Международный научно-образовательный электронный журнал



Download 13,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/344
Sana20.03.2022
Hajmi13,57 Mb.
#503221
TuriСборник
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   344
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Февраль 2022. Том 6

1. Ўқув режаларини такомиллаштириш.
Касб таълими йўналишлари ўқув режалари 
таҳлил қилинганда педагогик инновацияларга оид махсус курсларни киритиш орқали касб 


75 
таълими йўналиши бакалавриат босқичи 3-4-курслари талабалари инновацион фаолият билан 
боғлиқ шу давргача олган педагогик билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштиришга 
мўлжалланган бўлиб, инновацион фаолиятга йўналтиришда назарий билимларни ва амалий 
кўникмаларни чуқурлаштириш кўзда тутилади.
2.Фан дастурларини такомиллаштириш.
Ҳозирги кунда жаҳон миқёсида виртуал ва 
интернет тармоғидаги таълим (3D learning; e-learning: moodle, web quest ва ҳ.к.)нинг турли 
кўринишлари оммалашиб бормоқда. Шу сабабдан бўлажак касб таълими ўқитувчилари 
ўзлаштириши зарур бўлган умумкасбий (педагогик-психологик) фанлари мазмунини илғор 
шахсга йўналтирилган таълим технологиялари билан бойитиш назарда тутилади. 
Бўлажак касб таълими ўқитувчисини педагогик инновациялардан фойдаланиб касбий 
фаолиятга тайёрлашнинг қуйидаги босқичларини келтириш мумкин:
1-босқич. 
Талабаларда инновацион касбий билим, кўникма ва малакаларни 
шакллантириш жараёнини талабаларнинг малака талабларини бажаришга қаратилган 
ҳаракатлар мажмуи деб қараш мумкин. Бу дастлабки босқич бўлиб, бўлажак касб таълими 
ўқитувчиси инновацион фаолиятни ташкил этувчи биринчи компонентни онгли равишда 
тушуниб олиши лозим.
2-босқич.
Бу босқичда бўлажак касб таълими ўқитувчиси ўз устида ишлашни, ижобий 
“Мен” образини шакллантиришни, мустақил равишда замонавий ахборот-коммуникацион 
технологиялардан фойдаланиб маълумотларни излаш, қайта ишлаш ва кераклисини танлаб 
олиш каби кўникмаларни ўзлаштиради ҳамда ўзида инновацион фаолиятнинг камида учта 
компонентини пухта ўзлаштириб олиши керак бўлади.
3-босқич.
Мазкур босқичда талабалар ўзларининг фаолиятини танқидий таҳлил қилиш; 
аниқланган муаммо ва вазиятларга ностандарт ечимлар топиш; педагогик янгиликларни 
ўзлаштириш ва ўқув жараёнида қўллаш; илмий-методик адабиётлар ва замонавий таълим 
технологиялардан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиш ҳамда инновацион фаолиятнинг 
компонентларидан камида 4 тасини пухта эгаллаши керак.
4-босқич.
Педагогик инновацияларни ишлаб чиқиш ва битирув малакавий ишига 
татбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш. Бунда битирувчиларда ўқув жараёни давомида 
ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларнинг туб моҳиятини англаш; битирув малакавий 
иши мавзуси бўйича муаммоларни аниқлаш; қўйилган педагогик вазифаларни шахсга 
йўналтирилган ёндашув асосида бажариш; замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан 
фойдаланиб, ностандарт ўқув машғулотларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш кабилар назарда 
тутилади.
Шундай қилиб, педагогик инновациянинг ўзига хослиги шундаки, у асосан “педагог 
ва талаба”нинг шахсий сифатлари билан мувофиқлаштирилади. Чунки, педагогик фаолият 
олдиндан ишлаб чиқилган ва идеаллаштирилган лойиҳа асосида ташкил қилинади. 
Бўлажак касб таълими ўқитувчисини шахсга йўналтирилган технологиялар асосида 
инновацион фаолиятга тайёргарлигини баҳолаш учун бир-бирини тўлдирувчи қуйидаги 
баҳолаш мезонлари (мотивацион, когнитив, жараёнли, инновацион) аниқлаш мумкин бўлади:
Мотивацион мезон
– касбий фаолиятни шакллантиришга қизиқиш (фаол фаолиятга 
ички интилиш); касбий вазифаларни ечишда инновацион фаолият ҳақидаги билим, кўникма 
ва малакаларнинг зарурлигининг англаш лаёқати; 
Когнитив мезон
– касбий фаолиятнинг 
методологик асослари, турлари, мазмуни ва аҳамияти тўғрисидаги билимлар тизимининг 
шакллантириш лаёқати; 
Жараёнли мезон
– касбий фаолиятнинг барча функционал 
компонентларини амалда қўллаш ҳамда ўзўзини фаоллаштириш ва бошқариш 


76 
лаёқати; 
Инновацион мезон
– креатив салоҳият; педагогик фаолиятга танқидий қараш; 
таълимнинг ностандарт шакли, методи ва воситаларини яратиш лаёқати.
Илмий изланишлар натижасига асосланиб, бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий 
фаолиятга тайёргарлик даражалари (мослашувчанлик, коммуникативлик. интеллектуаллик, 
ижодийяратувчанлик) белгилаб олинди:
Мослашувчанлик даражада
талабаларнинг 
замонавий ахборот-коммуникацион 
технологияларига, янги муҳит ва шарт-шароитга, педагогик жамоага мослашиш қобилиятлари 
кўзда тутилади. 
Коммуникативлик даражада
эса, талабаларнинг педагогик жамоа ва ўқув 
жараёнида таълим олувчилар билан ўзаро муносабат ва мулоқотга киришиш 
кўникмаларининг шаклланлигини ифодаланади. 
Интеллектуаллик даражада
талабаларнинг 
шахсий қобилиятлари ҳамда касбий билим, кўникма ва малакаларини мантиқий ва тизимли 
ёндашув асосида педагогик фаолиятда қўллай билиши, ўз имкониятларини тўғри баҳолай 
олиши ҳамда ностандарт педагогик вазиятларда тезкор ва мақбул қарор қабул қилиш каби 
кўникмалар тушунилади. 
Ижодий-яратувчанлик даражада 
эса, бўлажак касб таълими 
ўқитувчилари касбий камолотининг энг юқори чўққиси бўлиб, унда педагогик фаолиятни 
инновацион тарзда олиб бориш, педагогик инновацияларни ишлаб чиқиш, амалда қўллаш ва 
илмий-тадқиқот ишларини инновацион ёндашувлар асосида ташкил этиш ва ўтказиш 
кўникмаларининг шаклланганлиги кўзда тутилади.
Олиб борилган тадқиқот натижасида бўлажак касб таълими ўқитувчисини касбий 
фаолиятга тайёрлаш жараёнида талабаларни фаоллаштирувчи, мустақил ҳаракатга ундовчи ва 
доимий янгиликка интилишга қаратилган бир қатор таълим технологиялари ишлаб чиқилди. 
Ушбу технологияларнинг назарий жиҳатлари, амалда қўллаш имкониятлари ва афзалликлари 
ўрганилди. Жумладан, “Ҳаракатга йўналтирилган таълим” технологиясида касб-ҳунар 
таълими учун муҳим бўлган меҳнат фаолиятларига йўналтирилган ўқув жараёнини иш-
ҳаракат билан ўқитиш асосида ташкил этиш ва ўтказиш орқали талабаларда касбий ва шахсий 
компетенцияларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш ғояси илгари сурилади.
“Фаолиятга йўналтирилган таълим” технологияси - талабаларнинг фаол иштирокидаги 
ўқитиш бўлиб, унда ўқитувчи ва талабалар орасидаги мувофиқлаштирилган ҳаракат орқали 
ўқув жараёни ташкил этилади ва бошқарилади. Ушбу таълим технологияси асосини ўқув 
вазиятлари ташкил қилади.
Ўқув вазиятлари – бу ўқув дастурининг элементлари бўлиб, ўқиш ва ўрганиш жараёнини 
ташкил этишда ўқув майдонини аниқлаштиради; таълим мақсади ва касбий малакаларни 
эгаллашга, фаолиятга йўналтиради; топшириқни бажаришда вазифалар ҳар томонлама ва 
ишончли қўйилади; мутахассислик бўйича назарий билимларни амалиёт билан боғлайди; 
ўзида мустаҳкам ўзаро боғланган ҳаракатларни намойиш қилади [6]. 
“Латерал фикрлаш” технологияси – бу таълимга ижодий ёндашув бўлиб, таълим 
олувчининг мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга ёрдам беради. У “ён томондан 
фикрлаш”, “ностандарт фикрлаш”, нуқтаи назар ўзгариши ва “ғояларни ижодий топиш” 
жиҳатдан устувор вертикал фикрлашни кенгайтиради. Латерал фикрлашнинг дидактик 
мақсади, муаммоли масалаларни ечишда талабаларнинг мустақил фикрлаш ва ижодий 
қобилиятларини ривожлантиришдан иборат. Методик мақсади эса маълумотларни қайта 
ишлашнинг анъанавий, одатий усулларидан фарқли бўлган йўллар орқали альтернатив, 
ижодий, ностандарт ғоялар ёки таклифларни яратиш ҳисобланади [5].


77 
Ўтказилган назарий изланишлар ва экспериментал тадқиқотлар асосида бўлажак касб 
таълимини ўқитувчисини касбий фаолиятга тайёрлашда педагогик инновацияларнинг 
имкониятларини кенгайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди:
1.Касб таълими йўналишлари малака талабларида кўрсатилган касбий ва шахсий 
қобилиятларни шакллантиришда ўқув режасидаги умумкасбий фанлар блокидаги 
педагогикпсихологик фанлар мазмунини шахсга йўналтирилган илғор таълим 
технологиялари билан бойитиш ҳамда ўқув режага инновацион таълим технологияларига оид 
махсус курсларни кенгроқ жорий қилиш лозим. 
2.Олий таълим муассасаларида бўлажак касб таълими ўқитувчиларини инновацион 
салоҳитятини шакллантириш учун уларни 1-курсдан бошлаб босқичма-босқич инновацион 
фаолиятга ўргатиш, мустақил равишда инновацион ғояларни излашлари ҳамда амалий 
ишланмалар билан инновацион танловлар ва лойиҳалардаги иштирокларини таъминлаш 
ҳамда битирув малакавий ишлари мавзуларини инновацион технологияларни ишлаб чиқиш 
ва педагогик муаммоларнинг ностандарт ечимларини топишга йўналтириш мақсадга 
мувофиқ. 

Download 13,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish