Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №19 (том 3)



Download 17,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet316/408
Sana14.05.2023
Hajmi17,75 Mb.
#938851
TuriСборник
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   408
Bog'liq
a62191 a8700ac5993e4660a861ac08c38fb696

Ключевые слова
: Музеи, ценные библиотеки, древние архитектурные 
памятники, Указ “О коренном улучшении деятельности музеев” от 12 января 
1998 года, краеведческие музеи, историко-краеведческие, литературное-
краеведение, этнографическое-краеведение, школьное-краеведение, памятники-
культуры, экспонаты, музейный-фонд, экспозиция, экскурсия, гербарий, 
музейный духовно-просветительский очаг, инвентарная книга, туристско-
краеведческая, история народного прикладного искусства, кружковая, учебно-
методическая, областная история, умения, навыки, символы, фенологические 
наблюдения, топонимы областей, рельеф, умения, интеллектуальные 


812 
викторины, наследие предков и др. 
Keywords:
Museums, valuable libraries, ancient architectural monuments, 
Decree “On the radical improvement of the activities of museums” of January 12, 
1998, local history museums, historical and local lore, literary-local lore, ethnographic-
local lore, school-local lore, cultural monuments, exhibits, museum-fund, exposition, 
excursion, herbarium, museum spiritual and educational center, inventory book, 
tourist-local lore, history of folk applied art, circle, educational and methodical, 
regional history, skills, symbols, phenological observations, toponyms of regions, 
terrain, skills, intellectual quizzes, ancestral heritage, etc. 
Бу йил Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигига 30 йил 
тўлади. Бу тарихий санани халқимиз билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва 
фаровон яшайлик” деган эзгу ғоя асосида байрам қиламиз.Шу йиллар мобайнида 
мамлакатимизда музейлар соҳасида давлатимиз тамонидан жуда катта ижобий, 
яратувчилик 
ишлари 
амалга 
оширилди. 
Муҳтарам 
Президентимиз 
Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 3 августда Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари 
билан бўлган учрашувдаги маьрузасида “Бугунги кунда вазирлик тизимида 41 та 
музей ва уларнинг филиаллари фаолият кўрсатмоқда.Ана шу музейларда, 
ёрдамчи фондлар билан бирга, 1 миллион 736 мингдан зиёд экспонат 
мавжудлигига тўхталиб, Бу жуда катта бойлик.Уларни илмий асосда ўрганиш, 
ташвиқот қилиш, келажак авлодларга етказиш масаласига “ тўхталган 
эди.(Ш.М.Мирзиёев.Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган 
энг олий баҳодир.”Ўзбекистон”-2018.,2-том.199-бет.) Жумладан,ҳозирда 
Республикамиздаги кўплаб музейлар қаторида, Жиззах вилоятида ҳам, бир қанча 
музейлар фаолият кўрсатмоқда. 
Музейлар ҳам, худди нодир кутубхоналар, қадимий меъморий обидалар 
сингари одамлар ва сайёҳлар талпинадиган азиз даргоҳдир. 1998 йил 12 январда 
Ўзбекистонда «Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш 
тўғрисида»ги ҳукумат фармони қабул қилинди. 
Ушбу Фармон асосида Ватанимиз ҳудудидаги барча тоифадаги музейларга, 
уларнинг иш фаолиятларига алоҳида эътибор берила бошланди. Фармонда кўзда 
тутилган асосий мақсад эса қуйидагилардан иборат эди: 


813 
Ватанимиз ҳудудида қадимдан шаклланган музейлар тизимини янада 
такомиллаштириш; 
Улар фондларида сақлаб келинаётган халқимизнинг бой тарихини бутун 
дунёга таништириш; 
Ҳукуматимизнинг юкоридаги Фармони ижросини таъминлаш бўйича ўтган 
йилларда таълим муассасаларида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди: 
Жумладан, ҳозирда мактабларда ўлкашунослик музейлари, тарихий-
ўлкашунослик, адабий-ўлкашунослик, этнографик-ўлкашунослик музейлари 
фаолият кўрсатиб келади. 
Музейда ишлаш давомида ўқувчилар ижодий фикрлаш, зарур илмий 
ахборотни мустақил излаб топиш, юз берган тарихий воқеа-ҳодисаларни, 
жамият ҳаётини тахлил қилиш кўникмаларини эгаллайдилар. Мактаб музейи ўз 
ихтисослашуви йўналишида, жумладан тарих соҳасида ўқувчилар билимини 
чуқурлаштиради. Одатда, кўплаб мактаб музейлари ўқувчиларнинг ўз 
маҳалласидаги маънавий-маърифий ишлари марказига айланади. 
Мактаб жамоатчилик музейи ўз иш фаолиятлари мобайнида қуйидаги 
вазифаларни бажаришлари лозим; 
-
музей ихтисослигига оид адабиётлар ва манбаларни ўрганиб бориш; 
-
экспонатларни фаол излаш ишларини ташкиллаштириш, музей фондини 
доимий равишда тўлдириб бориш; 
-
музей мулкини ҳисобга олиб бориш, сақланишини таъминлаш; 
-
доимий ишловчи экспозицияни яратиш ва вақтли кўргаз- 
малар уюштириш; 
-
ўқувчилар билан экскурсия ишларини амалга ошириш; 
-
музей материалларидан ўқув-тарбиявий ишлар жараёнида фойдаланишга 
эришиш; 
Агар музей кенг ўлкашунослик характерига эга бўлса 
TOF 
жинслари ва 
фойдали қазилмалар намуналари, ҳайвон ва қушлар, ўсимлик гербарийлари ҳам 
унинг экспонатлари сифатида хизмат қилади. Материаллар ранг-баранглигини 


814 
эътиборга олиб факатгина музей экспозициясини чуқурроқ ёритишга хизмат 
қилувчи экспонатларни йиғиш қоидаларига амал қилиш лозим. Шу билан 
биргаликда кутубхона учун музейлар ишига оид бўлган китоб ва рисолалар, 
методик қўлланмаларни йиғишни ташкиллаштириш керак. 
Мактаб жамоатчилик музейларида қуйидаги меъёрий ҳужжатлар бўлиши 
талаб қилинади: 
1)
Музейга келган меҳмонлар учун таклиф ва мулоҳазалар дафтари; 
2)
Инвентар китоби; 
3)
Ҳикоялар дафтари. 
Умумтаълим мактаблари, мактаб интернатлар, ихтисослаштирилган 
мактаблар ва болалар уйларида, қўшимча таълим берувчи мактабдан ташқари 
таълим муассасаларда олиб бориладиган таълим-тарбия ишларининг 
самарадорлиги ўқув дарс жараёнида ўзлаштирилаётган фанларнинг олдиндан, 
мақсадга мувофиқлаштирилган ҳолларда амалий машғулотлар, экскурсия, сафар 
экспедиция билан мустаҳкамланиши, кўргазмалилиги билан белгиланади. Бу 
ўринда мактаб жамоатчилик музейлари салмоғи каттадир. 
Музей маънавий-маърифий ўчок; бўлиб, моддий ва маънавий буюмлар 
тўплами орқали илмий, тарихий, маданий қадриятларни ёш авлодга етказувчи 
марказ ҳисобланади. 
Ўқувчилар музей ишларида фаол қатнашиб, умумтаълим махсус 
билимларини кенгайтирадилар, илмий қизиқиш ва касбга мойилликларини 
мустаҳкамлайдилар. 
Албатта, ана шу тарбиявий ишларнинг муваффақиятли бажарилиши ва музей 
экспонатларининг тобора бойиши ўқув тарбиявий ташкилотлар раҳбарлари ва 
педагог жамоаларнинг саёҳат ва ўлкашунослик ишларига қай даражада эътибор 
беришларига, ўқувчилар орасида ижодий муносабатлар ташкил қилишларига ва 
ҳозирги замон музейшунослиги билимларини уларнинг онгига етказа 
олишларига боғлиқдир. 
Таълим тизими ўзининг бош вазифаси - шахсни шакллантириш, уни ўқитиш, 


815 
тарбиялаш, ҳар томонлама ривожлантириш, башарият томонидан тўпланган бой 
тажрибани ўсиб келаётган авлодга етказиш билан бир пайтда, бу вазифани шахс 
ва жамиятнинг тақдири билан боғлиқ долзарб истиқболи муаммоларнинг ечими 
билан доимо мувофиқлаштириб ва мослаштириб бориши лозим. Шундай экан, 
ушбу эзгу ишда мактаб ва жамоатчилик музейларининг ҳам аҳамияти муҳимдир. 
Юкорида 
таъкидлаб 
ўтганимиздек, 
мактабдан 
ташқари 
таълим 
муассасаларининг асосий вазифалари, давлат сиёсатини амалга ошириб бориш, 
ҳар томонлама соғлом, етук баркамол инсонни шакллантириш, ўқувчиларни 
умуминсоний ва миллат қадриятларни акс эттирувчи маданият билан 
таништириб бориш, қўшимча билимлар ва малакалар эгаллашга бўлган 
қизиқишини қондириш, ўқувчиларнинг иктидорлиларини аниқлаш ва намоён 
этиш мақсадида, турли оммавий тадбирлар, мусобақалар ва кўрик-танловлар 
ўтказиш билан бирга, уларни маънавий-маърифий, бой меросимизга ҳурмат, 
она-Ватанга ва унинг рамзларига садоқат руҳида тарбиялашдан иборатдир. 
Бунда ўқувчи-ёшларни қизиқишларига қараб тўгаракларга вояга етмаганлар 
билан ишлаш, жалб этиш, миллий ғоя тарғиботини ўқувчилар онгига 
сингдириш, уларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил қилиш, вояга етмаганлар 
билан ишлаш, ўқувчи-ёшлар ўртасида тарбиявий жараённи “Сайёҳлик-
ўлкашунослик”, “Халқ амалий санъати тарихи” йўналишида фаолият 
кўрсатаётган тўгаракларда ўқув-услубий ишларни яхшилаш мақсадга мувофиқ 
бўлади. 
Демак, ўқувчи-ёшларнинг бўш вактини тўғри ташкил этиш ва уни мазмунли 
ўтказиш давр талабидир. Юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи 
мустақил фикрлайдиган, ўз қадрини баҳолай оладиган, принципиал, ҳар қандай 
салбий кўринишларга қарши тура оладиган баркамол шахсни тарбиялаш олий 
мақсаддир. Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш учун тўгаракларда қуйидаги 
ишларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, улар қуйидагилардир: 
-
мактабдан ташқари таълим муассасалари раҳбарларининг олиб бораётган 
иш фаолиятлари, иш мазмуни ва унинг вазифалари; 
-
мониторинг ишларини режалаштириш ва юритиш, истиқбол, йиллик, 


816 
чораклик ва ойлик иш режаларини тузиш; 
-
тўгарак хоналарининг жиҳозланишини ташкил этиш ва ўз фикр-
мулоҳазаларини билдириш; ҳар бир тўгаракда тўгарак аъзолари томонидан 
Давлат талабларини бажарилиши сифат ва самарадорлигини ошириш; 
маънавият соатларида И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият енгилмас куч” 
асарини мунтазам ўрганиб бориш ва семинарлар ташкил этиш; 
-
муҳим саналарга бағишланган тадбирлар, учрашувлар, мушоиралар, 
мусобақаларни белгиланган режа асосида ўтказиб бориш; 
-
“Улуғ аждодлар меросини ўрганамиз” мавзусида Амир Темур, Алишер 
Навоий ва Заҳириддин Бобур таваллуд кунларига бағишлаб турли тадбирлар, 
кечалар, учрашувлар, мушоиралар ўтказиш; 
-
ҳар бир тўгарак машғулотини кўргазмали қурол асосида техника 
воситаларидан фойдаланган холда ўтказилишига эришиш; 
-
ўқув-услубий бўлим ходимлари, тўгараклар услубчиси томонидан тўгарак 
раҳбарларига мунтазам услубий-амалий ёрдамлар кўрсатиб бориш, тўгарак 
раҳбарлари фаолиятини назоратга олиш, матбуотда ёритиш ва бошқалар. 
Мактаб ўлкашунослигининг яна бир ўзига хос жиҳатларидан бири бу 
ўлкашунослик музейларини ташкил этиш билан белгиланади. Мактабларда 
ташкил этилган ўлкашунослик музейлари ўша ҳудуднинг илмий ва маданий-
маърифий муассасаси деса ҳам бўлади. Чунки, мактабларда ташкил этилган 
ўлкашунослик музейлари ўзида маданий ёдгорликларни, ўша ҳудуд тарихи ва 
тақдирини, ўтмиши ва бугунини ўзида сақлайди. Натижада ўқувчи-ёшлар 
онгида ўз ўлкасининг тарихи, ҳаёт шакли ва тарзи намоён бўлиши билан бирга 
уларда ватанпарварлик, миллатпарварлик туйғулари шаклланади. 
Умумтаълим мактабларининг география, тарих, биология, санъат, онатили ва 
адабиёт каби фанлардан ўтиладиган мавзуларда ўлкашунослик билим ва 
кўникмаларини бериш жуда қулай. Айниқса, география, тарих ва адабиёт 
фанларида ўз ўлкасига оид рефератлар ва иншолар ёздириш, ўз ўлкаси 
географиясига оид қўшимча маълумотлар бериш мумкин. 


817 
Ўқувчи-ёшлар ўртасида ўз ўлкасининг географияси, тарихи, адабий ва мусиқа 
муҳитига аталган интеллектуал викториналар ҳам уюштириш мумкин. Бунда 
гуруҳлар ўртасига ташланадиган саволлар ўз ўлкасига тааллуқли бўлади ва 
натижада ўзликни англаш, ватанпарварлик ҳис-туйғулари ривожланиши билан 
бир қаторда, миллий маънавий қадриятлар авлоддан авлодга ўтиб боради. 
Синфдан ёки мактабдан ташқари ўлкашунослик ишларида кичик илмий 
тадқиқотлар олиб бориш бугунги кун илм-фан тараққиётининг асосидир. Бунда 
ўқувчилар тўгарак раҳбари билан бирга қуйидаги ишларни амалга оширадилар: 
-
йўқолиб бораётган халқ оғзаки ижоди намуналарини ўрганиш ва унинг 
мазмунини очиб бериш; 
-
ўлка географиясини комплекс (рельефи, геологияси, иқлими, сувлари, 
тупроғи, ўсимлиги ва б. ) тадқиқ этиш; 
-
ўлкада яшаб ижод этган шоир ва ёзувчиларнинг ҳаёти ва фаолиятини тадқиқ 
этиш; 
-
фенологик кузатувлар олиб бориш; 
-
ўлка топонимларини ўрганиш, асослаш ва ҳоказо. 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг

Download 17,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   408




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish