Назорат саволлари
Интеграл микросхема (ИМС) нима ?
ИМС асосий хусусияти нимада ?
ИМС элементи ва компонентаси деб нимага айтилади ?
Пардали, гибрид ва ярим ўтказгичли ИМСларнинг бир – биридан фарқи нимада?
Нима сабабли транзисторли тузилма турли ИМС элементлари ясашда асосий ҳисобланади ?
Интеграл микросхема элементларини изоляцияси қандай амалга оширилади ?
Планар ва планар – эпитаксиал технологияда ясалган транзисторлар бир – биридан нимаси билан фарқ қилади ?
Рақамли ва аналог ИМСларнинг мураккаблик даражаси (интеграция даражаси) қандай аниқланади ?
Аналог ИМСларда қандай сигналлар қайта ишланади ? Рақамлидачи?
10-мавзу. ИНТЕГРАЛ МИКРОСХЕМАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.
Умумий маълумотлар
Яримўтказгичли ИМСлар яратилиши технологик жараён ва операциялар.
БТлар асосидаги ИМС ларни тайёрлаш.
МДЯ транзисторлар асосидаги ИМСларни тайёрлаш.
Умумий маълумотлар
Интеграл микросхема (ИМС) кўп сонли транзистор, диод, конденсатор, резистор ва уларни бир-бирига уловчи ўтказгичларни ягона конструкцияга бирлаштиришни (конструктив интеграция); схемада мураккаб ахборот ўзгартиришлар бажарилишини (схемо-техник интеграция); ягона технологик циклда, бир вақтнинг ўзида схеманинг электрорадио элементлари (ЭРЭ) ҳосил қилинишини, уланишлар амалга оширилишини ва бир вақтда гуруҳ усули билан кўп сонли бир хил интеграл микросхемалар ҳосил қилиш (техно-логик интеграция) ни акс эттиради. ИМС ягона технологик циклда, ягона асосда тайёрланган ва ахборот ўзгартиришда маълум функ-цияни бажарувчи ўзаро электр жиҳатдан уланган ЭРЭлар мажму-асидир.
ИМС электрон асбоблар қаторига киради. Унинг электрон асбоб сифатидаги асосий хусусияти шундаки, у мустақил равишда, масалан, ахборотни эслаб қолиши ёки сигнални кучайтириши мум-кин. Дискрет элементлар асосида шу функцияларни бажариш учун транзисторлар, резисторлар ва бошқа элементлардан иборат схема-ни қўлда йиғиш зарур. Электрон асбобнинг ускуна таркибида иш-лаш ишончлилиги аввалам бор кавшарланган уланишлар сони билан аниқланади. ИМСларда элементлар бир-бири билан метал-лаш йўли уланади, яъни кавшарланмайди ҳам, пайванд ҳам қилин-майди. Бунинг натижасида йиғиш, монтаж қилиш ишларининг си-фатини ошириш масаласи ечилди, катта миқдордаги ЭРЭларга эга радиоэлектрон қурилмалар ишлаб чиқаришда ишончлилик таъмин-ланди.
Ҳозирги кунларда тайёрлаш усули ва бунда ҳосил бўладиган тузилмасига кўра ИМСларни бир-биридан принципиал фарқла-нувчи уч турга ажратилади: яримўтказгич, пардали ва гибрид. ИМСларнинг ҳар тури, микросхема таркибига кирувчи элементлар ва компонентлар сонини ифодаловчи, интеграция даражаси ва конструкцияси билан фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |