Название публикации:
«CAPRIFOLIACEAE
ОИЛАСИНИНГ КАМЁБ
ВАКИЛИ LONICERA PARADOXA POJARK»
Аннотация:
Бу тур Lonicera туркумининг Alpigenae секциясига мансуб бўлиб,
секциядаги барча турлардан ўзининг ксероморфик кўриниши, куртакларнинг
кисқарганлиги, лобли барглари билан ажралиб туради. L. paradoxa
Шилвидошлар (Caprifoliaceae)
камёб вакили бўлиб, асосан Помиро-Олой: Олай,
Туркистон, Зарафшон тизмаларида тарқалган. Мазкур тур ареали ажралган
реалитк эндем ўсимлик ҳисобланади.
Калит сўзлар:
Lonicera, Alpigenae, Caprifoliaceae, Олой,
Туркистон, Зарафшон,
Фарғона, Шоҳимардон.
Annotation:
This species belongs to the Alpigenae section of the genus Lonicera and
differs from all species in the section by its xeromorphic appearance, shortening of
buds, lobed leaves. The L. paradoxа is a rare representative of the Caprifoliaceae,
mainly distributed in the Pamir-Alay: Olay, Turkestan, Zarafshan ridges. This species
is an isolated real endemic plant.
Keywords:
Lonicera, Alpigenae, Caprifoliaceae, Alay, Turkestan, Zerafshan, Fergana,
Shohimardon.
КИРИШ
Фарғона водийси Ўрта Осиёдаги тоғлар орасида жойлашган йирик тоғ
оралиғи ботиқларидан бири ҳисобланади. Водий шимолида Тиён-Шон,
жанубида Помир-Олой тоғ тизмалари билан ўралган. Фарғона водийсининг
Ўзбекистон Республикасига тегишли қисми Қурама, Чотқол ва Олой
тизмаларига тўғри келади [9]. Олой (Ўзбекистон) тизмасининг Шоҳимардон
дарёси ҳавзаси Фарғона вилоятининг анклав ҳудудида жойлашган.
586
Шоҳимардон флораси ўзининг хилма-хиллиги ва ўсимликлар дунёсининг ноёб
вакилларига бойлиги билан республикада алоҳида ажралиб туради.
Lonicera
туркуми дунё флорасида 200 га яқин турларни қамраб олган [6,
7]. Турлар Шимолий ярим шарнинг барча худудларида (Европа, Шимолий ва
Марказий Америка, Шимолий Африка, Осиёнинг мўтадил, субтропик
минтақаларида) тарқалган. Жануби-Шарқий Осиё бу жинс вакилларининг
асосий келиб чиқиш маркази ҳисобланади [5, 10, 1,8].
Классик тахрирларга кўра бутун Ўрта Осиё ҳудудида
Lonicera
51 тури
учраши қайд этилган [5]. Ўзбекистондан 20 тур маълум [10], аммо Сенников ва
Тожибаев (2019) Ўзбекистоннинг янги флораси учун
Lonicera
туркумининг 10 та
турини санаб ўтдилар (
Lonicera micropylla
Willd. Ex Scult.,
Lonicera caerulae
L.,
Lonicera altmannii
Regel & Schmalh.,
Lonicera bracteolaris
Boiss. & Buhse.,
Lonicera olgae
Regel & Schmalh.,
Lonicera humilis
Kar. & Kir.,
Lonicera webbiana
Wall. Ex DC.,
Lonicera korolkowii
Stapf.,
Lonicera nummulariifolia
Jaub. & Spach.,
Lonicera paradoxa
Pojark.) [23].
Ўрта Осиёда
Lonicera
турларининг систематик жойлашуви (Francet, 1887;
Pojarkova, 1935) ҳаётий шакли (Pojarkova, 1935) томонидан ўрганилган [3, 22].
Lonicera paradoxa
Pojark. илк марта А.И. Пояркова (1946) томонидан 1940
йилда E.Varivzeva et G.Nepli томонидан “ТИП” терилган намунларга асосланган
ҳолди янги тур сифатида фанга киритилган (Bot. Mater. Gerb. Bot. Inst. Komarova
Akad. Nauk S.S.S.R. 9: 210 1946) (1-расм) [4].
L. paradoxa
туркумнинг турлари орасида жуда кам учрайдиган тур
сифатида танилган ва мазкур тур СССР Қизил китоби (1978, 1984), Ўзбекистон
Қизил китоби (1984, 1998, 2006, 2009, 2019), Қирғизстон Қизил китоби (1985,
2006), Таджикистон Қизил китобига (1988, 2017) киритилган [12, 13, 14, 15, 16,
17, 18, 19, 20, 21].
587
Do'stlaringiz bilan baham: |