Модулнинг мақсади ва вазифалари
Модулнинг мақсади: ҳозирги замон фан далилларига асосланган ҳолда одам танасининг тузилиши ва органларининг функциялари тўғрисида чуқур билимлар бериш, болалар танасининг тузилиши ва органлари функцияларининг ёшга оид хусусиятларини тушунтириш, тингловчиларни назарий ва амалий билимларини боғча болаларига таълим ва тарбия беришида тадбиқ этишга тайёрлаш, анатомия ва физиологиядан баъзи бир амалий кўникмаларни шакллантириш.
Модулнинг вазифалари:
Тингловчиларда таълим-тарбия беришда органларнинг тузилиши, функцияси билан бирга болаларнинг ёшга оид хусусиятлари эътиборга олиниб баён этилган болалар анатомияси ва физиологиясидан ўзлаштирган назарий ва амалий билимлари боғча болаларини жисмонан бақувват, рухан тетик, ақлий томондан етук қилиб тарбиялашга ёрдам берувчи кўникмаларни шакллантиришдан иборат.
Модуль бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма, малака ва компетенцияларига қўйиладиган талаблар
Тингловчи:
- ҳужайра ва унинг тузилиши, одам организми физиологияни ўрганишда қўлланиладиган асосий методлар, болалар анатомияси ва физиологиясини ўрганишни тарихини билиш, орган, органлар системаси, ички органлар ва уларнинг турлари, қон айланиш тизими, нерв тизими, сезги органлари, ички секреция безларини тузилиши ҳамда физиологиясини билиши керак;
- атлас, жадваллардаги расмларни таний олиши, физиологик жараёнларни изоҳлаш, кўкрак ва қорин соҳасидаги органларни ажрата олиш, фаол ҳаракатда организмда кечадиган жараёнларни ажрата олиш кўникмасига эга бўлиш керак;
одам организми таянч – ҳаракат системасининг ишлаши ва функциясини бошқарилиши, машқ қилишнинг организм мускул ва таянч – ҳаракат системаси ривожланишига таъсири, жисмоний машқнинг одам саломатлигига таъсири бўйича малакага эга бўлиши керак.
Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар
Мактабгача ёшдаги болалар физиологияси ва гигиенаси асослари модулини ўқитиш жараёнида таълимнинг қуйидаги замонавий методлари, педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланилади:
– замонавий компьютер технологиялари ёрдамида презентацион ва электрон – дидактик технологиялардан фойдаланиш;
– командалар ўртасида мусобақа педагогик технологиялардан фойдаланиш;
– модуль технологияси ва ўқув – методик мажмуадан фойдаланиш;
– талабаларнинг мустақил ўқиши ва ишлашини ташкил этишда кўп танлов жавобли топшириқлардан фойдаланиш;
– талабалар рейтинг балларини ўз – ўзини баҳолаш технологияси асосида аниқлаш;
– талабалар ўз билимларини махсус математик формула ёрдамида баҳолаши.
Do'stlaringiz bilan baham: |