Ўсиш ва ривожланишнинг умумий қонуниятлари
Одам ёшини даврларга ажратилиши асосий сабабининг пойдеворида барча орган ва тизимларнинг анатомо-физиологик ҳусусиятлари ва ижтимоий критериялари яъни боланинг ясли, боғча ва мактабдаги тарбияланиш шароити ётади. Масалан, яслида тарбияланса, ясли ёши, боғчада- боғча ёши, мактабда таълим олса, мактаб ёш даврлари деб аталди. Фанда рус гигиенисти Н.П.Гундобин тузиб берган ёшлик даврлари схемаси қўлланилади. У одамнинг ёшлик йилларини қуйидаги даврларга бирлаштирган. Ҳар бир давр ўз ичига бир неча йилларни қамраб олади ва ҳар бир даврда ўзига хос жараёнлар содир бўлади.
1.Она қорнидаги ривожланиш даври. Бу даврда ҳомиланинг озиқланиши, нафас олиши, тана ҳарорати ва бошқалар бевосита она организмига боғлиқ бўлади.
2.Янги туғилган чақалоқлик даври. 1 кундан — 10 кунгача (киндик
тушгунча). Бу даврда бола янги ҳаётга мослаша бошлайди. Илк бор мустақил равишда нафас олади. Анализаторлар тизими мустақил ишлай бошлайди.
3. Кўкрак ёш даври 1 ёшгача. Бу давр бола ҳаётидаги катта аҳамиятга эга бўлган давр ҳисобланади. Бу даврда боланинг бўйига ўсиши 1,5 марта, оғирлиги 3 мартага ошади, нутқ пайдо бўлади. Қалқонсимон, айрисимон ва гипофиз безларининг функцияси кучаяди. Баъзи тизимларнинг функционал жиҳатдан мустаҳкам бўлмаслиги, жумладан овқат ҳазм қилиш ва нафас олиш, бу ёшдаги болалар орасида ошқозон—ичак касалликлари ва нафас олиш органларининг касалликларини тарқалишига олиб келади.
4. Боғча ёшигача бўлган давр (1-3 ёшгача). Бу даврда тананинг бўйига ўсиши, оғирлигининг ортиши бироз сусаяди. Сўз бойлиги ортади, ўзлигини танийди, тақлидчанлиги ортади, орган ва тизимлар фаолияти такомиллашади.
5. Боғча ёш даври (3-6, 7 ёшгача). Бу даврда хотира, фикрлаш тасаввур қилиш процесслари ривожланади, интизом пайдо бўлади, мия пўстлоғида жуда кўп шартли боғланишлар вужудга кела бошлайди.
6. Кичик мактаб ёши даври, (7-12 ёш). Скелетнинг суяклашуви давом
этади, тана пропорцияси ўзгаради, бош мия катта ярим шарлари роли, жинсий безларнинг гормонал таъсири орта боради.
7.Ўрта мактаб ёши даври (12-15 ёш). Бу даврда иккиламчи жинсий
белгилар пайдо бўлади, тормозланиш ва қўзғалиш процесслари мувозанатлашади, умумлаштириш процесслари ортади.
8. Катта мактаб ёши даври ёки балоғат ёш даври. Қизлар учун 15 –ёш, ўғил болалар учун 15-20 ёшгача. Бу даврда жинсий безлар кучайган бўлади, иккинчи даражали жинсий белгилар ривожланади, тананинг бўйига ўсиши ва оғирлигининг ортиши тезлашади. Барча орган ва системаларнинг функцияси такомиллашади. Боланинг рухий холати ўзгаради.
1965 йили Москвада ёш даврларига бағишланган кенгашда қуйидаги ёш даврлари схемаси қабул қилинган:
1. Янги туғилган давр 1-10 кун
2. Эмизикли давр 10-1 ёшгача
3. Гўдаклик даври 1-3 ёш
4. Биринчи болалик даври 4-7 ёш
5. Иккинчи болалик даври (ўғил болалар) 8-12 ёш
6. Иккинчи болалик даври (қиз болалар) 8-11 ёш
7. Ўсмирлик даври (ўғил болалар) 13-16 ёш
8. Ўсмирлик даври (қиз болалар) 12-15 ёш
9. Навқиронлик даври (қиз болалар) 16-20 ёш
10. Навқиронлик даври (ўғил болалар) 17-21 ёш
11. Етуклик И даври (эркаклар) 22-35 ёш
12. Етуклик И даври (аёллар) 21-35 ёш
13. Етуклик (тўлишган ёш) ИИ даври (эркаклар) 36-60 ёш
14. Етуклик (тўлишган ёш) ИИ даври (аёллар) 35-55 ёш
15. Кексалик ёши (эркаклар) 61-74 ёш
16. Кексалик ёши (аёллар) 56-74 ёш
17. Қарилик ёши (аёллар ва эркаклар) 75-90 ёш
18. Узоқ умр кўрувчилар 90 ёш ва ундан ортиқ
Do'stlaringiz bilan baham: |