Мазкур ўқув услубий мажмуа фаннинг ишчи ўқув дастури ва ишчи ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди



Download 9,72 Mb.
bet3/152
Sana17.08.2022
Hajmi9,72 Mb.
#847139
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   152
Bog'liq
E va sxem 2 majmua

Электроника – фан ва техника соҳаси бўлиб, ахборот узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш учун ишлатиладиган электрон қурилмалар ҳамда асбоблар яратиш усулларини ўрганиш, ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Электроника электромагнит майдон назарияси, квант механикаси, қаттиқ жисм тузилиши назарияси ва электр ўтказувчанлик ҳодисалари каби физик билим-ларга асосланади. Электрониканинг ривожланиши электрон асбоблар технологиясининг такомиллашуви билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ҳозирги кунгача тўрт босқични босиб ўтди.
Биринчи босқич асбоблари: резисторлар, индуктивлик ғалтаклари, магнитлар, конденсаторлар, электромеханик асбоблар (қайта улагичлар, реле ва шунга ўхшаш), пассив элементлардан иборат эди.
Иккинчи босқич Ли де Форест томонидан 1906 йилда триод лампасининг ихтиро қилинишидан бошланди. Триод электр сигналларни ўзгартирувчи ва энг муҳими, қувват кучайтирувчи биринчи актив электрон асбоб бўлди. Электрон лампалар ёрдамида кучсиз сигналларни кучайтириш имконияти ҳисобига радио, телефон сўзлашувларни, кейинчалик эса, тасвирларни ҳам узоқ масофаларга узатиш имконияти (телевидение) пайдо бўлди. Бу даврнинг электрон асбоблари пассив элементлар билан бирга, актив элементлар – электрон лампалардан иборат эди.
Учинчи босқич Дж. Бардин, В. Браттейн ва В. Шоклилар томонидан 1948 йилда электрониканинг асосий актив элементи бўлган биполяр транзисторнинг ихтиро этилиши билан бошланди. Бу ихтирога Нобель мукофоти берилди. Транзистор электрон лампанинг барча вазифаларини бажариши билан бирга, унинг: паст ишончлилик, кўп энергия сарфлаш, катта ўлчамлари каби асосий камчиликларидан холи эди.
Тўртинчи босқич интеграл микросхемалар (ИМС) асосида электрон қурилма ҳамда тизимлар яратиш билан бошланди ва микроэлектроника даври деб аталди.
Микроэлектроника – физик, конструктив-технологик ва схемотехник усуллардан фойдаланиб янги турдаги электрон асбоблар– ИМСлар ва уларнинг қўлланиш принципларини ишлаб чиқиш йўлида изланишлар олиб бораётган электрониканинг бир йўналишидир.
Ҳозирги кунда телекоммуникация ва ахборотлаштириш тизимининг ривожланиш даражаси том маънода микроэлектроника ва наноэлектроника маҳсулотларининг уларда қўлланилиш даражасига боғлиқ.
Биринчи ИМСлар 1958 йилда яратилди. ИМСларнинг ҳажми ихчам, оғирлиги кам, энергия сарфи кичик, ишончлилиги юқори бўлиб, ҳозирги кунда уч конструктив-технологик вариантларда яратилмоқда: қалин ва юпқа пардали, яримўтказгичли ва гибрид.
1965 йилдан буён микроэлектрониканинг ривожи Г. Мур қонунига мувофиқ бормоқда, яъни ҳар икки йилда замонавий ИМС-лардаги элементлар сони икки марта ортмоқда. Ҳозирги кунда элементлар сони 106÷109 та бўлган ўта юқори (ЎЮИС) ва юқори (ГЮИС) ИМСлар ишлаб чиқарилмоқда.
Микроэлектрониканинг қарийб ярим асрлик ривожланиш дав-ри мобайнида ИМСларнинг кенг номенклатураси ишлаб чиқилди. Телекоммуникация ва ахборот – коммуникация тизимларини лойиҳаловчи ва эксплуатация қилувчи мутахассислар учун замонавий микроэлектрон элемент базанинг имкониятлари ҳақидаги билимларга эга бўлиш муҳим.
Интеграл микроэлектроника ривожининг физик чегаралари мавжудлиги сабабли, ҳозирги кунда анъанавий микроэлектроника билан бир қаторда, электрониканинг янги йўналиши – наноэлектроника жадал ривожланмоқда.

Download 9,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish