Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №19 (том 3)



Download 17,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet348/408
Sana14.05.2023
Hajmi17,75 Mb.
#938851
TuriСборник
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   408
Bog'liq
a62191 a8700ac5993e4660a861ac08c38fb696

[Крачковский, 1957, 160-162-6). 
Кудама Мовароуннахрга таъриф берганда Самарканддан Зомингача 
бўлган йўлни келтириб ўтади. Пойтахтдан шарққа қараб тўрт фарсахлик 
(бир фарсах - 7-8 км.га тенг - Ю.Б.) йўлда Суғд тумани маркази Бузмажон, 
Баркат шахарчаси жойлашган. Кейин Уструшонага қарашли асосий йўллар 


856 
бошланган. Тоғлар орасида жойлашган Хушуфагн («эзгу ибодатхонали 
шахарча») шахарчасига Баркатдан Катван дашти ва адирлари орқали 
тушган йўл билан борилган. У номаълум муқаддас ибодатхона номи билан 
аталган. Бизнинг тахминимизча, у Сангзор дарёсининг ўнг қиргогидаги 
тоғлар оралиғида, хозирги Авлиё кишлоғи худудида жойлашган бўлиши 
керак. Мазкур худуднинг чекка қишлоғида олиб борилган тадқиқотлар 
вақтида тепаликда ўрта асрларга мансуб қишлоқ хамда унинг теварак-
атрофидаги муқаддас булоққа дуч келинган. Хозирги Авлиё қишлоғи 
масжидининг қадимий қисми катта қизиқиш уйготди. Ундаги тош-тепали 
ғорда, Мухаммад пайгамбар (с.а.в.) сафдошларидан бирининг ғайридинлар 
билан бўлган жангларда кесилган бир бармоғи кўмилгани боис мукаддас 
саналиб, бу ерга масжид қурилган экан. Масжиднинг ёнида чогроққина 
қадимий қабристон бор. Мазкур саждагох, бу ерни исломдан аввалги давр 
билан боғлаб туради. 
Қишлоқ худудида ўрта асрлардан олдин ва ўрта асрлардаги кулоллик 
буюмлари, турли тангалар хам учраган. Буларнинг барчаси қадимий 
Хушуфагн муқаддас Авлиё масжиди худудида жойлашганлигини тахмин 
қилишга имкон беради. Манбаларга кўра, айнан шу ердан тоғ буйлаб ўтган 
беш фарсах йўл Бурнамад қишлоғига олиб келган. Хозирги кунда бу ерда 
Равот кишлоғи жойлашган. Таърифга кура, мазкур жой «орка томони 
тоғларга, юзи эса текисликка караган» Бурнамад кишлоғига туғри 
келмокда. Қишлоқнинг жануби-гарбий томонидаги тоғ ёнбагрида харбий 
иншоотларга эга анчайин катта шахар хам бўлган. Бироқ қазилма ишлари 
шуни кўрсатдики, шахар, асосан муғуллардан кейин, темурийлар давридан 
олдин мавжуд бўлгани боис, у ёш саналиб, Кудама давридаги Бурнамад 
эмас- лигини кўрсатди. Хозирда қишлоқ ичкарисида атрофи мудофаа 
деворлари билан ўралган бир қишлоқ макони мавжуд бўлиб, у хали тадқиқ 
этилмаган. Шунингдек, илк ўрта асрларга мансуб харобалар Равотнинг 
шимоли-шарқий худудида хам учрайди. Шу сабаб, Бурнамад билан боғлик 
изланишлар шу ердан давом эттирилиши лозим. 


857 
Таъкидлаш лозимки, айнан уша пайтда Минкда темир рудасини қазиб 
олиш хамда ишлов бериш пунктлари иш бошлайди ва бу, шубҳасиз, 
Уструшонани кейинги юз йилликларга машхур килади. 
Туркистон тоғ тизмасидаги конлардан Хитойга жунатиладиган ноёб 
маҳсулот - новшадил олинарди. Буттамнинг тоғли худудлари хам ўзининг 
полиметалл конлари билан машхур эди. Бу ерга савдогарлар турли хил 
товарлари билан ташриф буюришар, олиб-сотарлар эса хом ашё, 
чорвачилик махсулотларини харид килиш учун келишарди. 
Савдо-сотикнинг энг гуллаган даври ривожланган ўрта асрларда содир 
бўлган. IX-X асрларда Шарк араб-форс жуғрофий адабиётларида савдо 
йўллари ва шахарлар тавсифи анчайин кенг ёритилган. 
Тадкикотчиларнинг таъкидлашларича, бу пайтда Шаркда бадавлат 
савдогар ислом маданияти таргиботчиси саналган, мусулмон савдо-сотиғи 
эса, уз уйида бек эди. У жаҳон бозорида етакчи уринни эгаллай билди 

Download 17,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   408




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish