Международный научно-образовательный электронный журнал



Download 20,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/402
Sana01.06.2022
Hajmi20,94 Mb.
#629637
TuriСборник
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   402
Bog'liq
Международный научно-образовательный электронный журнал «образов

ФИО автора
Арслонбеков Нурсултон Азизбек ўғли 
АнДУ магистранти 
Название публикации:
«ЎЗБЕКИСТОНДА СОВЕТ ҲОКИМИЯТИНИНГ 
ДИНИЙ ИДОРАЛАРГА НИСБАТАН ЮРИТГАН СИЁСАТИ ТАРИХИДАН» 
Мақолада совет хокимиятининг XX асрнинг 20-30 йилларида диний идораларга 
қарши олиб борган таъқиб ҳамда чеклов сиёсатини янги маълумотлар ҳамда 
манбалар орқали ёритилган.
Калит сўзлар: 
масжид, мадраса, дин, диний идора, уламолар, вақф, 
қабристон, низом, қироатхона.

1917 йилга қадар Туркистондаги мусулмон муассаса ва ташкилотларида 


хизмат қилаётган диний шахслар ва уламоларнинг мадраса, масжид, қорихона, 
хонақоҳ кабилардаги сони ҳам катта миқдорни ташкил қилган.. XX аср 
бошларида Туркистон генерал-губернаторлиги ҳудудида 268 та мадраса, 1498 та 
катта, 11230 та кичик ҳажмдаги масжидлар мавжуд бўлиб, уларда хизмат 
қилаётган имомларнинг ўзи 12 499 нафарни ташкил этган[1.23]. Шунингдек, 
Фарғона вилоятининг ўзида 236 та қорихоналар фаолият юритган[2.]. 
1920 йил Бухорода 360 та масжид, 140 та мадраса, 360 та бошланғич диний 
мактаб ва бошқа диний муассасалар бор эди[3.16]. Хива хонлигида айни шу 
даврда 120 та мадраса, 73 та қабристон, 71 та муққадас қадамжойлар бўлган[4.8-
9]. Туркистон АССР вилоятларида минглаб масжидлар, юздан ортиқ мадрасалар 
фаолият кўрсатган эди. Деярли ҳар бир қишлоқ ҳамда маҳаллада масжидлар 
мавжуд бўлиб, ушбу масканлар ислом эътиқоди миллий урф-одат ва анъаналар, 
қадриятларнинг ривожида алоҳида ўринга эга эди. 
1917 йил 20 ноябрда РСФСР Халқ комиссарлари совети (ХКС) раиси В.И. 
Ленин ва милатлар ишлари бўйича комиссариат раиси И.В. Сталин имзо чеккан 
“Россия ва Шарқнинг барча мусулмон меҳнаткашларига” мурожотномаси элон 
қилинади. 
Унда 
Россия 
мусулмонларининг 
эътиқоди, 
қадриятлари, 


32 
ташкилотлари дахлсиздир дейилган эди. Бироқ бу ваъдалар қоғозда қолди. Бу 
декрет ёки мурожотнома большевикларнинг оммани ўзига оғдариш йўлидаги 
тадбирларидан бири бўлиб чиқди. 1918 йил 23 январда эса большевиклар 
ҳукумати томонидан “Черковни давлатдан ва мактабни черковдан ажратиш 
тўғрисида” 13 моддадан иборат декрет эълон қилинди. 
1920 
йил 17 ноябрда Туркистон АССР Марказий Ижроия 
Комитети(МИК) ва Халқ Комиссарлари Совети “Россия Федерацияси Туркистон 
Республикасида ердан фойдаланиш ҳақида”ги 353-сонли Низомига асосан вақф 
ерларини давлат ихтиёрига ўтказиш ҳақида қарори эълон қилинди. Шу тариқа
вақф мулклари масаласи диний муассасалар ихтиёридан бутунлай олиб 
қўйилади. Фақат қарорда масжидларга қарашли бўлган вақф ерларига вақтинча 
ер-сув ислоҳати ўтказилиши жараёнида тегмай туриш уқтирилади[1.36]. Бироқ, 
қарорни ижроси аҳолининг норозиликларига олиб келади. Натижада 
большевиклар диний муассасаларга нисбатан юритаётган сиёсатини 
ўзгартиришга мажбур бўлади. Зеро, куч билан бўйсундирилган Туркистонда 
большевиклар ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун, дастлабки даврларда 
маҳаллий аҳолининг истак – хоҳишлари билан ҳам ҳисоблашишга мажбур 
бўлган. Шу сабаб вақф мулклари ва улардан келадиган даромадни давлат 
иҳтиёрига ўтказишдаги ислоҳатларини совет ҳокимияти халқнинг кайфиятига 
қараб қадам-бақадам амамлга оширишига тўғри келган.
Туркистон АССР МИК вақфларни мадраса ва масжидларга қайтариш ва 
диний муассасаларни таъмирлаш орқали маҳаллий аҳолининг ишончига кириш, 
ўлкадаги ҳаётни большевиклар фойдасига барқарорлаштириш мақсадида, 1922 
йилнинг 20 июнида 75-рақамли декретни қабул қилди. Ушбу ҳужжатда 
Туркистон АССРнинг Самарқанд, Фарғона, Сирдарё вилоятларида вақф 
ерларини уларнинг мулклари бўлган дўкон, савдо шаҳобчалари, карвансарой, 
омбор, боғ, участка кабиларни диний муассасаларга қайтариш, улардан 
келадиган мадраса ва масжид биноларини таъмирлаш, бу ерда ўқиётган 
муллавача ҳамда ҳодимларга сарфлаш, улар қошида мактаблар очиш каби 


33 
масалалар кўрсатилади[5.19]. Зеро, ўлкада маориф ва маданиятнинг тараққиёти 
кўп жиҳатдан диний муссаса ва ташкилотлар, вақф мулклари билан боғлиқ эди.
Ушбу декретда диний муассасалар совет ҳукуматининг ердан 
фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилиги асосида иш кўриши, масжидарнинг 
вақфлардан тушган даромадлари эса тўла ҳолича масжидга тегишлилиги баён 
қилинган. Бу билан совет ҳокимияти диний муассасалар ва уларнинг таянчи 
вақфлар фаолиятига йўл бергандек бўлди. 1922-1924 йилларда динга ва диний 
муассасалар фаолиятига бир қадар йўл очиб берилиши совет ҳокимиятиниг Янги 
иқтисодий сиёсат (НЭП) давридаги тадбирлари билан боғлиқ эди. Ўлкадаги 
ҳарбий тўқнашувлар туфайли хўжаликнинг бутунлай вайрон бўлиши, 1917 – 
1923 йиллардаги очарчилик, совет ҳокимияти тартиботларига қарши давом 
этаётган қуролли ҳаракат каби омиллар большевиклар ҳокимиятни бошқаришда 
муроса йўлини танлашга мажбур этди.
1924 йилнинг кузидаёқ Ўрта Осиёда миллий ҳудудий чегараланиш 
ўтказилиб, совет тузумидаги янги республикалар ташкилланди. Жумладан, 1925 
йил йил 17 февралда Советларнинг 1-умум ўзбек қурултойида, Бухорода 
Ўзбекистон ССР тузилганлиги, унинг декларацияси эълон қилинди[2.]. Айни 
Ўзбекистон ССРнинг ташкил топиши арафасида РКП(б) Марказий Комитети ва 
РСФСР ҳукумати диний муассаса ва ташкилотларга нисбатан 1920 – 1922 
йиллардаги “юмшоқ” муносабатини ўзгартириб, 1923 йил апрель ойида 
РКП(б)нинг XII съездида динга қарши кескин ташвиқотни йўлга қўйиш 
тўғрисида махсус резолюция қабул қилиб, унда Республиканинг ўн миллионлаб 
фуқаролари диний ҳурофотлардан узил кесил ва тамомила фориғ бўлиши 
алоҳида қайд қилинган эди[6.49-50]. 
Ушбу даҳрий резолюция кўр-кўрона кўп ўтмай Ўзбекистонда ҳам 
қўлланила бошланди. Ваҳоланки, биз юқорида таъкидлаганимиздек 1922 
йилнинг ёзи ва кузида қабул қилинган, Туркистон АССР МИКнинг “Вақфлар 
тўғрисида”ги 75, 164, 173-рақамли буйруқлари билан диний муассаса ва 
ташкилотлар ҳамда уларнинг моддий асоси бўлган вақф мулкларини тиклаш 


34 
масаласи кун тартибига қўйилиб, кўплаб ҳайрли ишлар амалга оширилаётган 
эди. 
Марказда бошланган динга қарши даҳрийлик сиёсати Ўзбекистонда ҳам 
кўр-кўрона амалга оширилдики, бу ўз – ўзидан юқоридаги қарорларни тўлиқ 
амалиётга жорий қилиш имконини бермади, аксинча бажарилиш жараёнини 
тўхтатиб қўйди. 1924 – 1927 йилларда бутун собиқ Иттифоқда жумладан, 
Ўзбекистон ССР ҳам черков ҳамда масжидларни тугатиш ҳаракати кучайиб 
кетди.
1927 йил 13-15 июнда Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Компартияси 
Марказий Қўмитасининг VI пленуми бўлиб ўтди. Унда ЎзКП МҚнинг масъул 
котиби Акмал Икромов “Руҳоний ва мактаб ҳақида”[7.304-305] маъруза қилади. 
Пленумнинг ушбу йиғилишида Республикада диний муассасалар фаолиятини 
чеклаш, мусулмон мактаб ва мадрасаларини тугатиш тўғрисидаги бош 
йўналишни белгилаб берувчи қарор қабул қилинади. Ушбу қарордан келиб 
чиқиб, жойларда даҳрийлик курашини кучайтириш, аввало тарғибот-
ташвиқотни кенг кўламда олиб боришга асосий эътибор берилди. Натижада, 
Ўзбекистонда 1927 – 1928 йилларда юзлаб масжидлар ёпиб қўйилди[2.]. Динга 
эътиқод қилувчилар ўз маҳалларидаги масжидлар ёпилгани боис бир неча 
километр наридаги масжидларга бориб ибодат қилишга мажбур бўлди. 
Ўзбекистон КП(б) Марказий қўмитаси ижроия бюросининг 1927 йил 21 
июлда ўтказилган ёпиқ мажлисида 104-сонли қарори қабул қилинади ва унда 
динга қарши мунтазам олиб бориладиган кураш моҳияти белгилаб берилади. 
Жумладан, қарорда, “округлар фирқа қўмиталарига қатъиян таъкидлансин ва 
кўрсатилсинки, дин билан кураш олиб боришда асосий тадбирларни амалга 
оширишда Ўз КП(б) Марказий қўмитасининг VI пленуми қарорларига оғишмай 
амал қилинсин. Марказқўмнинг қўшимча қарорларидан 1927-1928 йил қиш 
мавсумида фойдаланиш давом этиб, келгуси йилнинг кузига қадар барча ички 
тайёргарлик ишларига асос қилиб олиш керак бўлади[2.]. 


35 
Ҳозирги пайтда дин билан курашдаги барча ишлар фаол ташвиқот юритиш 
ва тушунтиришга қаратилган бўлиб, оммага таъсир ўтказиш ва ўртаҳолларни 
оғдириб олишни мақсад қилиб қўйиш керак, бунда бойлар ва советларга қарши 
унсурларни, советларга душманлик, босмачиларга ён босиш, иғвогарлик 
иллатларини фош этиш асосий эътиборда тутилиши лозим”[8.270-271] – 
дейилади. 
“Консерватив руҳонийлар,– дейилади VI пленумнинг “махфий” рукни 
остидаги қарорида, савдогарлар табақасининг таниқли қисмида, чорвадорлар ва 
қулоқлар орасида томир ёйган бўлиб, инқилобга қадар бўлган даврларда 
эгаллаган маррасини ҳали охирига қадар қўлдан чиқарган эмас. Ўзбекистонда 
динга қарши масалалар партия аъзолари ўртасида зарур даражада қўйилган эмас 
эди. Ҳар бир партия аъзоси, айниқса, фаоллар тушуниб етиши керакки, 
коммунизм ва дин ўзаро кўндалангига қарама-қарши бўлиб, уларни бир бутун 
ҳолда бирлаштириш мутлақо мумкин эмас. “Ким дин тарафдори бўлса, у партия 
аъзоси бўлиши мумкин эмас”- шиори ҳаётга тадбиқ этилиши лозим...”[8.269]. 
Ушбу қарор асосида жойларда динга қарши кенг тарғибот-ташвиқот 
ишлари олиб борилди. Ўзбекистон Компартияси Марказий Ижроия 
Қўмитасининг тарғибот ва ташвиқот бўлими зиммасига бу борада кенг кўламли 
ишларни олиб боришлик учун катта вазифалар юклатилди. Ушбу бўлимнинг 
1927 йил 20 ноябрда ўтказган йиғилиши 2-баённомаси қарорида қуйидаги талаб 
қўйилди: “Худосизлар иттифоқининг устави лойиҳаси кўриб чиқилсин ва 
тасдиқлансин. Бир ҳафта ичида Худосизлар иттифоқи уюшмасининг номи ўзбек 
тилида кенг халқ оммасига тушинарли қилиб номланиб, матбуотда эълон 
қилинсин”[1.59-60]. 
ОГПУ органлари диний идоралар ва диндорлар фаолиятини қатъий 
назорат остига олдилар ҳамда улар орасига ўз одамларини қўйиб ёки айғоқчилар 
ёллаб диний маросимлар ва диндорлар ичидаги вазият ҳақида маълумотлар 
тўплаб бордилар. 
Совет ҳокимияти диний уламоларга ва хизматчиларга нисбатан иқтисодий 
ҳамда сиёсий репрессияларни амалга ошириб, уларни ҳам маънан ҳам иқтисодий 


36 
жиҳатдан синдиришга ҳаракат қилди. Бу эса руҳоният вакиллари норозилигини 
ошириб борди. 1925 йил мартида Наманган уездининг Ахси-Шаханд, Поп 
волостларида диний уламолар ва оддий халқнинг совет ҳокимиятининг 
мусулмон дини, шариат қонун-қоидаларини топтаётгани, диндорларга нисбатан 
таъқиб кучайиб бораётганидан норозилик чиқишлари уюштирдилар. Унда 
шариатча яшашга рухсат беришни талаб қилдилар. Намойиш қатнашчиларидан 
бир гуруҳи ГПУ ходимлари томонидан ҳибсга олинган [2.]. 
Динга қарши курашда совет ҳокимияти синовдан ўтган асосий 
методлардан бири иқтисодий исканжага олиш йўлидан ҳам кенг фойдаланди. 
Бунга унинг 1920-1930 йилларда диндорларга қарши курашда иқтисодий таъқиб 
чораларини кучайтириш юзасидан қабул қилган қарорлари андаза бўла олади. 
Совет ҳокимиятининг фаолиятда бўлган диний муассасаларни оширилган 
тартибда солиққа тортиши натижасида кўплаб диний муассасалар ўз фаолиятини 
тўҳтатган. Натижада, 1930 йилларнинг охирида Бухоро шаҳрида бор-йўғи 6 та 
масжид фаолият кўрсатган, улар ҳам катта миқдордаги солиққа тортилган 
эди[9.42-43]. Ҳолбуки, Ўзбекистон ССР ташкил топиши арафасида, 1924-1925 
йилларда Бухорода 231 мадраса, 429 та масжидлар қошида эски усул мактаблари, 
133 та зиёратгоҳга айланган қабристонлар мавжуд эди. Вақфларга тегишли 
бўлган ерлар миқдори 161,127 таноб бўлиб, умуман вақф мулкларидан 882,889 
рубль даромад олинган[9.44]. ХХСР ҳудудида 1925 йил арафасида 2306 масжид, 
199 қорихона бўлиб, биргина Хивада 123 қорихона, Урганч ва Гурлан
туманларида 39 мадраса ва 37 қорихона бўлган[9.46-47]. 
Ўзбекистон ССР МИҚ ва ХКСнинг 1928 йил 22 сентябрда бўлиб ўтган 
йиғилиши вақф мулкларини бекор қилиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди[2.]. 
Ушбу қарорга асосанвақф мулкларининг тугатилиши ва уларнинг маҳаллий 
совет органларига берилиши билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон ССРнинг 
барча ҳудудларида шошилинч тадбирлардан бири сифатида қаралди. Ўзбекистон 
ССР МИҚнинг 1928 йил 13-19 ноябрда бўлиб ўтган II чақириқ 4-сессиясида 
“Эски усул мактаблари ва қорихоналарни тугатиш ҳақида”ги қарорининг қабул 
қилиниши эндиликда дин ва диндорларга, диний муассасаларга қарши 


37 
шавқатсиз кураш бошланганлигини англатар эди. Бу билан диний идоралар ва 
диний хизматчиларнинг иқтисодий таянчига қақшатқич зарба берилди. 
ОГПУнинг Ўрта Осиёдаги вакили Бельский ва Шарқ бўлими вакили Дьяковлар 
томонидан ВКП(б) МҚ Ўрта Осиё бюроси вакили Зеленскийга 1928 йил 1 
декабрда “Ўзбекистон шаҳарларида мавжуд мадрасаларнинг умумий аҳволи” 
юзасидан берилган ахборот буни тасдиқлаб турибди[2.]. 
Ушбу маълумотга мувофиқ, 1928 йил 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистон 
шаҳарларидаги кўплаб мадрасалар ёпилган ёки иқтисодий етишмовчиликлар 
боис ўз фаолиятини тўхтатган. Ахборотда қайд этилишича, Тошкент шаҳрида 
Эски шаҳар Ижроия Қўмитасининг қарорига мувофиқ 1926 йилдаёқ барча 
мавжуд мадрасалар ўз фаолиятини тўхтатган. Бироқ таниқли мударрислар 
Шомаҳмуд Охун, Исоқхон Алам, Шамил Домлалар ўз уйларида 30 га яқин 
талабаларни тўплаб дарс беришган[9.49-50]. 
1920-1930 йилларда Фарғона водийси шаҳарларида совет ҳокимиятининг 
таъқиб ва тазйиқларига қарамай, аксарият мадрасаларда яширин хам очиқ ҳолда 
дарслар ташкилланган. Жумладан, Қўқон шаҳрида 1928 йил 1 декабрь ҳолатига 
6 та мадрасада 315 та талаба, Марғилонда 13 мадраса ўз фаолиятини юргизиб, 
174 талаба, Андижон шаҳрида 11 та мадраса фаолият кўрсатиб, уларда 218 та 
талаба таҳсил олган. Наманганда 3 та мадрасада ҳамда 11 та мударрис ўз уйида 
дарсларни ташкиллаб, уларда 359 нафар талабага таълим берилган. Хуллас, 
Ўзбекистонда 1928 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, фақат 40 та мадрасада дарслар 
ташкилланган, қолганлари ёпилган[10.88-89]. 
Хулас XX асрнинг 20 йиллари охирлари 30 йиллар бошларидан бошлаб 
собиқ Иттифоқ марказида бўлгани каби Ўзбекистонда диний идораларга қарши
кураш бошланиб, улар фаолиятини чеклаш амалиёти кенг кўламда амалга 
оширилди. 
Адабиётлар: 
1.
Солмонов А. Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг диний сиёсати: уйдирма ва тарих ҳақиқат – 
Тошкент: Тафааккур, 2015.


38 
2.
Хошимов С. Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг юритган қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари. 
– Тошкент: Akademnashr, 2018.
3.
Эргашев Б.Х. Идеология национально-освободительного движение в Бухарском эмирате. – 
Тошкент: Фан, 1991.
4.
Маткаримов М. Хоразм Республикаси давлат тузилиши, нозирлари ва иқтисоди. – Урганч, 
1993.
5.
Йўлдошхўжаев Ҳ. Қаюмова И. Ўзбекистон уламолари. – Тошкент:Movarounnahr, 2015.
6.
Қонун, дин, черков. – Тошкент: Ўзбекистон, 1987.
7.
Коммунистическая партия Узбекистана в резолюциях и решениях съездов и пленумов ЦК. Т.1. 
– Ташкент:Узбекистан, 1987.
8.
Равшанов П. Қизил салтанат исканжасида. Тажовуз. (Ҳужжатлардаги тарих). Уч жилдлик. I-
жилд. –Тошкент: Шарқ, 2011.
9.
Хошимов С. Совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда диний сиёсати тарихидан // АнДУ Илмий 
хабарнома 2021 №1.
10.
Шамсутдинов Р. Мусулмон мадрасалари совет куч ишлатиш органлари нигоҳида.// Водийнома, 
2016 йил 1-сон. 


39 

Download 20,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   402




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish