Международный научно-образовательный электронный журнал



Download 20,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet256/402
Sana01.06.2022
Hajmi20,94 Mb.
#629637
TuriСборник
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   402
Bog'liq
Международный научно-образовательный электронный журнал «образов

References 
1. Migdadi, H. F., Yunus, K., & Al.Garni, A.-F. (2020). A Global View towards 
Understanding of Standard and Non-Standard Varieties of English. International 
Journal of Academic Research in Business and Social Sciences, 10(2), 103–115. 
2. Richard Sproat, Alan W. Black, Stanley Chen, Shankar Kumar, Mari Ostendorf, 
Christopher Richards, Normalization of non-standard words, Computer Speech & 
Language, Volume 15, Issue 3, 2001, Pages 287-333, ISSN 0885-2308, 
3. 
http://linguistics-elenapoparcea.blogspot.com/2012/01/three-main-layers-of-
english-language.html
  
4. Prato, Francesca. (2016). 'All Englishes are equal': an analysis on Standard and non-
Standard English. 
5. Migdadi, Hamzah & Yunus, Kamariah & Al.Garni, Abdul-Fattah. (2020). A Global 
View towards Understanding of Standard and Non-Standard Varieties of English. 
International Journal of Academic Research in Business and Social Sciences. 10. 103-
115. 10.6007/IJARBSS/v10-i2/6894. 


608 
ФИО автора:
Қулмуродова Фотима,
Самарқанд вилояти 
Ургут тумани ХТҚ 9-мактабўқитувчиси 
Название публикации:
«БАДИИЙ ХАРАКТЕР ВА РУҲИЙ ИСТИРОБЛАР
ИФОДАСИ» 
Калит сўзлар: 
бадиийлик, характер, талқин, маҳорат, тасвир. 
Аннатация: 
бадиий адабиёт характерлар яратиш санъати эканлиги, 
“Улуғбек хазинаси” романида образлар оламининг бадиий талқини билан узвий 
бирликдаБ харктер талқини тарихий воқеалар асосида таҳлил қилинган. Бу 
қарашлар истеъдодли адиб Одил Ёқубов ижоди мисолида ёритилган. 
 
Ёзувчи ҳаётий воқеаларни тасвирлар экан, бадиий характерларни яратади, 
шу орқали ўз маҳоратини намоён қилади. Ёзувчи ҳаёт тасвирлари натижасида 
одамларнинг яшаш тарзи, хулқи, психологияси, ўй-мушоҳадалари, орзу-
интилишларини кўрсатиб беради. Бу эса бадиий асар сюжетидан ўрин олган 
барча воқелар силсиласида ҳаракат қилувчи характерларни юзага чиқаради.
Адабиётшунос Иззат Султон бадиий характер ҳақида сўз юритиб қуйидаги 
назарий қарашларни қайд қилган: «Характер кишиларнинг маълум тоифасига 
хос хусусиятларни маълум даврга, муҳитга, касбга, ёшга, жинсга мансуб 
кишиларнинг сифатларини ёрқинлик билан ифода этади. Характерда ёзувчининг 
кишиларга ва ҳаётга муносабати, ҳаётий ҳодисаларга берган эстетик баҳоси 
ёққол кўринади» (1, 103-бет). Шунинг учун характер муаллиф эстетик идеалини 
ташийди. Бадиий асарда характер муайян психологик шароитда ҳаракат этиш 
натижасида намоён бўлади.
Адабиётшунос А. Расулов инсон характердаги ўзига хос хусусиятлар 
билан бир қаторда, характер даражасига кўтарилган бадиий қаҳрамон ҳақида сўз 
юритиб: «Инсон ўсади, ўзгаради, шаклланади, руҳан – маънан бойиб боради. 
Лекин инсон тамоман ўзгриб, иккинчи «мен» касб этмайди, ўзлигини 
йўқотмайди, яъни ижтимоий муносабатлар мажмуи инсон моҳияти, фитрати 
меҳварида рўй беради. Аниқроқ айтсак, фитрат мавжудки, инсон ўзгаради, 
мослашади, тусланади, турланади. Демак, бетакрор, муҳим ўзак ижтимоий 


609 
муносабатларни сингдириб боради. Адабий характер деганда ўзак (фитрат, 
тийнат) ва ижтимоий муносабатлар йиғиндиси тушинилади» (2, 9-бет). Бадиий 
адабиёт характерларни яратар экан, турфа хил ҳаёт зиддиятлари замирида 
шаклланган қаҳрамоннинг руҳий маънавий оламини, ботинидаги қарама-
қаршиликларни асосли тарзда юзага чиқаради. Шу нуқтаи назардан, ўзбек насри 
тараққиётига улкан ҳисса қўшган Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» 
романига назар ташлар эканмиз, буюк истеъдод соҳиби, адолатли ҳукумдор ва 
олим Улуғбек Мирзонинг умрнинг сўнгги йилларидаги зиддиятларга бой бўлган 
ҳаётини маҳорат билан талқин эта олган. Ўша даврнинг мураккаб қарама-
қаршиликларига қарамасдан илм- фаннинг равнақи учун оғир бир шароитда 
қатъий кураш олиб боради. Бунинг натижасида ҳаётий курашлар билан узвий 
бирликда, ботиний оламидаги қарама-қаршиликлар билан курашади. Ана 
шундай бир шароитда асар қаҳрамонларининг характери шаклланиб боради. 
Шунинг учун А. Расулов «Улуғбек – романдаги мукаммал психологик 
характер», -деб таърифлаганда асар сюжетидаги воқеалар замирида шаклланган 
ва характер даражасига кўтарилган шахс образини эътироф этганлиги бежиз 
эмасдир. Характер инсоннинг ижтимоий муҳит таъсирида шаклланган руҳий ва 
жисмоний хусусиятларини ўзида мужассамлаштирганлиги билан алоҳида 
ажралиб туради. Шахси ижтимоий муҳит таъсирида ўз характер қирраларини 
намоён қилади. Ҳаётда шундай характерлар бўладики, ўз таъсирини муҳитга 
ўтказади, ёки ўша муҳит қурбонига айланади. “Улуғбек хазинаси” романида 
тарихий шароит замирида шаклланган характер билан узвий боғлиқ ҳолда руҳий 
талқиннинг диалектик бирлиги ўз ифодасини топган.
Ёзувчи Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» романидаги бадиий 
писихологизм аниқ тарихий даврдаги шахслар психологизми бўлиб, давр руҳини 
тўла қонли очишга, бадиий характерни яхлит шакилланишига хизмат қилган. 
“…адабиётда шароит ўз мустақиллигига эга, у одамларнинг онгига боғлиқ эмас, 
объектив қонуниятларга кўра ривожланувчи конкрет тарихий вазиятнинг 
инъикосидир. У характерни аниқлайди, қаҳрамоннинг хатти-ҳаракатига, ҳиссиёт 
ва кечинмаларига, сўзларига ўз муҳирини босади” (3, 41-бет). Шу боис романда 


610 
Улуғбек ҳаётининг сўнги дамлари асос қилиб олинса-да, реал тарихий замон 
асарда руҳий-бадиий замон сифатида ўз аксини топади. Улуғбек характерини 
ёритишда тарихийликка асосланиб, унинг шоҳлик, олимлик билан бир қаторда 
руҳий изтиробларини ҳаққоний кўрсата олган. Бу хусусиятни юзага чиқаришда 
онг оқими, ички манолог, туш, мулоҳаза юритиш, диалог, табиат тасвири каби 
психологик воситалардан унумли фойдаланади. Айниқса, туш тасвири фақат 
руҳий кечинмаларни эмас, балки, қаҳрамон характерини очишга, китобхон уни 
теранроқ англашига асос бўлади. Туш тасвири романда Улуғбек Мирзо 
характерини шаклланиши билан узвий ҳолда ботиний оламидаги изтиробларни 
талқин этишга асос бўлган: “… у қаҳрамонлар ички дунёсини, уларнинг нозик 
кечинмаларини очиш мақсадида ишлатила бошланди”(4, 36-бет).
Дарҳақиқат, романда бу тасвир воситасини маҳорат билан талқин 
этилганлигини кўрамиз. Масалан: “- Султон Муҳаммад Тарағай! – дермиш у, 
қавоғи ёзилмай. – Мен сени ўн тўрт яшар чоғингда Мовароуннаҳр тахтига 
ўтқазганимда умудим шу эдими? Қани айт-чи, Мовароуннаҳр султони: мен бу 
дашти азимда Хожа Аҳмад Яссавийга бу мақбараи муаззамни нечун қурдирдим? 
Муродим не эди маним?... –Бу мақбараи муааззамни қурдиришдан муддаоингиз 
ул пири муршид Хожа Аҳмад Яссавий ҳазиратларининг покиза руҳини шод 
этмоқдур, қиблагоҳ… –Ҳа, покиза руҳларини шод этмоқ!.. Олтин тахтимни сенга 
ишониб топширғанимда не бўлди? Ана, пастга қара! Қузғун Бароқбек 
суворийлари шаҳарни забт этар, бу муқаддас даргоҳни топтар, хор қилар!.. 
Мирзо Улуғбек қараса, атрофдаги шаҳар кўчаларида, икки ёни раста мавзеларида 
қалмоқбашара суворийлар, ойсимон эгри қиличларини ўйнатган ясавуллар сурон 
солиб от ўйнатишар, уйларга ўт қўйишар, ҳамма ёқ дуд ва ёнғин ичида қолган 
эмиш”(4, 48-бет). Бу ўринда олдинда юз бериши мумкин бўлган воқеалар 
силсиласидан Мирзо Улуғбекни огаҳлантиради. Туш мотиви қисмат даракчиси 
вазифасини ҳам бажармоқда дейиш мумкин. Чунки ўша куни эрта тонгдаёқ ўн 
нафар йигит хабар олиб келадики, Бароқхон Ясси ва Сиғноқ шаҳарларини, 
атрофдаги қишлоқларни талон-тарож қилиб, оддий халққа зулм қилаётганини 
айтганда, унинг сабабларини ўйлаб қолади: “-Бу тун… Бу тун тушимда… 


611 
Устодни кўрдим… -Тушимда… жаннатмакон устод каминани қаттиқ койидилар. 
Бу бевафо салтанатни деб илм-фандан юз ўгирдинг, дедилар. Тахт соҳиби 
бўламен деб, шундай етук салоҳиятни жувонмарг қилдинг, дедилар…” (4,11-
бет). Тасвирлардан кўринадики, қаҳрамон руҳиятида кечаётган қарама-қарши 
кечинмалар унинг характер хусусиятларини, илм йўлида қилган заҳмтларини, 
шоҳлик йўлидаги зиддиятли курашларини намоён қилади. Мирзо Улуғбек 
қалбида мужассамлашган қарама-қарши икки қутубнинг, шоҳлик ва 
олимликнинг бир қалбда мужассамлашганини, бу йўлдаги адолат учун 
курашларини ҳаққоний тасвирлаб беради. 
Романда фақат Мирзо Улуғбек руҳиятини ёритиш учун эмас балки, 
Абдулатиф Мирзонинг руҳий, маънавий дунёсини очишда туш тасвиридан 
ўринли фойдаланади, чунки қаҳрамонни писихологик жиҳатдан характерловчи 
воситадир. Туш орқали адиб асар қаҳрамонларининг ички дунёсини, руҳий 
оламидаги зиддиятларни, кечинмаларини талқин этар экан, Абдулатиф 
Мирзонинг руҳий қийноқларда азобланишини туш эпизоди орқали зиддиятларга 
бой руҳий оламини ёритади.
Шунингдек ўз отасининг ўлимига сабабчи бўлган шаҳзоданинг фожиали 
тақдиридан дарак беради ва орзу-умидларининг қурбонига айланиш жараёни 
асосланади. Бу ҳолат эса, туш талқини орқали янада асосланади. Руҳий 
қийноқлар гирдобидаги олами ҳаққоний ёритилади, Унинг таназзул сари 
кетаётган ҳаёти жонлантирилади, ҳамда Абдулатиф фожиасининг хилма-хил 
омиллари, тарихий муҳит, шароит, ўз қисматидаги чигалликлари, руҳий 
оламидаги эврилишлари ёрқин бўёқларда тасвирланади. 
Адабиётлар: 
1.
Izzat Sulton. Adabiyot nazariyasi. – T., “O’qituvchi”, 2005. –272 б. 
2.
Расулов А. Бадиийлик – безавол янгилик. –Т., “Шарқ”, 2007. – 336 б.
3.
Умуров Ҳ. Ўзбек романчилигида бадиий психологизм. –Т., “Ўқитувчи”, 
1982. –227 б. 
4.
Ёқубов О. Улуғбек xазинаси. Роман. –Т., 1994. –336 б.


612 

Download 20,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   402




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish