Международный научно-образовательный электронный журнал


ФИО автора: Раҳмонов Асрор ибни Нусрат, Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги 18- мактаб немис тили фани ўқитувчиси  Название публикации



Download 20,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/402
Sana01.06.2022
Hajmi20,94 Mb.
#629637
TuriСборник
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   402
Bog'liq
Международный научно-образовательный электронный журнал «образов

ФИО автора:
Раҳмонов Асрор ибни Нусрат,
Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги 18- мактаб немис тили фани ўқитувчиси 
Название публикации:
«ШАРҚҚА ШАЙДО ҲЕРМАН ҲЕССЕ» 
Анотатсия: 
Ушбу мақолада Нобел мукофоти совриндори, машҳур олмон ёзувчиси Ҳерман 
Ҳессе асарларида Шарқ фалсафаси, суффизм таълимоти таъсири ва ўзаро узвий 
боғлиқлиги қисқача ёритилган 
Калит сўзлар: 
Суффизм, Ведантизм, Буддавийлик, сюрреализм, фалсафий-психологик, 
мажозий-мистик, онгсизлик, борлиқ, индивидуал, руҳий инқироз, психоанализм 

 
Машҳур олмон шоири, ёзувчи ва публицисти Ҳерман Ҳессе 1876 йилда 
Германиянинг Калв шаҳарчасида миссионерлар оиласида дунёга келади. Унинг 
ота-боболари вазифа тақозоси билан умрларини каттагина қисмини Шарқ 
мамлакатларида, хусусан, Ҳиндистонда ўтказишган. Унинг онаси ҳам 
Ҳиндистонда, миссионерлар оиласида туғилган. Табиийки, оиланинг яқин 
дўстлари ҳам асосан шу доирадан бўлган.
Ҳесселар оиласи анчагина меҳмоннавоз бўлгани боис уларнинг уйида доимо 
дўстлар тўпланиб туришар ва кўпинча Шарқ (Ҳиндистон) маданияти ва адабиёти 
ҳақида мароқли суҳбатлар уюштиришар эди. Ёш Ҳерман эса бевосита бу 
суҳбатларнинг гувоҳи бўлар ва меҳмонларнинг мароқли суҳбатларини катта 
қизиқиш билан тинглар эди. Бундан ташқари унинг бобоси Карл Ҳессе ҳам 
таниқли шарқшунос-ҳиндшунос олим бўлган. У ўзининг Ҳиндистондаги 
фаолияти давомида маҳаллий ҳалқнинг тили ва урф-одатларини қунт билан 
ўрганади ва биринчи маротаба ҳиндча-олмонча (ҳинд шеваларидан бирини асос 
қилиб олган ҳолда) луғат яратади.
Карл Ҳессе Ҳиндистондан кўплаб ҳинд маъбудлари тасвирланган 
ҳайкалчалар, қадимий битикларнинг қўлёзма нусхалари ва ҳинд маданиятига оид 
бошқа бир қанча маданий ёдгорликларни ўз юртига олиб кетади. Карл Ҳессенинг 
жуда бой кутубхонаси мавжуд бўлиб, унда кўплаб шарққа оид асарлар тўпланган 
эди. Бу ҳақда кейинчалик Ҳерман Ҳессенинг ўзи “Шахсий кутубхона” номли 
публицистик мақоласида муфассал маълумот бериб ўтади. Буларнинг барчаси 
Ҳерман Ҳессенинг Шарққа, унинг афсонавий олами – маданияти, урф-одатлари, 
тарихи, адабиёти, диний эътиқодлари ва шеъриятига бўлган муҳаббатини 
оширади. Унинг кўплаб асарлари, жумладан, “Сидҳарта” номли романи ва 
“Шарққа саёҳат” номли асари ана шу муҳаббатнинг меваси саналади.
Ҳерман Ҳессе қадимги ҳинд динлари, айниқса, ведантизм ва буддавийлик 
таълимотларига жуда катта қизиқиш билан қараган ва ушбу таълимотларнинг 


488 
таъсири унинг шеърий ва насрий мероси, айниқса, автобиографик асарларида 
яққол сезилиб туради. У ўзининг деярли барча асарларида Шарқ мотивларидан 
кенг фойдаланган.
Ҳерман Ҳессе маълум даражада ҳинд тилини билган, форсий тилда эса 
бемалол сўзлашган. 1927 йилда иккинчи маротаба Эронга сафар қилганида уни 
кутиб олган журналистга “Дўстим, мен билан иложи борича тилмочсиз мулоқот 
қилинг. Гўзал ва бетакрор тилингизни бироз бўлса ҳам ўрганишга имкон беринг. 
Мен биринчи сафаримда мамлакатингиз ҳақида анча-мунча тасаввурга эга 
бўлган эдим. Бундан ташқари, мамлакатингиз ҳақида буюк Геродотнинг “Клио” 
номли асаридан ҳам маълум даражада маълумот олганман.” - деган экан.
16
Унинг 
Абулқосим Фирдавсий, Умар Хайём, Саъдий Шерозий, Ҳофиз Шерозий каби 
Шарқнинг буюк шоир ва мутафаккирлари ҳақида билдирган фикр-мулоҳазалари 
ҳам анча теран ва қимматлидир.
Ҳ.Ҳессенинг олмон адабий жамоатчилиги томонидан илиқ кутиб олинган 
“Шоир” ҳикоясида ҳам Шарқ мавзуси қаламга олинган. Бу ҳикоя ёзилганда 
дастлаб “Санъатга йўл” деб номланган ва Матилда Шварценбахга бағишланиб, 
илк маротаба Швейцариядаги “О, менинг ватаним (O mein Heimatland)“ 
журналида эълон қилинган.
Ҳерман Ҳессе “Шоир” ҳикоясида қадимги Хитой шоири Ҳан Фук образини 
яратади ва ушбу образ орқали ўзини Хитой маданияти ва урф-одатлари билан 
яқиндан таниш бўлган хитойшунос сифатида ҳам намоён этади. Масалан, мазкур 
ҳикояда тасвирланган “Чироқлар байрами” Хитойда куз ўртасида, қамарий 
календарнинг 
саккизинчи 
ойининг 
ўн 
бешинчи 
санаси 
кечасида 
нишонланадиган машҳур байрам бўлиб, “Оймомо байрами” деб ҳам аталади. Бу 
байрамда болалар, аёллар осмонга кўплаб қоғоздан ясалган чироғлар учиришади 
ва куйлашади. Шунингдек, бу байрам Ҳ. Ҳессенинг “Сингапурда 
хитойликларнинг тунги байрами” номли асаридаги “Куз ўртасидаги байрам” 
шеърида келтирилган ва “Ҳиндистондан” (1913) номли эсдалигида ҳам қайд этиб 
ўтилган. Ёзувчи ўз қаҳрамонининг сиймосини мураккаб психологик тасвирлар 
ёрдамида очиб бериб борар экан, ўзининг ҳаёт ва инсон ҳақидаги фалсафий 
ғояларини ҳам ўртага ташлашга ва уларни ўқувчи билан баҳам кўришга ҳаракат 
қилади. Мазкур ҳикояда шарқона мистик ҳолатлар кўп учрайди. Жумладан
Хитой фалсафий таълимотларидаги “Унутиш” босқичида шогирд олдинги барча 
билганлари ва ўрганганларини унутиб, янги устоз ҳузурида яна бошидан таълим 
ола бошлайди ва борлиқ таъсиридан, илоҳий таъсирга ўтади. Ушбу ҳолат, ислом 
дини таркибида шаклланган фалсафий таълимот – тасаввуфда ҳам мавжуд. 
Масалан, 24 ёшидаёқ буюк воиз ва фақиҳ сифатида танилган Жалолиддин Румий 
Шамс Табрезий билан учрашганидан сўнг, унга юксак ихлос билан эргашади ва 
муршидининг кўрсатмасига биноан олдинги устозларидан ўрганганларини эсдан 
чиқариб, барчасини яна бошидан, оппоқ қоғозга ёзишдан бошлайди. Шундагина 
Шамс таълимотини ўрганишга муваффақ бўлади. Ҳикоядаги устоз ва шогирд – 
муршид ва мурид ўртасидаги муносабат, айниқса, сўзсиз, овозсиз таълим бериш 
жараёнлари, пир – устознинг маълум бир вақтда пайдо бўлиб, ўз миссияси – 
16
Hermann Hesse. Kleine Prosa. – Moskau: “Verlag Progress”, 1981. – S.357. 


489 
вазифасини бажаргандан сўнг тўсатдан ғойиб бўлиши (Шамс Табрезий ҳам 
ғойиб бўлган) ҳолатлари ҳам қадимги Хитой таълимотлари ва ҳам Мусулмон 
Шарқидаги тасаввуф таълимотида учрайди. Пир ёхуд пешвонинг ўз мақсадига 
эришганидан сўнг ғойиб бўлиши Шарқ мифологияси ва классик адабиётида 
учраб 
турадиган 
мотивлардан 
биридир. 
Жумладан, 
Фирдавсийнинг 
“Шоҳнома”сида шоҳ Кайхусрав мамлакатни инсоф ва адолат билан бошқариб, 
юртда тинчлик ва осойишталик ўрнатганидан сўнг дунёнинг ишларидан, тожу 
тахт, мол-давлат ва шон-шуҳратдан кўнгли қолиб, ҳеч кимга билдирмасдан 
саройдан чиқиб кетади ва узоқ бир жойдаги ғорга кириб, кўздан ғойиб бўлади.
Шогирднинг маълум бир босқичга етганда манманликка берилиши ва энди 
ҳамма нарсани ўрганиб бўлдим, деб ўйлаб, устоз даргоҳини тарк этиши, аммо 
маълум бир муддат ўтгач, ҳали ҳеч нарсани ўрганмаганлигини англаб етиб, устоз 
ҳузурига қайтиб келиши саҳнаси ҳам қалимги Хитой фалсафий таълимотларидан 
сарчашма олади. Сюй Таннинг ҳаётида ҳам шу ҳол юз берган. У устози Цзи-
Цзининг таълими ҳали тугамасдан, уни мукаммал ўргандим, деб устозидан 
жавоб беришини сўрайди. Сўнгра уйига йўл олади. Лекин йўлга бораётганида 
Устози куй чалади ва қўшиқ айтади. Бу куй ва қўшиқ шогирднинг қулоғига етиб 
боради. У бундан сеҳрланиб яна қайтиб келади ва устозидан кечирим сўрайди. 
Шундан сўнг бошқа кетишга ҳаракат қилмайди. “Шоир” ҳикоясида Ҳан Фук ҳам 
ватанини соғиниб, устози – “Сеҳрли Сўзлар Устаси” даргоҳини тарк этади, аммо 
у йўлнинг охирги бурилишига етганида устози кулбасининг эшиги олдида 
осилган цитрадан самовий куй янграй бошлайди. Шамол мавжлари эса сеҳрли 
куйни ёш шоирнинг қулоқларига элтади. Бундан таъсирланган шоир яна 
устозининг кулбасига қайтади ва таълимни охиригача давом эттиради.
Ҳерман Ҳессенинг ёш флейтачи ҳақидаги ҳикояси эса 1913 йилда ёзилган 
бўлиб, 1914 йилда Мюнхеннинг “Нур ва Соя” ( Licht und Schatten) журналининг 
13-сонида эълон қилинган. 1915 йилда ушбу ҳикоя ёзувчининг “Йўлда” (Am 
Weg) номли тўпламига киритилади. 1946 йилда эса Ҳ.Ҳессенинг “Эртаклар” 
тўпламидан ҳам жой олади. Ушбу тўпламнинг 1955 йилги қайта нашрида эса 
мазкур ҳикоянинг номи “Флейта орзуси” тарзида ўзгартирилади.
“Флейта орзуси” ҳикояси, айтиш мумкинки, олмон сюрреалистик 
адабиётининг 
энг 
гўзал 
намуналаридан 
биридир. 
Бир 
томондан, 
экзестенционализм фалсафаси, иккинчи томондан ўша даврда Европа адабиёти 
ва санъатида кенг тарқалган сюрреализм йўналиши билан қоришиб кетган, 
шунингдек, Шарқ мистицизмини ҳам ўзида мужассамлаштирган ушбу 
фалсафий-мажозий ҳикоя Ҳ.Ҳессе ижодида алоҳида ўрин тутади. Унда ёш 
флейтачининг отаси кўрсатмаси билан дунёни кезиш ва оламни англаш 
мақсадида сўнгсиз-ниҳоясиз сафарга чиқиши, кўзлаган манзил ва мақсадига 
етиш йўлида ўзининг барча хоҳиш-истаклари, ҳатто пок ва беғубор севгисидан 
ҳам воз кечиши қайсидир маънода Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” ва Навоийнинг 
“Лисон ут-тайр” достонларидаги қушларнинг Семурғ қушини излаб чиққан 
мажозий сайру сафарларни эслатади.
Оламни англаш, ўзликни англаш, яхши ва ёмоннинг фарқига бориш 
мақсадида дунё бўйлаб сафарга чиқиш, албатта, жаҳон адабиётида кенг 


490 
тарқалган, барчага маълум мотивлардан бири ҳисобланади. Ушбу сайру 
саёҳатларнинг воситалари ҳам турлича – яёв ёки улов билан сафарга чиқиш, учар 
гилам билан дунё кезиш, кема билан денгиз сафарига чиқиш. Буларнинг ичида 
“кемада сафар қилиш” мотиви ҳам Шарқ, ҳам Ғарб адабиётида кўпроқ учрайди. 
Шарқ адабиётида “Синдбоднома”дан тортиб, Саъдийнинг “Гулистон”ию 
Румийнинг “Маснавийи маънавий”сигача денгиз (дарё, баҳр), кема (қайиқ), 
кемачи(эшкакчи) ва сафарга чиққан киши ёки кишиларнинг руҳий кечинмалари, 
сафар жараёнида юз берадиган турли ҳодиса-воқеалар, тўфонлар ва гирдоблар... 
ҳар бир адибнинг ўз олдига қўйган мақсади – ғоясига қараб, турли маъно ва 
мазмун юкини тортади. “Флейта орзуси” ҳикоясидаги Эшкакчи образи халқ 
эртакларида бадиий тимсол сифатида қаралади ва К.Г.Юнгнинг “Донишманд” 
архетипида тасвирланганидек, бу ерда МЕН олий қаҳрамондир. МЕНнинг “ЎЗИ” 
бу эртакнинг асосий ғоясини ташкил этади.
“Кемада сафар қилиш” мотивини Ҳессенинг кўпгина асарларида кузатиш 
мумкин. Кема, айниқса, ғайритабиий оламга киришнинг оддий воситаси, шу 
билан бирга шахснинг ғайритабиий олам уммони олдида кучсиз ва ёрдамга 
мўҳтож мавжудот эканлигини англатади. Масалан, Ҳессенинг “Клайн ва Вагнер” 
(1920) новелласида тасвирланишича, зодагон Клайн қайиқда кўлнинг ўртасига 
қараб сузади ва ўзнини сувга ғарқ қилмоқчи бўлади. Бу асарда қуйидаги сўзлар 
бевосита ўқувчини ўзига чорлайди: “унинг кичкина қайиғи, бу у эди, бу унинг 
кичкина, чегараланган, қалбаки, ишонган ҳаёти эди...” Қайиқни бошқаришга 
ўтиш бу индивидуал процесснинг муваффақиятли ўтганидан дарак беради. Ҳ. 
Ҳессенинг “Сидҳарта” асарида ҳам худди ушбу детални учратиш мумкин. 
“Дарё” бу ўринда қалб образи, “денгиз” – умумий онгсизлик тимсоли; “шаҳар” 
эса борлиқнинг, онг таърифланишининг умумий индивидуал қарама-қаршилиги 
рамзидир.
Ҳ.Ҳессенинг юқоридаги ҳар иккала ҳикояси ҳам фалсафий-психологик, 
мажозий-мистик асар ҳисобланади. Бунинг асосий сабаби шундаки, Ҳ.Ҳессе 
ёшлигида жуда кўп руҳий инқирозлар, эврилишларни бошидан ўтказган ва бу 
ҳолат унинг бир қатор бадиий ва публицистик асарларида ҳам яққол кўзга 
ташланади. Бундан ташқари, у буюк олмон психоаналитиги ва файласуфи – 
З.Фрейд ҳамда унинг шогирди ва маслакдоши К.Г.Юнг билан яқиндан таниш 
бўлган ва табиийки, уларнинг қарашларидан ҳам етарли даражада баҳра олган. 
Ҳерман Ҳессе адабиёт соҳасидаги хизматлари учун 1946 йилда Нобел 
мукофотига сазовор бўлди ва ўзининг ўлмас асарлари билан А.Камю, Ф.Кафка, 
С.Ҳидоят ва Т.Манн каби жаҳон адабиёти тарихида ўчмас из қолдирган адиблар 
қаторидан жой олди.

Download 20,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   402




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish