Амалий
|
Кўчма машғулот
|
|
Боланинг ўсиши ва ривожланиши қонуниятлари. Организм ва ташқи муҳитнинг ўзаро боғлиқлиги
|
2
|
2
|
2
|
|
-
|
|
|
Таълим-тарбия жараёнида турли ёшдаги болалар организмининг ўзига хос хусусиятлари. Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг физиологияси.
|
2
|
2
|
|
2
|
|
|
|
Болаларни мактабга психологик ва физиологик жиҳатдан тайёрлаш. Мактабгача таълим муассасаларида кун тартиби ва болаларни овқатлантириш меъёрлари.
|
2
|
2
|
|
2
|
|
2
|
Жами
|
8
|
6
|
2
|
4
|
|
2
|
НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ
1-Мавзу: Боланинг ўсиши ва ривожланиши қонуниятлари. Организм ва ташқи муҳитнинг ўзаро боғлиқлиги (2 соат).
Анатомия, физиологиянинг биологик фанлар қаторида тутган ўрни. Анатомия, физиология фанларининг педагогика, тиббиёт меҳнат таълими, спорт педагогикаси билан боғлиқлиги. Анатомия, физиология курси писихологиянинг тиббий илмий асоси эканлиги. Одам эмбрионннинг ривожланиши. Ёшлик даврлари. Боланинг ҳар бир ёш даврининг ўзига хос анатомик ва физиологик хусусиятлари. Туғилгандан сўнг организмада бўладиган ўзгаришлар. Бола организмига таъсир этувчи ташқи муҳит омиллари. Боланинг ўсиши, ривожланиши ва соғлом бўлишида ташқи муҳит омилларининг ўрни.
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ
1-Мавзу: Таълим-тарбия жараёнида турли ёшдаги болалар организмининг ўзига хос хусусиятлари. Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг физиологияси. (2 соат).
Болаларнинг саломатлик ҳолатига таъсир кўрсатувчи замонавий омиллар. Касалликларнинг турлари, уларнинг тарқалиши ва олдини олиш йўллари. Эмлаш тақвимлари (календари). Саломатликка ижобий ва салбий таъсир кўрсатувчи омиллар.
Турли ёшдаги болалардаги руҳий холатлар.
Гипотрофия. Атроф-муҳитни гигиэник ташкиллаштириш.
2-Мавзу: Болаларни мактабга психологик ва физиологик жиҳатдан тайёрлаш. Мактабгача таълим муассасаларида кун тартиби ва болаларни овқатлантириш меъёрлари. (2 соат).
Болаларнинг асабийлашиш ҳолати ва унинг олдини олиш. Ота-оналар билан ҳамкорлик ишларини ташкил этиш. Дастлабки таълим-тарбия жараёнлари. Болаларда кун тартиби. Мактабгача таълим муассасаларида кун тартибини ташкил этиш қоидалари. Болалардаги ёш даврларига оид физиологик жараёнлар.
ЎҚИТИШ ШАКЛЛАРИ
Мазкур модуль бўйича қуйидаги ўқитиш шаклларидан фойдаланилади:
маърузалар, амалий машғулотлар (маълумотлар ва технологияларни англаб олиш, ақлий қизиқишни ривожлантириш, назарий билимларни мустаҳкамлаш);
давра суҳбатлари (кўрилаётган топшириқлар ечимлари бўйича таклиф бериш қобилиятини ошириш, эшитиш, идрок қилиш ва мантиқий хулосалар чиқариш);
бахс ва мунозаралар (топшириқлар ечими бўйича далиллар ва асосли аргументларни тақдим қилиш, эшитиш ва муаммолар ечимини топиш қобилиятини ривожлантириш).
“
Do'stlaringiz bilan baham: |