Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №19 (том 3)


-расм. Картошка маҳсулотларини комбайн, машина ва қўлда ковлаш



Download 17,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/408
Sana14.05.2023
Hajmi17,75 Mb.
#938851
TuriСборник
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   408
Bog'liq
a62191 a8700ac5993e4660a861ac08c38fb696

1-расм. Картошка маҳсулотларини комбайн, машина ва қўлда ковлаш 
натижасида маҳсулотнинг ковланиш мобайнида зарарланиш миқдори 


449 
Комбайнда картошка кавланганда пўсти 27,7 фоиз, қўл билан кавланганда 
эса 4,5 фоиз зарарланади, машина эса зарарланган картошкалар миқдорини 10 
фоизга оширди. Қўлда, КВН—2 машинасида ва комбайн ёрдамида кавланган 
сунъий усулда совитиладиган ҳамда ярми чуқурга жойланган ва табиий ҳолда 
шамоллатиладиган омборларда сақловда синаб кўрилади. Суньий совитиладиган 
камераларда сақлаш вақтида ҳавонинг ҳарорати 3,2—5,5°С атрофида, табиий 
шамоллатиладиган омборларда эса 19,2-31°С бўлди. Сунъий совитиладиган 
омборларда сакланган картошка вазнининг табиий камайиши қўлда кавланганда 
—2,9 фоизни, машиналарда кавлашда эса 3,1—3,5 фоизни ташкил этди. 
Табиий шамоллатиб ёки совитилмайдиган омборларда картошка сақлаш 
натижалари бирмунча бошқачароқдир. Бунда картошканинг намлиги 2,5 
мартадан кўпроқ йўқолди. У қўлда кавланган картошкада 7,2 фоизни, махсус 
машиналарда кавланганида эса 8 фоизни ва комбайнда кавланганида 8,89 фоизни 
ташкил этди. Сақловдаги картошкада тиним даври тезўтиб, кўзлари уйғонди ва 
туганаклар ўса бошлади. Қўлда кавланган картошканинг умумий чиқити, сунъий 
совитилган омбордагига қараганда икки марта ортикрок, машиналар билан 
йиғиштирилган картошкаларники эса уч марта кўп бўлди. Механизмлар 
ёрдамида сараланган картошкаларнинг икки ой мобайнида сақлашдан чиққан 
чиқити, қўлда саралангандагига нисбатан ўрта ҳисобда 5 фоизга ошди. Шу 
тариқа механизмлар воситасида кавланганда пўсти ва эти шикастланган 
картошка миқдори кўпаяди. КВН — 2 машиналари билан кавлаб олиниб, КСП 
— 15 машинасида сараланган картошкалар комбайн билан йиғиштирилганига 
қараганда кўпроқ шикастланар экан. Хулоса қилиб айтганда, механизация 
усулида ёзда кавлаб олинган картошкалар сунъий совитиладиган омборхонада 
сақланиши лозим. Бунда КВН — 2 машинасида кавланган картошкадан 0,8 фоиз, 
комбайнда кавланганидан 2,8 фоизгача чиқит чиқади. Картошканинг чиқити 
кавлаш вақтида тежалган харажатлар ҳисобига қопланиб кетади. Тажрибалар 
натижасида ҳосил йиғиштирадиган ва саралайдиган машиналар картошка 
туганакларини қаттиқ шикастлаши, уларнинг конструктив жиҳатдан ҳали 


450 
такомиллаштирилмаганлиги аникланди. Картошканинг зарб билан урилишини 
бирмунча юмшатиш учун машиналар иш органларининг бир қисмини резина 
билан қоплаш кераклиги аниқланди ҳамда мазкур машиналарнинг иш сифати 
шунингдек сақлаш вақтида картошка вазнининг камайиши ва чиришига оид кўп 
маълумотлар тўпланди. 
Лорх навли картошканинг барглари ўриб олинганидан сўнг иккинчи, 
еттинчи, ўн биринчи ва ўн тўртинчи куни КГП — 2 маркали комбайн билан 
кавланди. Маълум бўлишича, барги ўрилган кундан қанчалик кўп вақт ўтказиб 
картошка кавлашга киришилса, картошка шу қадар камроқ шикастланар экан. 
Масалан 14-куни кавланганида картошканинг шикастланмагани 72 фоиз, қисман 
зарарлангани 21 фоиз, қаттиқ шикастлангани эса 7 фоизни ташкил қилди. Демак, 
картошка баргларини дастлаб ўриб, кейин йиғиштириш тупрокнинг қуришига, 
бу эса ўз навбатида ҳосилнинг етилишини тезлаштиришга имкон беради. 
Картошка пайкалларидаги ортиқча нам буғланиб, туганаклар пўсти қотади ва 
йиғиштириш вақтида камроқ шикастланади. Картошкани комбайн, кавлагич ва 
кўлда йириб олишда сифат жиҳатидан умумий ҳосилда фарқ бор. Кўриниб 
турибдики, картошка қўлда кавланганда соғлом туганаклар 83 фоиз, КВН— 2 
машинасида кавланганда 59 фоиз, комбайнда кавланганда эса яна ҳам камрок (44 
фоиз) чиқди. Қўлда кавланганда қисман қаттиқ шикастланган картошкалар 
миқдори ҳам атиги 17 фоиз, машинада кавланганда эса кўпроқ 41—56 фоиз 
бўлди. 
Маълумки, юқорида режалаштирилган миқдордаги картошка асосан четдан 
келтириш ҳисобига тайёрланади. Четдан келтирилган картошка кам деганда 2-3 
хил нав аралашмаси ҳолида келади. 
Кеч кузда келтирилган картошкалар, аксарият ўта нам холда (ҳўл) бўлади ва 
орасида маълум миқдорда музлаганлари ҳам учрайди. Келтирилган партияларда 
энг яхши вагонларда стандарт талабига жавоб берадигани 95 фоиз, чиқинди 
туганаклари 3,3 фоиз, ярим чиригани, молга едириш ёки қайта ишлашга 
ярайдиганлари, батамом чиригани — 0,4 фоиз, совуқ ургани — 0,1 фоиз ва 
тупроқ аралашмаси 2,1 фоизни ташкил қилади. Вагонлардаги маҳсулотнинг 


451 
сифатида деярли катта фарқ бор. Айримларида картошка йўл шароитида яхши 
сақланган ҳолда келади ва чиқит кам бўлади. Бошқаларида эса чиқитлар, яъни 
тупроқ чирий бошлаган ҳамда совуқ урган туганаклар гоҳо 32,6 фоиздан 
ортиқроғини ташкил қилади. 10-12 кун йўлда бўлган картошканинг 15-20 фоизи 
касаллангани, уни ўстириш, кавлаш ва ташиш даврида об-ҳаво иқлим 
шароитининг ноқулай бўлганидан дарак беради. Тупроқ шароитидан келиб 
чиққан касалликлар вагонда авж олиб ривожланиб келади ва улар саралангандан 
сўнг ҳам чирий беради. Тупроқ шароитида ёки вагонда димиқиб қолган картошка 
10-35 кун ичида чирийди ва фузариоз касали икки ой сақлангандан кейин авж 
олади. 
Келтириладиган картошканинг сифати паст бўлганлиги учун анчагина 
қисми 10-12 кунли темир йўлда ташиш ва сақлаш даврида чиқитга айланиб, 
саклашга қўйиладиган миқдорининг режалари бажарилмай, маҳсулот 
таъминотида узилишлар содир бўляпти. Кейинги йилларда уруғ учун 
келтирилган картошканинг ҳолати ва сифати анчагина яхшиланиб қолди. Шунга 
қарамасдан, уруғлик картошкада ҳам ташиш ва сақлаш даврида ҳамон чиқитлар 
кўпдир. Ташиш давридаги чиқитлар ўрта ҳисобда 5-10 фоизни ва сақлаш даврида 
(экишгача) ҳам шунча фоизни ташкил қилади. Айрим вагонлардаги картошкалар 
саралаб қўйилгандан кейин ҳам 15-22 фоизгача чиқитга чиқиб кетадиган ҳоллар 
учрайди. 
Картошка туганаклари 7 ой давомида сақланганда, ундан чиққан яроқсиз 
картошка миқдорига қараб, табиий вазнининг ошиб борганлигини қуйидаги 
жадвалда кўриш мумкин. 
Қасалланган туганак 15-20°С даражада 5-6 кун ичида батамом чирийди. 
Ташиш ва сақлаш даврида чириётган туганаклар эзилиб, чириклар ёрилса, бутун 
туганаклар жароҳатланади. 
Картошка ҳосили ерда 10-15 кун ортиқча намдан димиқиб, 10-12 кун йўлда 
юриб, истеъмолчилар манзилига етгунча 10-25 фоиз чириб келади ва омборга 
қўйилгач, қисқа муддат ичида бутунлай яроқсиз ҳолга тушади. 


452 
Бундай туганаклар экилгандан сўнг ердан чиқмай, бўлажак ҳосилга салбий 
таъсир зтиши мумкин. Бунинг учун ҳарорат 2° дан пастга тушмаслиги керак. 
Картошкаларни сақлашга мўлжалланган омборхоналар кўп жиҳатдан бир – 
биридан фарқ қилади, булардан энг муҳими: қандай маҳсулот сақлашга 
мўлжаллангани, режалаштирилиши, ўлчамлари, сиғими, ҳажми, қурилишдаги 
хусусиятлари, сақлаш тартибига риоя қилиш, маҳсулотни жойлаштириш 
усуллари ва юклаш – тушириш ишларини механизациялашган даражаси ва 
иқтисодий кўрсаткичлари ҳисобланади. 
Хулоса қилиб айтганда, юқорида айтилганларнинг барчасини ҳисобга олган 
ҳолда, 
етказиб 
берилаётган 
маҳсулотларнинг 
ташқи 
бозордаги 
рақобатбардошлигини ошириш учун янги маҳсулотларни тўғри йиғиш ва сақлаш 
муўим аҳамиятга эга. 
Картошка маҳсулотларини етиштириб берувчиларнини бўш стандарт 
идишлар билан таьминлаш, совутиш, этикетлаш, маҳсулотларни қадоқлаш, 
пакетлар ва улардан катта транспорт партияларини шакллантириш, шунингдек 
юкларни тушириш операцияларини механизациялаш каби операцияларни 
марказлаштирилган тарзда амалга ошириш керак. 

Download 17,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   408




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish