45
Ключевые слова:
компетентный подход, ключевые компетентности, обобщенные предметные
умения, прикладные предметные умения, жизненные навыки, активность, творчество,метод
проектов,таблица компетентностей, портфолио.
Key words:
competent approach,
key competences, generalized subject skills, applied subject
skills, life skills,
activity, creativity,
method of projects, competency table, portfolio.
Компетенциявий ёндошувни таълим жараёнига тадбиқ қилишда тўртта йўналишни ажратиш
мумкин: таянч компетенциялар, фанга оид умумлашган малакалар, фанга оид амалий малакалар,
ҳаётий малакалар . Биринчи йўналиш таянч компетенцияларни шакллантиради. Мисол учун,
матнларни тушуниш, турли хил ахборотлар билан ишлаш ва қайта ишлаш, гуруҳда ишлаш
малакаларини шакллантиришнинг педагогик техника ва технологиялари ушбу йўналишга
киради. Иккинчи йўналиш – фанга оид умумлашган малакалар: мусиқа ёки тасвирий
санъат учун – санъат асарларини баҳолай олиш, хорижий тил учун нутқни тушуниш,
математика учун мисол ва масалаларни ечиш, жадваллар ва масалалар билан ишлаш,
табиатшунослик учун борлиқдаги ҳар бир нарсанинг моҳиятини тушуниш, глобус ва
харита билан ишлаш ва б. Битирувчиларга ҳаётда мактабда ечилмаган муайян масалаларга
ечим топишларига тўғри келишини қатъий уқтириш орқали бу йўналиш долзарб бўлиб
бормоқда. Учинчи йўналиш – таълимнинг амалий хусусиятини кучайтириш. Бу
йўналишнинг асосий ғояси шундаки, таълим жараёнининг пировард натижасини,
самарадорлигини таъминлаш мақсадида ўрганилаётган барча нарсаларни амалиётда
қўллаш, ундан фойдаланиш жараёнига киритилиши керак. Ниҳоят, компетенциявий
ёндашувни тадбиқ этишнинг тўртинчи йўналиши – “ҳаётий кўникмалар”ни эгаллаш вазифасини
ҳал қилиш учун таълим мазмунини бутунлай янгилашдир. Бунинг ортида ҳаёт ва меҳнат қилиш
учун керакли турли хил оддий малакалар тушунилади. Баъзида бутун ҳаётий малакалар
мажмуасини функционал саводхонлик деб аташади. Ҳаётий малакаларга ўргатиш таълим соҳасида
кучли жаҳон тенденциясига айланиб бормоқда. Бунга фавқулодда вазиятларга тайёргарлик бўйича
машғулотлар ҳам, саводли истеъмолчиларни тайёрлаш ҳам, элементар компьютер саводхонлиги ҳам
киради. Одатда, ҳаётий кўникмаларни эгаллашни “фан асосларини ўрганиш” ғоясида қурилган ўқув
фанлари такибига сингдириш қийин кечади. Бундай саводхонликни эгаллаш дарс тизимига
киришимли бўлмаган махсус ташкилий шаклларни талаб қилади. Кўрсатиб ўтилган йўналишлар
бошланғич таълим учун ҳам жуда долзарб. Уларнинг ҳар биридан босқичма-босқич ўтиш
ўқувчи компетентлигининг, ҳаётга тайёрлигининг ортишига ижобий таъсир кўрсатиши
мумкин .
Компетенциявий ёндошувни таълим жараёнига тадбиқ этишда кўплаб тадқиқотчилар
таълимга фаолиятли ёндошув назарияси ва амалиётига асосланадилар. Булар ўқувчиларнинг барча
фанлар бўйича мактаб ва мактабдан ташқари олган мавжуд билим ва тажрибаларига таяниш; бир
фан доирасидан чиқиб, фанлараро алоқаларни тадбиқ қилиш; ўрганилаётган фанда аналитик
томонни кучайтириш; таълимнинг имкони борича турли хил диалогли шаклларини ташкил қилиш,
ўқитувчи монологидан иложи борича воз кечиш; ўқув материалини ўрганишга муаммоли
ёндошувни амалга ошириш; материални “йириклаштириш”, “блокли” етказиш; ўқувчиларниг
имкониятлари, мустақил фаолияти ва шахсий масъуллигидан фаол фойдаланиш кабилардир.
Бошланғич синф ўқувчиларида компетенцияларни шакллантириш учун ўқитишнинг
сифат жиҳатидан янги методикаларига эҳтиёж туғилади ва бунда асосий эътиборни фанлараро
алоқалар, билимлар, ўқувчиларнинг мавжуд билим ва тажрибалари, мустақил ишлашлари ва
шахсий масъулликларига эътибор қаратиш лозим . Бунинг учун қуйидагиметод ва
шакллардан фойдаланиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: