223
ФИО автора:
Юнусов Одил Fайбуллаевич
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ўқитувчиси
Название публикации:
«ХОНАНДАЛИК НАФАС ОЛИШ МЕХАНИЗМЛАРИ
ВА УНИНГ ТИПЛАРИ»
Аннотация:
Вокальные дыхательные механизмы и их типы.
Гортань - это
органы, издающие звук. Гортань подобна всей слизистой оболочке горла, а
голосовые связки - это структура легких, бронхов,
гортани и верхних
резонаторов. Мышцы, участвующие в дыхании грудной полости, о ценных
мыслях великого просветителя М. Гарсиа. Вы узнаете о вокальных упражнениях
для улучшения дыхания.
Калит созлар:
хонандалик, Ҳиқилдоқ, Овоз ҳосил қилиш, резонатор,
Диафрагма, Мушак иплари.
Ҳиқилдоқ – овоз пайдо бўладиган аъзо. У бўйиннинг ўрта чизиғида унинг
олди бўлимида жойлашган ва юқорида ҳиқилдоқ бўшлиғига очилган, пастда эса
бевосита трахеяга уланган қувурчадан иборатдир.
Ҳиқилдоқ уч хил бўлади:
нафас олиш, ҳимоя ва овоз ҳосил қилиш
вазифасини бажаради ҳамда мураккаб тузилишга эга. Унинг
остов
ини тўқима
ва пайлар ёрдамида ўзаро ҳаракатчан боғланган ва ҳам ичи ҳам ташқарисидан
мушаклар билан ўралган
тоғай
лар ташкил қилади.
Ҳиқилдоқнинг ички юзаси танамизнинг бутун бўшлиқ аъзолари каби
шиллиқ қопламга эга. Ҳиқилдоқдаги энг катта тоғай – қалқонсимон бўлиб,
ҳиқилдоқ катталигини белгилайди.
Бўгизга кириш деб аталадиган унинг юқори туйнуги овал шаклда бўлиб,
олдинда ҳаракатчан бўғиз тоғайи – ҳиқилдоқ усти тоғайи
билан ҳосил қилинади.
Нафас олганда ҳиқилдоқга кириш очиқ бўлади. Ютганда ҳиқилдоқ
устининг бўш чеккаси орқага эгилиб, унинг туйнугини ёпади.
Куйлаш пайтида ҳиқилдоқга кириш тораяди ва ҳиқилдоқ усти билан
тўсилади. Бу ҳолат хонандалик овозининг бадиий қимматга эга бўлган
сифатларини ҳосил қилиш учун, хонандалик таянчи учун катта аҳамиятга эга.
224
Ҳиқилдоқга юқоридан қаралса, икки томондан бир-бирининг устида жойлашган
иккитадан симметрик шиллиқ қоплама бўртиб чиққанини кўриш мумкин. Улар
ўртасида кичкина симметрик чуқурчалар – морганиев қоринчалари бор. Юқори
бўртиқларни сохта (қорин) бойламлари, пасткиларини эса овоз бойламлари деб
юритилади.
Сохта бойламлар бўгизнинг бутун шиллиқ коплами каби рангда. Улар
бирлаштирувчи тўқима, безлар, бу бойламларни яқинлаштирадиган
кучсиз
ривожланган мушаклардан иборат. Сохта бойламлар ва қоринчалар
деворларидаги безлар овоз бойламларини (уларда безлар йўқ) намлайди. Бу
функция айниқса хонандалик товуш ҳосил қилишида муҳим саналади.
Овоз бойламлари нафас олиш чоғида учбурчак шаклдаги тирқиш ҳосил
қилади, уни овоз тирқиши деб аташади. Овоз ҳосил қилишда овоз бойламлари
яқинлашади ёки бирлашади, овоз тирқиши ёпилади. Овоз бойламлари юзаси
перламутр рангдаги зич эластик тўқима билан қопланган. Уларнинг ичида ташқи
ва ички қалқон-чўмичсимон мушаклар жойлашган.
Уларнинг иккинчилари,
ичкилари вокал мушаклари деб ном олган.
Мушак иплари бойламнинг ички чеккасига эгри йўналишда параллел
жойлашган. Бу каби тузилиши туфайли овоз бойламаси нафақт ўз узунлигини
хилма-хил тарзда ўзгартира олади, балки қисмлари бўйича тебрана олади: бутун
эни ва бўйига ёки қисмлари, бу эса хонандалик овози бўёқлар
бойлигини
белгилаб беради.
Бўғиздаги барча мушаклар ташқи ва ичкиларига бўлинади. Ички мушаклар
овоз тирқишини ёпади ва овоз ҳосил қилишни амалга оширади (фонатор
мушаклар саналади). Ҳиқилдоқдаги ташқи мушаклар уни юқорироқда, пастки
жағ остида жойлашган тил ости суяги, пастда эса кўкрак
суяги билан
бирлаштиради. Бу мушаклар бутун ҳиқилдоқни кўтаради ва туширади.
Шунингндек уни маълум баланликда қайд қилади, овоз ҳосил қилиш учун зарур
ҳолатда ўрнатади.
Пастда ҳиқилдоқ бевосита ҳалқумқа ёки трахеяга ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: