Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №19 (том 3)



Download 17,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/408
Sana14.05.2023
Hajmi17,75 Mb.
#938851
TuriСборник
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   408
Bog'liq
a62191 a8700ac5993e4660a861ac08c38fb696

Foydalanilgan adabiyotlar 
 
1.
Arziqulov R.U. Sog’lom turmush tarzi asoslari. Т.; I-II jild. 2005. 
2.
Искандаров Т.И.. Исаханов В.И. Здоровый образ жизни: восточные 
традиции и cовременност. – Т., 1989.
3.
Safarova D. va boshq. Valeologiya. Т. 2006. 


207 
4.
Sharipova D., Sodiqov K., Shahmurova G., Arbuzova Т, Mannopova N. 
Valeologiya asoslari. - Т.: 2009. 


208 
ФИО автора: 
Исмоилов Баҳромжон 
Тошкент молия институти 
2-курс магистранти
 
Название публикации:
«НОДАВЛАТ-НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИДА 
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ» 
Аннотация. 
Ушбу мақолада
 
нодавлат-нотижорат ташкилотларида бухгалтерия 
ҳисоби ва аудитни такомиллаштириш ҳақида сўз юритилган. 
 
Калит сўзлар:
нодавлат-нотижорат ташкилотлари, иқтисодий ислоҳотлар, 
акциядорлик жамиятлари, бухгалтер, аудит.
 
Барчамизга маълумки, мамлакатимизнинг ҳар бир соҳасида чуқур иқтисодий 
ислоҳотлар олиб борилмоқда. Мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий 
инвестицияларни тўғридан-тўғри жалб этилиши, эркин иқтисодий зоналарнинг 
ташкил этилиши ва фаолият юритиши бухгалтерия ҳисобини молиявий 
ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ташкил қилишни зарурат қилиб 
қўймоқда. Ҳозирги вақтда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари хўжалик 
субъектлар томонидан ташқи фойдаланувчилар эҳтиёжларини қондиришга 
йўналтирилган 
бухгалтерия 
ахборотини 
тайёрлашда 
тобора 
кенг 
фойдаланилмоқда. Бу ҳолат ахборотни сифатини ошириш, капитал қийматини 
пасайтириш, капитал бозорига киришни осонлаштириш каби бир қатор сабаблар 
билан изоҳланади. Маълумки, молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларини 
билмасдан туриб ушбу стандартларга ўтиб бўлмайди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) фаолиятининг самарадорлигини 
оширишга қаратилган 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди, 
уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур институционал база 
яратилди. Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган 10400 дан ортиқ нодавлат 
нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилишда, ижтимоий, маданий 
ва маърифий мақсадларга эришишда муҳим роль ўйнамоқда. 


209 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: 
“Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсишнинг 
юқори суръатларини сақлаб қолиш, жумладан, миллий валюта ва ички 
бозордагинарх даражасининг барқарор бўлишинитаъминлаш - энг муҳим 
устивор вазифамиздир”. Шунингдек, хўжалик субъектларини янада 
ривожлантириш масалалари 2017-2021- йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг 
бешта 
устивор 
йўналиши 
бўйича 
Ҳаракатлар 
стратегиясида белгиланган устувор йўналишларда ҳам алоҳида белгилаб 
берилган. Замонавий бухгалтер ва ҳар бир раҳбар ходим томонидан банк ёки 
компанияни ривожланиши ва молиявий барқарорлигини таъминлашида дуч 
келинаётган иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда ўз бухгалтерларига ишонч 
ҳосил қилгани ҳолда, уларни юқори малакаси ва иш тажрибалари халқаро 
амалиёт, яъни молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандартлари (МҲХС)га таяниб 
энг яқин ёрдамчи деб қараши зарур. Бу эса республикамиз иқтисодиётиянада 
ривожланишининг муҳим омилларидан бирига айланади. 
Шунингдек, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг кўлами, тармоқ 
хусусиятлари ва йўналишларини инобатга олган ҳолда намунавий ташкилий 
тузилмани жорий қилиш, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг очиқлигини 
ошириш, улар томонидан халқаро стандартлар асосида молиявий ва аудит 
ҳисобот ахборотини нашр қилиш. Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, 2015-2018-
йилларда барча акциядорлик жамиятлари йиллик молиявий ҳисоботни нашр 
этиши ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Молиявий ҳисоботларнинг 
халқаростандартларига мувофиқ ташқи аудит ўтказишни маълумот учун қабул 
қилиш, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва 
корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси акциядорлик 
жамиятларининг йиллик молиявий ҳисоботини халқаро стандартларга мувофиқ 
нашр этиш жадвалини тасдиқлаш” вазифалари белгилаб берилди. Ҳозирда 
МҲХС – бухгалтерия ҳисобининг халқаро эталони ҳисобланади, Халқаро 
капитал бозорининг ўзаро боғлиқлигини инобатга олган ҳолда Молиявий 
Барқарорлик Форуми (Финанcиал Стабилитй Форум) томонидан МҲХС глобал 


210 
иқтисодиётнинг барқарор фаолият юритиши учун зарур12 та глобал 
стандартнинг бири сифатида тан олинди. Шу сабабли, МҲХСни қабул қилаётган 
мамлакатлар кундан-кунга кўпайиб, у 150 дан ортиқ касбий уюшмаларни қамраб 
олди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 
февралдаги ПҚ-4611-сон “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш 
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли қарорига6 
мувофиқ, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва 
йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар 2021 йил 1 
январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил 
этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида 
тайёрлайдилар ва унга мувофиқ молиявий ҳисоботни ихтиёрий равишда 
МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари эса бухгалтерия 
ҳисобининг миллий стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тақдим этишдан 
озод этилади. 
Ушбу Қарорга кўра, МҲХС соҳасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича 
жаҳоннинг муваффақиятли тажрибаларини оммалаштириш, шу жумладан 
бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича 
нодавлат таълим ташкилотларини, яъни аккредитациядан ўтган ўқув марказлари 
ҳамда соҳага оид олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларини босқичма-
босқич халқаро аккредитациядан ўтказиш юзасидан бухгалтерия ҳисоби 
соҳасидаги халқаро ташкилотлар (Сертификатланган дипломли бухгалтерлар 
халқаро ассоциацияси (Аssociation of Chartered Certified Accountants — АССА) 
ва бошқалар) билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришни йўлга қўйиш мақсадида 
Илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда молиявий ҳисоботнинг халқаро 
стандартларини ва мазкур соҳада кадрлар тайёрлашнинг замонавий усулларини 
босқичма-босқич жорий этиш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ» ишлаб чиқилган.
Унга мувофиқ, ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси асосида ўқув 
жараёнининг сифатини, имтиҳонларни ўтказиш ва натижаларини баҳолашнинг 
шаффофлигини таъминловчи МҲХС бўйича сертификатлашнинг самарали 
тизимини жорий этиш, шунингдек, МҲХС соҳасида талаб юқори бўлган 


211 
мутахассисларни аккредитациядан ўтган ўқув марказларида ўқитиш бўйича 
ташкилий тадбирларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашиш, 
бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини МҲХСга мувофиқ 
уйғунлаштириш масаларига алоҳида эътибор қаратилгандир. Энг мухими, 2021 
йилдан бошлаб, МҲХС ва аудитнинг халқаро стандартлари (АХС) бўйича 
ўқитиш фақат бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг 
аккредитациясидан ўтган ўқув марказлари томонидан амалга оширилиши, 
шунигдек аккредитациядан ўтган ўқув марказлари лицензияланадиган фаолият 
турларини амалга ошириш бўйича қонунчиликда назарда тутилган талабларга 
риоя қилиш шарти билан, тегишли лицензия олмасдан МҲХС ва АХС бўйича 
ўқитиш ва малака ошириш юзасидан лицензияланган фаолият турларини амалга 
ошириш ҳуқуқига эга бўлишди. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, тажриба-синов 
олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича фанлар фақат 
халқаро сертификатлаш доирасида «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» ёки 
«АХС бўйича аудит» фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида 
ҳужжатга ёхуд халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган ўқитувчилар 
томонидан ўқитилиши қарорда алоҳида таъкидланган бўлиб, эндиликдахалқаро 
бухгалтер сертификатига эга бўлган талабгорлар олий таълим муассасалари 
магистратурасининг «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» мутахассисликларига 
кириш имтиҳонларини топширмасдан тўлов-контракт асосида кириш ҳуқуқига 
эгадирлар.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишни жадаллаштириш орқали 
хорижий инвесторларни зарур ахборот муҳити билан таъминлаш ва халқаро 
молия бозорларига кириш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ҳисоб ва 
аудит соҳалари мутахассисларини халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш 
тизимини такомиллаштириш мақсадида ТДИУда МҲХС соҳасидаги халқаро 
ташкилотларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш асосида «Бухгалтерия ҳисоби 
ва аудит» таълим йўналиши ҳамда магистратурамутахассисликлари бўйича ўқув 
режалари ва фан дастурларини қайта кўриб чиқилиб, 2020-2021 ўқув йилидан 
бошлаб кредит-модул тизими асосидаги таълим шаклига ўтилди ва белгиланган 


212 
тартибда амалга жорий этилмоқда. Ўйлаймизки, бу борада амалга оширилаётган 
ишлар яқин келажакда ўз самрасини беради ва республикамизда бухгалтерия 
ҳисоби ва аудит соҳасини ривожлантиришда етакчи омиллардан бўлади. 
Халқаро аудит стандартларини аудиторлик жараёнига жорий қилиш сўнгги 
йилларда дунёдaги aудитoрлик xизмaтлaри бoзoрининг энг мухим 
элементлaридaн биригa aйлaнмоқда. Ушбу стaндaртлaр жaмoaт мaнфaaтлaри 
учун xўжaлик юритувчи субъектлaрнинг мoлиявий хисoбoтлaрининг 
хaқиқийлиги вa ишoнчлилигини мустaқил рaвишдa тaсдиқлaш институти 
фaoлиятини тaъминлaшини қaбул қилaди. 
Мустақил давлатлар хамдўстлигигa aъзo дaвлaтлaрдa aудитoрлик фaoлияти 
миллий тизимлaрини ривoжлaнтиришнинг умумий xусусияти, халқаро аудит 
стандартларини aудитoрлик фaoлиятини тaртибгa сoлувчи aсoсий вoситa 
сифaтидa қaбул қилишдир. Ушбу ёндaшувнинг кoнцептуал бирлиги қуйидaги 
aсoсий сaбaблaргa бoғлиқ. Биринчидaн, хoзирги кундa мустaқил xaлқaрo 
нoдaвлaт тaшкилoт тoмoнидaн ишлaб чиқилгaн Халқаро аудит стандартларидан 
aудитoрлик фaoлиятигa қўйилaдигaн тaлaблaрнинг универсaл вa энг юқoри 
сифaтини aнглaтaди. Иккинчидaн, Муставил давлатлар хамдўстлигигa aъзo 
дaвлaтлaрнинг миллий иқтисoдиётгa инвестицияларни рaғбaтлaнтириш, миллий 
кaпитaл бoзoрлaрини фaoллaштириш истaги, бoшқa нaрсaлaр қaтoридa 
зaмoнaвий дунёдa бизнеснинг xaлқaрo тили рoлини ўйнaйдигaн Халқаро 
молиявий хисобот стандартлари вa Халқаро аудит стандартларидaн фoйдaлaниш 
oрқaли инвестoрлaр учун қулaй axбoрoт мухитини ярaтиш oрқaли aмaлгa 
oширилaди. Учинчидaн, сўнгги йиллaрдa Халқаро аудит стандартларининг 
xaлқaрo миқёсдaги мaшхурлиги кескин oшди, стaндaртлaр кўплaб дaвлaтлaрдa 
нoрмaтив хужжaтлaр сифaтидa қaбул қилинди. Шу мунoсaбaт билaн Халқаро 
аудит 
стандартларидaн 
фoйдaлaниш 
aлoхидa 
дaвлaтлaрнинг 
жaхoн 
иқтисoдиётигa қўшилиш элементи сифaтидa қaрaлaди. Муставил давлатлар 
хамдўстлигигa аъзо кўплаб давлатларда аудиторлик текшируви миллий 
аудиторлик стандартлари билан тартибга солинмоқда. 


213 
Шунинг учун хам, Халқаро аудит стандартларининг республикамизда фаолият 
кўрсатаётган аудиторлик ташкилотларига самарали жорий этилишини 
таъминлаш учун қуйидаги ишлар амалга ошириш мақсадга мувофиқ 
хисобланади, жумладан: 1) Халқаро аудит стандартларини давлат тилидаги 
таржимасидан кенг омма фойдаланиши учун имкон яратиш; 2) Халқаро аудит 
стандартлари мавзусини ўз дастурида акс эттирган махсум семинар, 
конференция ва малака ошириш курсларида ўрганиш жараёнини ташкил қилиш; 
3) Халқаро аудит стандартлари асоси аудиторлик ташкилотлари ўзларининг 
ички хужжатларини шакллантиришлари ва керакли равишда амалиётга жориш 
этишлари; 4) Республика жамоат ташкилотлари давлат мутасадди ташкилотлари 
бидан хамкорлик кучайтирган холда, аудиторлик иш сифати назоратини ташкил 
этиш жараёнида Халқаро аудит стандартлари талабларига таянишлари мақсадга 
мувофиқдир. 
Иқтисодиётни замон талабларига мос равишда янада ривожланиши миллий ва 
халқаро даражадаги нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ)ларнинг ҳам 
молия-хўжалик фаолиятида аниқлик ҳамда шаффофликни таъминлаш мақсадида 
ўзгаришлар қилишга ундайди. Бундай взиятда дастлаб, уларнинг бухгалтерия 
ҳисобини ташкил этишда турли тофвутларни имкон қадар мувофиқлаштириш 
мақсадга мувофиқдир. Жаҳон иқтисодиётининг ажралмас қисми бўлган 
МҲХСларда мавжуд бўлган, аммо БҲМСлар таркибида мавжуд бўлмаган 
бухгалтерия ҳисоби элементларининг номатив ҳужжатларини ҳам ишлаб чиқиш 
керак ва амалиётдаги ННТлар фаолиятига тадбиқ қилиш керак. Бу эса 
Ўзбекистон бухгалтерия ҳисоби тизмидаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларни, 
жумладан, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ташкил қилиш тартиби 
тўғрисидаги низомлар ҳамда қоидаларни ишлаб чиқиш талабини қўяди. 
Ўзбекистонда ННТлар учун халқаро сатндартлар асосида мукаммал бухгалтерия 
ҳисоби тизимини шакллантириш замон талабидир. 
Республикамиз ННТларида муҳим масалаларидан бири бу ўз устав доирасида 
асосий фаолият ва қўшимча тадбирколрлик фаолияти операцияларини алоҳида 
бухгалтерия ҳисобида акс эттириш масаласидир. Мамлакатимизда фаолият 


214 
кўрсатаётган ННТлар фаолияти таҳлил қилинганда уларнинг асосий устав 
фаолияти учун берилган халқаро мақсадли тушумлар, грантлар, аъзолик 
бадаллари ва бошқа тадбиркорлик фаолияти даромадлари ҳисобининг ҳуқуқий 
асослари ташкил этилмаганлигини кўриш мумкин. Шу боис, бу борада хорижий 
тажриба ва миллий норматив ҳужжатларимизни тадқиқ қилиш муҳим аҳамият 
касб этади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 39-моддасига кўра ўз 
мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка 
эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб 
берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла 
оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, 
судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади. 
Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак. Ўзбекистон 
Республикаси Фуқаролик кодекси 40-моддасига кўра юридик шахс фойда 
олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган - тижоратчи ташкилот ёки 
фойда олишни мақсад қилиб олмаган - нотижорат ташкилот бўлиши мумкин. 
Тижоратчи ташкилот бўлмаган (нотижорат) юридик шахс жамоат бирлашмаси, 
ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган 
муассаса шаклида, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда 
ташкил этилиши мумкин. Шунингдек кодекснинг ушбу моддасида нотижорат 
ташкилотлар ўзининг уставда белгиланган мақсадларига мос келадиган 
доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкинлиги 
белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 17-моддасида эса 
нотижорат ташкилотларига “Нотижорат ташкилотлари деганда фойда олишни 
фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ва олинган даромадларни ўз 
қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган юридик шахслар 
тушунилади” деб таърифланади. Бу таъриф Ўзбекистон Республикаси 
Фуқаролик Кодексида белгиланган таърифга нисбатан “нотижорат ташкилот” 
тушунчаси мазмунини тўлиқроқ ифодалаб, шундай ташкилот томонидан 
олинган даромадлар унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланмаслигини аниқ 
кўрсатади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 17-


215 
моддасида нотижорат ташкилотларига бюджет ташкилотлари, шу жумладан 
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, 
шу жумладан Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган халқаро 
нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ташкилотлар 
кириши таъкидланган. Шунингдек, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасида “нодавлат 
нотижорат ташкилот” тушунчасига таъриф берилганлиги асосида ва илмий 
тадқиқотларимиз натижасида Нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва 
юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, фойда 
олишни асосий фаолиятининг мақсади қилиб олмаган ва ўз устави доирасида 
қўшимча тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда олинган фойдани 
ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқарувчи 
юридик шахсдир”. Шу тариқа, тижорат ва нотижорат ташкилотларининг 
иқтисодий фарқлаш мезонлари асосида нодавлат нотижорат ташкилоти 
тушунчаси қонунчилигимизда ягона бир хил тушунча сифатида бириктирилади 
Қонун ҳужжатларида нотижорат ташкилотлар билан боғлиқ меъёрларни 
ўрганиш шуни кўрсатдики, турли меъёрий ҳужжатларда ушбу тушунча турли 
шаклда қўлланган. Яъни, Фуқаролик кодексида шундай ташкилотларга нисбатан 
“тижоратчи бўлмаган ташкилот” тушунчаси қўлланилган бўлса, бошқа меъёрий 
ҳужжатларда “нотижорат ташкилот” тушунчаси қўлланилган. Шунингдек, 
нотижорат 
ташкилотига 
берилган 
таърифларда 
ҳамда 
нотижорат 
ташкилотларининг турлари ва гуруҳланишида ҳам тафовутлар мавжуд. 2012 йил 
24 декабрда янги тахрирда қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида “Норматив-
ҳуқуқий ҳужжатда фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш 
имкониятини истисно этадиган, уларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган 
маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилади” дея белгиланганлигини 
инобатга олсак, меъёрий ҳужжатларда қўлланилган “тижоратчи бўлмаган 
ташкилот” ва “нотижорат ташкилот” тушунчалари ўрнига ягона “нотижорат 


216 
ташкилот” тушунчасини қўллаш, ушбу тушунчага берилган таърифларни барча 
меъёрий ҳужжатларда бир хил мазмунга келтириш ҳамда нотижорат 
ташкилотларнинг турлари ва уларни гуруҳлашни бир хил тартибга келтириш 
хуқуқий жиҳатдан ҳам зарурат эканлигини кўриш мумкин. Бизнинг фикримизча, 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва нотижорат ташкилотлари 
билан боғлиқ бошқа меъёрий хуқуқий ҳужжатларда нотижорат ташкилотларини 
давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига ажратиш, давлат нотижорат 
ташкилотларига бюджет ташкилотлари, шу жумладан давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви органлари ҳамда давлат муассасаларини, нодавлат нотижорат 
ташкилотларига матлубот кооперативи, жамоат бирлашмалари, жамоат 
фондлари, нодавлат муассасалар, юридик шахслар бирлашмалари ва 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини киритиш лозим. Шуниндек, 
нотижорат ташкилотлари аъзолик институтининг мавжудлиги ҳамда 
аъзоларнинг бошқарувда иштирок этиш ёки этмаслигидан келиб чиқиб, 
корпоратив ҳамда унитар нотижорат ташкилотларига гуруҳланиши лозим. 
Корпоратив нотижорат ташкилотларига аъзолик тартибига эга бўлган ҳамда 
аъзолари бошқарувда иштирок этадиган ташкилотларни киритиш керак. Бундай 
ташкилотларга матлубот кооперативи, жамоат бирлашмалари, юридик шахслар 
бирлашмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини 
гуруҳланади. Унитар нотижорат ташкилотларга эса, аъзолик мавжуд бўлмаган 
нотижорат ташкилотларни, жумладан, фондлар муассасаларни гуруҳлаш лозим. 
Бизнинг фикримизча, юқорида келтирилган муаммоларнинг бартараф этилиши 
нодавлат нотижорат ташкилотларида халқаро стандартлар асосида бухгалтерия 
ҳисоби норматив хуқуқий ҳужжатларининг янада такомиллашувига хизмат 
қилади ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ўрганишда ҳамда 
улардаги мулкчиликни бошқарув муносабатларига аниқлик киритилишига 
ёрдам беради. 

Download 17,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   408




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish