Мазкур ўқув услубий мажмуа фаннинг ишчи ўқув дастури ва ишчи ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди



Download 9,72 Mb.
bet78/152
Sana17.08.2022
Hajmi9,72 Mb.
#847139
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   152
Bog'liq
E va sxem 2 majmua

Йил

1999

2001

2003

2005

2007

2009

Δ, нм

180

130

90

65

45

32

Хотира қурилмаларида элементлар жойлашув зичлиги ҳар ик-ки йилда икки марта ортиб бораётганини 1965 йилда Гордон Мур башорат қилган эди. 9.2-жадвал ушбуни тасдиқлайди.


Функционал вазифасига кўра ИСлар аналог ва рақамлиларга бўлинади. Аналог ИСларда сигнал узлуксиз функция сифатида ўз-гаради. Энг кенг тарқалган аналог ИС – операцион кучайтиргичдир. Рақамли ИСлар дискрет кўринишда берилган сигналларни ўзгар-тиришга ва қайта ишлашга хизмат қилади.


9.2. Яримўтказгич ИМСлар яратишда
технологик жараён ва операциялар


Тайёрлов операциялари. Яримўтказгич ИМСлар тайёрлаш учун асосий материал бўлган кремний монокристалл қуймалари олишдан бошланади. Монокристалл қуймалар ҳосил қилишнинг бир қанча усуллари мавжуд.
Чохральский усулида таркибига донор ёки акцептор кирит-малар қўшилган ўта тоза кремний эритмаси юзига кремний моно-кристали туширилади. Эритма эритган монокристалл ўз ўқи атро-фида аста-секин айлантирилиб кўтарилади. Монокристалл кўтари-лиши билан эритма кристалланади ва кремний монокристалли ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган кремний қуймаси n – ёки р – турли электр ўтказувчанликка эга бўлади. Қуйма узунлиги 150 см, диаметри эса 150 мм ва ундан катта бўлиши мумкин.
Зонали эритиш усулида монокристалл ифлослантирувчи киритмалардан қўшимча тозаланади. Бунда кристаллнинг тор зонаси эритилиб, эритилган зона кристаллнинг бир учидан иккинчи учига аста силжитиб борилади. Киритмаларнинг эриган фазада эрувчанлиги қаттиқ ҳолатдаги эрувчанлигига қараганда катта бўлса, киритмалар суюқ фазага ўтиб кристаллнинг иккинчи учига силжиб боради ва тўпланади. Киритмалар тўпланган соҳа тозалаш жараёнлари тугагандан сўнг кесиб ташланади.
Эпитаксия. Эпитаксия жараёни асос сиртида унинг кристалл тузилишини такрорловчи юпқа монокристалл ишчи қатламлар ҳо-сил қилиш учун ишлатилади. Асос бунда мустаҳкамликни таъмин-лаш ва кристалланаётган қатлам такрорлаши зарур бўлган кристалл панжара сифатида хизмат қилади. Кейинги технологик жараён-ларда эпитаксиал қатламда ИМСнинг актив ва пассив элементлари ҳосил қилинади.
Газ фазали ва суюқ фазали эпитаксия усуллари кенг тарқалган бўлиб, улар монокристалл асос сиртида n – ёки р – турли ўтказув-чанликка эга бўлган эпитаксиал қатламлар ҳосил қилиш имконини беради.

Download 9,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish