Мазмуны: тил ҳӘМ Әдебият



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/104
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#293489
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   104
Bog'liq
ЖУРНАЛ 3-САН-2018

РЕЗЮМЕ 
В данной статье рассмотрено значение системы “Можор” для развития непрерывной памяти и 
для быстрого запоминания двухзначных чисел 
SUMMARY 
This article illustrates the importance of “Mojor” system which is used to remember two-digit numbers 
in memory well.
 
Ўқув-билиш фаолиятида электрон таълим муҳитидан фойдаланишнинг 
тавсифий моҳияти 
Чоршанбиев З.Э.- 
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 
Таянч сўзлар: 
таълим, дидактик, электрон, муҳит, моҳият, тушунча, ўзига хослик. 
Ключевые слова:
образовательная, дидактическая, электронная, среда, сущность, понятия, 
специфика. 
Keywords:
educational, didactic, electronic, environment, essence, concepts, specificity. 
Ушбу мавзуни ёритишдан мақсад ҳозирги педагогика назарияси ва амалиётида 
электрон таълим ёки бошқача айтганимизда дидактик муҳит феноменини ўрганишдир. 
“Муҳит”, “дидактик муҳит” ва “электрон муҳит” сингари тушунчалар моҳиятини кўриб 
чиқмасдан туриб бу мақсадга эришиш имконсиз. Тадқиқ қилинаётган муҳитнинг маърифий 
йўналишга эга эканини ҳисобга олиб, жамият ахборот-технологик тараққиёти ҳозирги 
даражасига мувофиқ унинг структуравий-функционал характеристикасини аниқлаштиришни 
зарур деб ҳисоблаймиз.


38 
Ўзбек тили изоҳли луғатида “муҳит” сўзига: 1. Ҳаёт, фаолият кечадиган табиий ёки 
ижтимоий шароитлар мажмуи. 2. Ҳодиса, жараён ва шу кабилар кечадиган моддий шароит 
- дея талқин қилинган [Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиева таҳрири остида. 
Тошкент. “Ўзбек миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти. 663-664-
бетлар.www.ziouz.com kutubxonasi].
“Муҳит” категорияси мавжуд таърифларининг турли илм-фан соҳаларидагитаҳлили 
шуни исботладики, унинг таърифини белгилашдаги етакчи рол айни ўша пайтдаги 
контекстдан келиб чиқади. Хусусан, “муҳит” тушунчаси мазмунига дахлдор кўпсонли 
ёндашувлар: ижтимоий; фалсафий; психологик; экологик жиҳатлари ўрганилиб, 
умумлаштирилган.Таҳлилларимиз муҳит ҳақида ягона тасаввур мавжуд эмаслигини 
кўрсатади.
“Муҳит” 
категорияси 
маъносини 
аниқлаштириш 
учун 
тарихий-педагогик 
адабиётларга назар ташлаймиз.
Шахсга муҳитнинг таъсири ғоялари Д. Дидро, Дж. Локка, Ж.-Ж. Руссо ишларида 
кузатилади. Мазкур ишлардаги умумлашма позиция моҳияти “муҳит - инсон шахси 
оптимал ўз-ўзини ривожлантириши учун шароитдир” деган маънони беради. Ўзидан 
олдинги назариётчилар тадқиқотларига таяниб, К. Н. Вентцель тарбия муҳитини яратиш 
зарурлигини қайд этади. Жумладан, у тарбияланувчилар учун муайня шарт-шароитлар 
мажмуасини шаклланитириш мақсадга мувофиқ деган фикрни маъқуллайди.
Шахсга муҳит таъсирини ўрганишнинг навбатдаги босқичи ўтган асрнинг биринчи 
ярмидан бошланди. Ушбу даврнинг ўзига хослиги атроф-муҳит ва унинг бевосита шахсга 
таъсирини кўриб чиқишдан иборатдир. 
Педагогикада муҳит муаммоси хорижлик олимлар томонидан ҳам таҳлил қилинган. 
Хусусан, баркамол шахсни камолга етказиш учун ижодий таълим муҳитини яратиш 
мақсадга мувофиқдир деб ҳисоблаган.Ж.Дьюи таълим муҳитида инсонни эркин тарбиялаш 
муаммосини таҳлил қилган. У ўз тадқиқоларида, педагог фаолияти давомида ҳар бир 
тарбияланувчи “индивидауллигини тўла намоён қилиши учун мақбул шароитлар” яратишга 
қаратиши лозимлигига алоҳида аҳамият қаратади [2].
Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларидакелиб, шахсга табиий ва жамият муҳитининг 
таъсири ҳақидаги ғоялар кенг оммалашди. Кейинги босқичда (йигирманчи аср етмишинчи 
йилларидан тўсонинчи йиллари) педагогикада тўпланган тажриба ва билимларнинг 
умумлашуви, шунингдек, муҳит ёндашуви ривожи юз берди. Мазкур давр ишларининг 
ўрганиш предмети сифатида табиий, маданий, меъморий, таълим, тарбиявий, интеллектуал 
муҳит ва унинг бошқа турлари майдонга чиқди.
Тадқиқотимиз мантиғи эса таълим йўналишидаги муҳитни кўриб чиқишни тақозо 
этади. Психологик-педагогик адабиётларда унинг таърифига кўп сонли: шахсга 
йўналтирилган (Дж. Локк, Ж.-Ж. Руссо, А. А. Богданов, Л. С. Выготский, А. С. Макаренко, 
С. Т. Шацкий и др.); экологик-психологик (В. А. Ясвин, Г. А. Ковалев); 
экоантропоцентристик(Ю. С. Песоцкий); коммуникативликка мўлжалланган (В. В. Рубцов); 
маданиятшуносликка (Н. Б. Крылова, А. В. Иванов) оидёндашувлар акс этган[1]. Берилган 
ёндашувларнинг ранг-баранг экани таълим муҳитининг ярим функционал вазифаси 
ҳақида гувоҳлик беради.
Йигирманчи арс охири – йигирма биринчи аср бошида таълим муҳитининг ички 
тузилмасида унинг шахсга таъсирини ўрганишга бағишланган тадқиқот ишлари кўпайди. 
Мазкур тенденциянинг юзага келишида маҳаллий ва хорижлик олимларнинг муҳит 
ёндашувига эътиборларини қаратиши, таълимнинг экологиязациялашуви, шахсга 
йўналтирилганликтавсифининг кучайиши, ахборотлашиш, эко ва инфопсихология ривожи 
билан изоҳлаш мумкин. Қайд этиш жоизки, замонавий педагогикада таълим муҳити 
тушунчасининг мазмун-моҳияти ижтимоий-маданий маконга мансублик, таълим 


39 
тизимлари, уларнинг унсурлари ва таълим жараёни субъектларининг ўзаро таъсирлашуви 
орқали очиб берилади.
Юқорида айтилганлардан, “таълим муҳити” категорияси моҳиятини аниқлаштириш
мақсадга мувофиқлигиангланади. Бунинг учун биз психологик-педагогик адабиётларда ва 
диссертация тадқиқот ишларида келтирилган таърифларни ўрганиб, таҳлил қилиб чиқдик. 
Таҳлилларимиз натижасида қуйидаги хулосаларга келдик.
Биринчидан, таълим муҳити моҳияти ва таркибини аниқ белгилаш борасида ягона 
ёндашув мавжуд эмас. Шу муносабат билан таъкидлаш жоизки, “таълим макони” ва “таълим 
муҳити” тушунчалари мазмуни, кўламлари ва нисбати ҳақида баҳс юритиш ва уни илмий 
нуқтаи назардан ўрганиш биз учун кўпроқ қизиқарлидир. Бундай дейишимизга сабаб айрим 
муаллифлар “макон” категориясини “муҳит” сўзига маънодош деб билади. Бу нуқтаи назар 
тарафдорлари таълим маконини махсус уюшган педагогик муҳит, педагоик омиллар ва 
шахс камолоти шартларининг ўзига хос тузилишга эга тизими сифатида таърифлайди. 
Бошқалар эса, аксинча, таълим муҳитини маконнинг таркибий қисми сифатида 
характерлайди. Биз эса, ўз навбатида, “таълим макони” тушунчасини қамрови жиҳатидан анча 
кенг деб ҳисоблаймиз. Илмий-педагогик тадқиқотларда келтирилган ёндашувлардан, бу тушунча 
таърифига тизимлаштириш ҳамда улар орасида таркибий-маъновий, функционал ва интегратив 
ёндашувларни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Таркибий-маъновий ёндашув “таълим макони” тушунчаси моҳиятини кенгроқ очиш 
имконини беради. Бунда унинг таркибига кирувчи компонентлар, уларнинг бош мақсад – шахсни 
камол топтириш ва саводли қилишга эришиш учун ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги тасвири ва таҳлили 
ёрдамига таянилади. 
Функционал ёндашув эса таълим макони тавсифларини, унинг ҳудудий мансублиги сифат ва 
ўзига хосликларини айро кўрсатишни кўзда тутади. 
 
Интегратив ёндашув ҳақида фикрлар ва унинг моҳияти юқорида тасвирланган 
позицияларни синтез қилиш ғояси негизида очиб берилади. Хусусан, таълим маконига социум ва 
жаҳон таълим маконининг яхлит интегратив бирлиги дея баҳо берилиб, бу бирлик норматив ва 
стихияли қурилган ва ўзининг координаталар тизимига эга деб таърифланган. Улар шахс вояга 
етиши турли босқичларида камол топиши учун имкониятлар тақдим этади.
Шундай қилиб, биз “таълим макони” тушунчаси кўп аспектли ва бир маъноли 
таърифга эга эмас деган хулосага келдик. Бу ҳолатда тадқиқотимиз учун О.А. Леонованинг 
иши ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Унинг уқтиришича, таълими макони атамасини 
“таълим муҳити” тушунчасига маънодош сифатида; таълим ва ижтимоий амалиётдаги 
воқеалар масштаби билан боғлиқ ҳудудий категория сифатида; таълим соҳасидаги 
конструктив фаолият самараси сифатида; ижтимоий макон даражаси сифатида олиниши 
мумкин[3].
Бизнингча, таълим муҳити таълим маконинг компонентни сифатида намоён бўлади ва 
қуйида кўриб чиқиладиган барча муҳит турлари учун ўзак тушунча ҳисобланади.
Психологик-педагогик тадқиқотларни таҳлил қилишимиз натижасида чиқарган 
иккинчи хулосамиз қуйидагидан иборат:муҳит ва инсоннинг ўзаро таъсирлашув 
механизми охиригача тадқиқ этилмаган ҳамда у доимий давом этувчи жараён бўлиб, уни 
ҳар доим ўрганиб бориш мақсадга мувофиқдир.
Фанда муҳит ва инсон алоқага киришувига оид турли концепциялар мавжуд. Уларни 
шартли равишда “факторли” ва “молекуляр” концепцияларга ажратиш мумкин. 
Биринчиси, инсоннинг муҳит билан алоқасини зарурат ва мажбурият юзасидан тадқиқ 
этишни кўзда тутса,иккинчиси эса, субъектга танлаш ҳуқуқини тадқим этувчи муносабтлар 
эркин тавсифини ўрганишга йўналтирилгандир.
Факторли моделга кўра, муҳит инсонга таъсир этиш стимули ва қўзғовчиси саналган 
шароит ва компонентлар мажмуасидир, муҳитда - функция бажарувчи тизимларда юз 
берадиган ўзгаришларни тасвирлаш имконини беради. Молекуляр модель эса макон ва 


40 
замон ҳақидаги тасаввурларга таянади, “жой” категорияси билан алоқадор ва муҳитнинг 
таркибини ифода этади. Қайд этиб ўтилган концепциялар эса бир бирини тўлдиради.
Шундай қилиб, таълим муҳитини таълим маконининг таркибий элементи сифатида 
қараб, бу муҳит ўз таркиби бўйича бир жинсли эмаслигига гувоҳ бўлаяпмиз. Муҳитнинг бир 
жинсли эмаслиги энг аввало унинг кўп компонентли эканлиги билан изоҳланади. Демак, 
таҳсил муҳити, ўқув муҳити, дидактик муҳит, предметли муҳит - таълим муҳитининг таркиби 
сифатида кўрилиши мумкин.
Бу ҳолатда айтиб ўтилган тушунчалар ўртасидаги ўзаро муносабатга баҳо бериш ва 
уларнинг ўзига хослигини аниқлаштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Таъкидлаш жоиз, 
бу масала психологик-педагогик тадқиқот ишларида баҳсли мавзу саналади ва шунга яраша 
алоҳида эътибор қаратишга арзийди.
Таҳсил муҳити. Таъриф берилаётган тушунча бир маъноли бўлмаса-да, кўпчилик 
муаллифлар бир фикрда собитки, унга кўра, бу тушунча маъно жиҳатидан “таълим 
муҳити” атамасидан кўра анча тор қамровга эга. Шу билан бирга аксарият ҳолларда эса 
“таҳсил муҳити” ва “ўқув муҳити” тушунчалари маъно жиҳатидан бир-бирига тенг деб 
олинади ва синоним сўзлар дея қаралади. Ўқув муҳитини ташкил этиш жараёни J. Biggs 
томонидан олий ўқув юртида муваффақиятли ўқитишнинг энг муҳим шартларидан бири 
сифатида тадқиқ қилинади. Ўқув муҳитининг функционал вазифаси шундан иборатки, у 
аудитория ҳудудидан ташқарида интерфаол ўзаро таъсирлашувни ташкил этиш чоғида 
субъектлар ўқув-билиш фаолиятини янада фаоллаштириш имконини беради.
Таҳсил муҳитларини барпо этиш ва қўллаш масалалари кенгроқ ўрганилган бўлиб, 
таҳсил муҳитини динамик тизим – бир-бирининг ўрнини босқичма-босқич алмаштирувчи 
таълим вазиятлари йиғиндиси сифатида тадқиқ қилинади. Ўз навбатида, таълим вазияти 
деганда психологик-педагогик ва дидактик шартлар ва стимуллар тизими сифатида 
тушунилади. Бу тизим онгли танлов, шахсий ўқитиш моделини таҳрирлаш ва амалга 
ошириш зарурати олдида инсонни қўяди. Муаллифнинг уқтиришича, таҳсил муҳитининг 
функционал вазифаси унинг сифат характеристикасини ифодалайди. Шунга асосланган 
ҳолда таҳсил муҳитларининг қуйидаги классификацияси таклиф қилинади: табиий ва 
сунъий; юқори аниқликдаги имитацион, абстракт (мавҳум) (профессионалрга ўхшашлиги 
миқёси юзасидан); шакллантирувчи, предметли ва ахборот-динамик[4]. Мазкур 
классификацияга таяниб, қайд этиш керакки, предметли муҳит таҳсил муҳити таркибий 
элементи сифатида кўрилиш мумкин. Таъкидлаш ўринли, предметли муҳитни ахборот-
коммуникацион технологиялар базасида муайян ўқув фани (фанларига) ўқитиш жараёнида 
ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги ахборий ўзаро таъсирлашув шароит орқали таърифлайди.
Шундай қилиб, тадқиқотимиз мантиғидан узоқлашмаган ҳолда айтишимиз мумкинки, 
“таълим макони”, “таълим муҳити”, “таҳсил муҳити”, “предметли муҳит” тушунчалари 
умумий белгилари асосида қиёсланиши ва ўзаро мувофиқ деб топилиши мумкин. Дидактик 
муҳитнинг қайд этилган иерархиясидаги жойлашув ҳақидаги масала ҳам алоҳида 
тадқиқотни талаб этади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish