кўринишлари нафақат бизнинг вилоят болалари, қолаверса Тошкент, Жиззаҳ, Сирдарё, Самарқанд ва бошқа вилоят болалари олқишига сазовор бўлган.
Чуст тумани Дорбозлар гуруҳи 1985 йили туман маданият уйи қошида ташкил этилган бўлиб, 1994 йили “Халқ ҳаваскорлик” унвонига сазовор бўлди. Гуруҳ жамоаси ва кўрсатган томоша дастури ҳар томонлама мукаммал деб ҳисобланиб, ижодий синовдан ўтказилди. Ушбу гуруҳ учун берилган 2та штат бирлигидан 1 та штат бирлиги қисқартириб юборилган. Зудликда ушбу штат бирлигини тиклаш чора тадбири кўриш лозим. Бунинг учун халқимиз олдидаги ўз мажбуриятларини бажармоғи лозим. Урф-одат, ва анъаналарни яхши ўзлаштириши, мақом ва жаҳон эстрадасини уларнинг урф одатларини ҳам ўзлаштириши керак.
“Чуст тароналари” ашула ва рақс халқ ансамбли 1972 йили туман маданият уйи қошида ташкил қилинган бўлиб 1976 йили “Халқ” унвонига сазовор бўлган ансамбл ҳозирда ҳам ижодий фаолият кўрсатмоқда. Ижодий синовда улар ўзлари тузган концерт дастурларини намойиш қилдилар.
Тўрақўрғон тумани “Дилшод” ашула ва рақс Халқ ансамбли 1955 йили ташкил қилиниб 1969 йили “Халқ” унвонига эга бўлган. Бадиий раҳбари К.Юлдашев. Ушбу жамоани ҳар томонлама мукаммал деб топиб синовдан ўтди. Косонсой тумани “Хушнаво” ашула ва рақс Халқ ансамбли 1979 йили шаҳар маданият уйи қошида ташкил қилинган. 1981 йили халқ унвонига сазовор бўлган. Ансамбл ҳар томонлама мукаммал фаолият кўрсатмоқда. Дастури ранг-
баранг ва қизиқарли.
“Наманган гуллари” ашула ва рақс ансамбли 1969 йилда вилоят маданият саройи қошида ташкил қилиниб, 1975 йили халқ унвонига сазовор бўлган. Бадиий раҳбари Дилшод Хўжахонов. Жамоа фаолияти ва тузилган дастур янада мукаммалликни талаб этади. Ижодий синов шуни кўрсатадики, жамоа фаолиятида айрим камчиликлар ҳам мавжуд. Яъни репертуар ранг-баранглигини
таъминланмаган, мусиқачилар ва қўшиқчилар уйғунлиги устида мукаммал ишлаш лозим. Ансамблни миллий мусиқа асбоблари ва замонавий саҳна либослари билан таъминлаш керак. Раққосалар ҳаракати устида мунтазам ишлаш лозим. Ишчи гуруҳ ушбу жамоани юқоридаги камчиликларни бартараф қилиш шарти билан синовдан ўтказган.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, дунёда хонандалик санъатига қизиқмаган, ўзи севган ашуласини хиргойи қилмаган бирорта ҳам одам топилмайди. Уни ўрганишга бўлган қизиқиш эса мутахассисдан яхшиликка интилиш, яратиш, ўзликни англаш, комилликка томон яқинлашиш ҳис-туйғуларини уйғотади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
Матёқубов О. Мақомот. “Мусиқа” нашриёти. Тошкент, 2004,
М.Раҳмонов. Ўзбек театри.1-2 китоблар, Тошкент, 1968, 1975;
М.Қодиров. Ўзбек халқ томоша санъати,1981; М.Қодиров. Томоша санъати, 1993.
http://forum.ziyouz.com
Do'stlaringiz bilan baham: |