Электроника ва наноэлектроника ривожининг истикболлари.
Инсоният маданиятининг ривожланиши янги материалларни ўзлаштириш билан боғлиқ. Ёғоч ва тош – одам ўзлаштирган биринчи материаллар ҳисобланади. Бу материаллардан қилинган меҳнат ва ов қилиш қуроллари ёввойи ибтидоий жамоадаги одамга тирик қолишнинг самарали имконини берди.
Сўнгра одамлар мис ва бронзани еритишни ўргандилар. Меҳнат ва ов қилиш қуроллари мукаммаллашиб борди ва одам атроф-муҳитнинг “хўжайини” бўлиб олди. Темирни ўзлаштириш эса одамзотга саноатни яратиш ва ривожлантиришига, ўзининг тараққиётида улкан сакраш қилишига олиб келди.
Электрониканинг ютуқлари замона одамларининг турмуш тарзини бутунлай ўзгартириб юборди. Биз ҳозирги ҳаётимизни уяли телефонлар, компютерлар, телевизорлар ва ҳ.ларсиз тасаввур эта олмаймиз. Электрониканинг ривожланиши одамларнинг янги материал – кремнийни ўзлаштиришлари натижасида юз берди.
Материалларни олишнинг янги усулларини ўйлаб топиб ва ривожлантириб одамлар технологиялар яратдилар. “Технология” сўзи юнонча “течне”- санъат, моҳирлик, усталик ва “логос”- фан сўзлариидан келиб чиққан.
Қуйидаги таърифни бериш мумкин: технология – маҳсулотни ишлабчиқариш жараёнида хом ашё ёки материални қайта ишлаш, тайёрлаш, ҳолатини, хоссаларини, шаклини ўзгартиришнинг восита ва усулларининг тўплами. Болта ёки компютерни тайёрлаш учун технологияга –дастлабки материални қайта ишлаш ва улардан тайёр маҳсулотни олиш воситалари ва усулларига ега бўлиш керак . Технология моддий маҳсулот олиш учун материянинг дастлабки ҳолатини ёки сифатини ўзгартиради. Технологиянинг
вазифаси инсоннинг олам ва табиат ҳақидаги билимларини одамлар учун зарур ва фойдали бўлган моддий маҳсулотга айлантиришдан иборат.
Материалларга ишлов бериш ва маҳсулот тайёрлаш жараёнида инсон геометрик ўлчамлари турлича бўлган материалларни ўзлаштиради. Макроскопик (“макро” - катта) объектлар деб, одам қуролланмаган кўзи билан кўриши мумкин бўлган объектларни аталади. Минглаб йиллар давомида инсоният турмушда ва техникада катта миқдордаги атомлардан ташкил топган макроскопик жисмлардан, у ё болта, ё авиалайнер бўлсин, фойдаланиб келди. Дарахт, стол, одам, фил ва ҳакозоларнинг ҳаммаси макроскопик олам объектларидир.
Пиёла, арра, автомобил ва ҳ. ларни тайёрлаш технологиялари макроскопик олам технологияларидир.
Оптик микроскоп кашф этилгандан сўнг одам ўзи учун микроолам
объектларини кашф етди.
Микроскопик (“микро”- кичик) объектлар деб, ўлчамлари 1 – 100 мкм оралиғида бўлган объектларга айтилади. Микро қўшимчаси бирор нарсанинг миллиондан бир қисмини билдиришини еслатиб ўтамиз. 1мкм.ли узунлик бирлиги 10-6 м ёки 0, 0001см.га тенг. Биологик ҳужайра, қон еритроцити ва ҳ. лар микроолам объектлари ҳисобланадилар. Микроолам технологияларига мисол қилиб электронли микросхемалар олишни, генни ўзгартиришни келтириш мумкин.
Нанометрли деб, ўлчамлари 1дан – 100нм.гача бўлган объектларни айтилади. Нано (юнонча нанос-карлик, гном, митти) қўшимчаси бирор бирликнинг миллиарддан бир (10-9) улушини англатади. Масалан, нанометр М М Н 7 метрнинг миллиарддан бир қисми (1нм=10-9м). Тушунтириш сифатида қуйида келтирилган расмда табиий ва сунъий олам объектларининг ўлчамлари логарифмик масштабда кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |