Maxsus talim vazirligi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti


Соғлиқни сақлаш тизимининг истиқболи



Download 6,2 Mb.
bet53/62
Sana26.06.2022
Hajmi6,2 Mb.
#706971
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   62
Bog'liq
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ МАЖМУА

14.5. Соғлиқни сақлаш тизимининг истиқболи
Ижтимоий соҳа тармоқларига, биринчи навбатда, соғлиқни сақлашга тизимда тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини юқори даражада чекловчи ҳамда бозор муносабатлари ривожланишига тўсқинлик қилувчи бир қанча ўзига хос хусусиятлар хос эканлигини кўрсатди. Бундай аҳвол тиббий хизматларда ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ўзига хослиги ушбу соҳада талаб ва таклиф ўзаро муносабатининг алоҳида хусусиятига эга эканлиги билан боғлиқдир, бошқача айтганда, соғлиқни сақлаш ижтимоий йўналтирилган соҳа тармоғи сифатида бозор механизми амал қилинишини бузиб кўрсатувчи бир қанча хусусиятларга эга. Улар орасида тиббий хизматларнинг кўпчилик турлари «ижтимоий товар» хоссасига эга эканлиги, мижозларнинг бу соҳада тегишли маълумотларга эга эмаслиги, тиббий ёрдамнинг асосий турларини олишдаги тенглик принсипини алоҳида ажратиб кўрсатиш зарур.
Аҳолининг узоқ умр кўриши соғлиқнинг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Республикада 1999 йилда аҳолининг узоқ умр кўриши 1990 йилдаги 69 ёш ўрнига ўртача 70,3 ёшга, шу жумладан, шаҳарларда 71,6 ёшга, қишлоқларда 69,5 ёшга этди, Аёллар эркакларга нисбатан 4,8-4,9 йил, шу жумладан, шаҳарларда 4,9-5 йил, қишлоқларда 4,7 йил кўп умр кўради.
Шунингдек, касалликка чалиниш кўрсаткичлари ҳам аҳоли соғлиғи ҳолатининг муҳим мезони ҳисобланади. Ўтиш даври мураккабликлари муносабати билан давлат томонидан соғлиқни сақлашига ажратилаётган бюджет маблағлари (реал ифодада) кескин қисқарди. Дори-дармонлар нархлари ўсиб бориши, соғлиқни сақлаш муассасалари биноларини сақлаш, асбоб-ускуналар, анжомлар ва инвентар сотиб олиш, беморларни овқатлантиришни ташкил этиш борасида бюджетдан маблағ билан таъминлаш имкониятларининг оркада қолиши касалликларнинг олдини олиш ва беморларни даволашда даволаш муассасалари имкониятларининг сезиларли даражада чекланишига олиб келди.
Хусусий соғлиқни сақлаш холисона сабаблар туфайли бу даврда давлат соғлиқни сақлаш тизими имкониятлари қисқаришининг ўрнини боса олмади.
/арбий эвропа мамлакатлари ва ўтиш даври мамлакатлари тажрибаси:
- демографик ўзгаришлар;
- соғлиқни сақлашга сарфланаётган харажатларнинг кўпайиши;
- аҳоли эҳтиёжининг ҳукуматнинг тиббий хизматлар билан таъминлаш имкониятидан юқорилиги;
- даволаш ва технология янги шаклларининг доимий равишда пайдо бўлиши каби типик жиҳатлар билан характерланишини кўрсатади.
/арбий эвропа мамлакатлари, шунингдек, ўтиш даври мамлакатлари учун соғлиқни сақлаш ахлоқий масала ҳисобланади ҳамда барча ижтимоий синфларни адолатли таъминлаш ва соғлиқни сақлаш хизматларидан барчанинг фойдаланиши доимий равишда ислоҳотларни амалга ошириш давомида ҳал этилади. Соғлиқни сақлаш хизматлари интегратсиясига касалхонада даволашни камроқ ҳақ тўланадиган амбўлатория даволаши билан алмаштириш ва касалланишнинг олдини олиш, шунингдек, мижозлар даромади даражасини ва шифохонада даволанишни талаб этувчи касалликлар оғирлашишининг олдини олиш учун дорилар буюришни ўз ичига олувчи стратегия сифатида қаралади.
Иқтисодиёт нуқтаи назаридан соғлиқни сақлаш истиқболини учга ажратиб кўрсатиш мумкин. Булар: ижтимоий ёки давлат, пулли ва тиббий суғурта йўллари.
Бизнинг фикримизча, энг муҳими, бозор муносабатларига ўтишда соғлиқни сақлаш тизимини нафақат кенгайтириш, унинг моддий-техника базаси такрор ишлаб чиқарилишини ҳам мамлакатда юз бераётган иқтисодий ўзгаришлар, давлат мазкур тизимни молиялаштириш ҳажмини қисқартириши шароитида тиббий суғурталаш фаол киритилишининг муқобиллигини тушунмоқликдир.
Соғлиқни сақлашни бозор муносабатлари асосида йўналтириш халқаро тажрибасини қўллаш ушбу соҳанинг принсипиал жиҳатдан характерли бир қанча янги белгиларида ўз аксини топади. Улардан асосийлари қуйидагилар:
- хўжалик юритувчи субъект белгиларига эга бўлган тиббиёт муассасасининг янги иқтисодий мақоми;
- тиббий хизматлар пулли эканлиги суръатларининг кучайиши;
- муассасанинг хўжалик фаолияти жараёнида пайдо бўлувчи иқтисодий муносабатлар тизимида тиббиёт ходимлари ўрни ва ролининг ўзгариши.
Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш тизимида соғлиқни сақлашнинг роли ва ўрни ушбу соҳада бошқарув усулларини ривожлантириш заруриятини келтириб чиқаради. Биринчи навбатда, бу тармоқни бошқариш жараёнига комплекс ёндашишни тақозо этади, чунки соғлиқни сақлашнинг мамлакатда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ўзгариши, ижтимоий-сиёсий вазият, экология муаммолари, саноат ишлаб чиқаришида техника хавфсизлигига риоя этиш ва жамият турмушининг бошқа жиҳатлари билан мустаҳкам алоқадорлиги кузатилади.
Ўзбекистонда биринчи даражали аҳамиятга эга бўлган қуйидаги вазифалар ҳал этилган тақдирда соғлиқни сақлаш тизими бозор ривожланиши принсипларига мослашиши мумкин:
Соғлиқни сақлаш соҳаси субъектлари фаолиятининг барча жиҳатларига устун даражада иқтисодий муносабатларнинг ёйилиши ва тегишлича иқтисодиётдан ташқари, маъмурий усулларнинг кескин қисқариши.
Бозорнинг шаклланиши тиббий хизматлар кўрсатувчиларнинг хўжалик мустақиллигига эга бўлишини тақозо этади. Иқтисодий қонунлар мантиғи тиббий хизматлар кўрсатувчиларнинг соғлиқни сақлашни бошқариш органидан ажралишини талаб этади, бунингсиз шартномавий муносабатлар тўғрисида сўз ҳам юритиб бўлмайди.
Шу билан бирга, бошқарувнинг маъмурий усулларидан тўлиқ воз кечиш тўғрисида сўз бормаётганлиги таъкидлаймиз. Чунки, тармоқ ва ҳудудий бошқарувнинг окилона бирга қўшиб олиб борилишини, соғлиқни сақлаш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини, кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати назорат қилинишини бошқарувнинг маъмурий усулларисиз таъминлаш мумкин эмас. Бунинг устига, иқтисодий самарадорлигидан қатъи назар амалга оширилиши керак бўлган даволаш турлари, шунингдек, тиббиёт техникасини жорий этишга нисбатан муайян талаблар мавжуд. Буларнинг барчаси даволаш муассасалари фаолиятига маъмурий усуллар билан таъсир кўрсатиш фойдасига хизмат қилади.
Соғлиқни сақлашни маблағ билан таъминлашнинг принсипиал жиҳатидан бошқа схемасига ўтиш тиббиёт муассасаларини эмас, балки тиббий ёрдам кўрсатишни маблағ билан таъминлаш, хизматларни ҳарид қилишга сарф-харажатларни маблағ билан таъминлашдан қайта йўналтирилган молиявий ҳисоб-китоблар принсипи, шунингдек, соғлиқни сақлашни маблағ билан таъминлашда давлатнинг роли ўзгаришига олиб келади.
Соғлиқни сақлашни маблағ билан таъминловчи республика ва маҳаллий бюджетлар билан бир қаторда мажбурий ва ихтиёрий тиббий суғурта маблағлари, тиббий хизматларга мижозлар томонидан ҳақ тўланиши ҳисобига манбаларнинг кўпайиши, тадбиркорлик соғлиқни сақлаш секторининг шаклланиши, шу жумладан, чегаралари иқтисодий вазият барқарорлашиши давомида сўзсиз кенгайиб борадиган давлат даволаш муассасалари доирасида шаклланади.
Рақобат муҳити яратилиши, ушбу йўналишда биринчи ва аён кўриниб тўрган қадам аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишда давлат буюртмасини рақобатли жойлаштириш принсипини жорий этиш йўли билан қўйилиши мумкин. Маблағ билан таъминловчи томонлар, бюджетлар, тиббий суғурта жамғармалари, «аҳоли эҳтиёжларини қондириш даражаси Д харажатлар» параметри бўйича тиббий хизмат кўрсатиши мумкин бўлган хизматларнинг қиёсий самарадорлигини малакали баҳолаши зарур.
Назорат ва муҳокама учун саволлар

1. Соғлиқни сақлаш иқтисодиёти нималарни қамраб олади?
2. Соғлиқни сақлашни бошқариш ва тартибга солиш қандай усуллар орқали амалга оширилади?

Download 6,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish