Maxsus son [2]. 022 O‘zbekiston qishloq va suv xo‘jaligi



Download 3,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/196
Sana29.09.2022
Hajmi3,43 Mb.
#850721
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   196
Bog'liq
махсус сон 2

Maxsus son [2]. 2022
48
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
ниш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2020 йил 26 ноябрдаги “До-
ривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг 
уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий 
тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги ПҚ-4901 сонли ва
 
Ўрмон хўжалиги давлат 
қўмитасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2022 йил 20 май куни “Доривор ўсимликларни маданий 
ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улар-
дан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПҚ-251-сон қароридаги вазифаларида қишлоқ 
хўжалиги захира ерларида ҳамда ўрмон фонди ерларида 
доривор ўсимликлар хомашёсини етказиб беришни илмий 
асосда ташкил этиш, илмий тадқиқотларни олиб бориш, 
ҳудудларда доривор ўсимликларни маданий ҳолда етишти-
риш ва қайта ишлашга доир илмий тадқиқотларнинг ягона 
базасини яратиш, хорижий давлатларнинг илғор илмий 
ишланмаларини ўрганиб бориш, етакчи илмий муассасалар 
билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда замонавий 
технологиялар, илмий ишланмаларни республикага жорий 
этишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишни 
талаб этмоқда [1], [2], [3]. 
Ўз навбатида, интродукция шароитида ўсимлик турларини 
кўпайтириш ва етиштириш усулларини ишлаб чиқиш ҳам 
бугунги кун талабидир.
Тошкент Ботаника боғининг “Доривор ва манзарали ўт 
ўсимликлар лабораторияси” коллекциясида сақланиб келина-
ётган доривор ва манзарали ўсимликлардан бири Galanthus 
alpinus Sosn. (
Galanthus caucasicus
(Baker) Grossh.)
 
нинг 1988 
йилда Тбилиси Ботаника институтидан уруғи олиб келиниб, 
Ўзбекистон шароитига интродукция қилинган. Galanthus 
alpinus Ўзбекистон Республикасининг табиий флорасида 
учрамайди. 
Ўсимликнинг тарқалиш ареали Россиянинг Закавказье 
ўрмонлари, Воронеж, Краснодар, Москва, Пятигорск, Санкт-
Петербург ҳисобланади. Ўсимлик ёқимли ҳидга эга ва ман-
зарали бўлганлиги сабабли антропоген таъсир натижасида 
камайиб кетган. Ноёб ва камёб ўсимлик сифатида Россия 
Федерациясининг Қизил китобига киритилган [4].
Galanthus alpinus – камёб, эфир мойли ўсимлик бўлиб, 
ўзининг ватанида бўйи 15-22 см гача, силлиқ, яшил рангли 
қиличсимон баргли баргининг узунлиги 5-6 см, эни 7-12 мм 
бўлган ўсимлик. Пояси тик ўсувчи поя бўлиб, гуллари оқ ранг-
да, актиноморф, косачабарг узунлиги 2-2,5 см ва эни 1,5 см, 
6 та чангчиси бўлиб ёқимли ҳидга эга (1-расм). У февралдан 
апрелгача икки ҳафта давомида гуллайди. Меваси яшил 
рангда, июнь ойида пишади. Уруғдан ва вегетатив усулда 
кўпайтириш мумкин. Ўсимликнинг гуллаши вегетациясининг 
5 йилидан бошланади [5]. 
Galanthus alpinus қишки совуқдан кейинги илк баҳор 
ўсимлиги ҳисобланади, чиройли гуллагани учун манзарали 
ўсимлик сифатида экилади ва пиёзи таркибида алколоид 
галантамин моддаси мавжуд бўлиб, доривор ўсимлик си-
фатида халқ табобатида ва тиббиётда асаб тизими, меъда 
касалликлари, радикулитни даволашда кенг фойдаланиб 
келинади [6], [7].
Ҳар қандай ўсимлик турини интродукция қилишда 
мавсумий ривожланишини ўрганиш ўсимликнинг интро-
дукциясини таҳлил қилиш учун зарурдир. Гуллаш биоло-
гияси ўсимликлар ҳаётидаги муҳим жараёнлардан бири 
ҳисобланади. Турли ўсимликларда гуллаш жараёни маълум 
муддатларда бошланади ва уларда гуллаш давомийлиги 
ҳам турлича бўлади. Баъзи ўсимликлар бир неча кунда 
гуллаб бўлади, баъзилари эса ҳафталаб ёки бир неча ойлаб 
гуллайди. Ўсимликларни интродукция қилишда гуллаш био-
логиясини ўрганиш уларни кўпайтиришни амалга ошириш, 
уруғчиликка доир ва систематик масалаларни ҳал этиш учун
муҳим аҳамиятга эга.
Тошкент Ботаника боғи шароитида Galanthus alpinus 
нинг мавсумий гуллаш динамикаси 2020-2021 йилларда 
ўрганилди. Тошкент Ботаника боғи шароитида Galanthus 
alpinus нинг мавсумий гуллаши табиий шароитига (табиий 
шароитда 14 кун) нисбатан узоқроқ, яъни 20 кун давом этиши 
кузатилди.
Galanthus alpinus нинг Тошкент Ботаника боғи шароитида 
мавсумий гуллаш биологияси ва айрим морфологик тузили-
ши ўрганилди. 2020 йил 25 декабрда ҳаво ҳарорати +10
0
С, 
1-жадвал.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish