Maxsus son [2]. 2022
19
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
Xulosalar.
1. Soya kolleksiyasi o‘rganilib, muhim xo‘jalik
belgilariga javob beradigan nav namunalari keyingi tadqiqot
ko‘chatzoriga o‘tkazish uchun namunalar tanlab olindi. 2. Soya
o‘simligida yangi nav yaratishda seleksiyaning har xil usullaridan
foydalanib, yangi navlar yaratish imkoni aniqlandi. 3. Soyaning
tezpisharligi bo‘yicha nav namunalari ajratilib, seleksiya ishlariga
boshlang‘ich manba yaratildi.
Xasanboy ASQAROV,
q.x.f.f.d (PhD), o`qituvchi,
Farg‘ona Politexnika Instituti.
ADABIYOTLAR
1. Atabaеva X.N, Xudoyqulov J.B. O‘simlikshunoslik. T “Fan va tеxnologiya”. 2018.
2. Atabaeva X.N. Vozdelivanie soi v Uzbekistane. T. Matbuot, 1989, 68 s.
3. Atabaeva X.N.- Soya- T. Mil. ens., 2004, 95 b
4. Dospеxov B.A. Mеtodika polеvogo opita. - M.: Kolos, 1985. - 317 s.
5. Dala tajribalarini olib borish mеtodikasi. O‘zPITI. 2007 yil.
УЎТ: 633.852.52
ТАКРОРИЙ ЭКИН СИФАТИДА ЭКИЛГАН СОЯДА
ДЕФОЛИАЦИЯ ЎТКАЗИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
Аннотация.
Ушбу мақолада ғалла майдонларидан бўшаган майдонларга такрорий экин сифатида экилган соя
ўсимлигига дефолиация меъёрлари ва муддатларининг таъсирини ўрганиш юзасидан Андижон вилоятининг ўтлоқи
бўз тупроқларида олиб борилган тадқиқот натижалари баён этилган.
Аннотация.
В данной статье описаны результаты исследования, проведенного в условиях лугово-сероземных
почв Андижанской области по изучению влияния норм и сроков дефолиации сои, посеянной в качестве повторной
культуры после злаковых.
Annotation.
This article describes the results of a study conducted in the conditions of meadow-serozem soils of the Andijan
region to study the influence of the norms and terms of defoliation of soybeans sown as a re-crop after cereals.
Кириш.
Юртимизда соя етиштириш, биринчидан, мам-
лакатимиз аҳолисининг ўсимлик ёғи ва оқсилга бўлган
эҳтиёжини қондиришни, иккинчидан, дон етиштиришни
кўпайтиришни, учинчидан, тупроқ унумдорлигини ошириш-
ни ҳамда чорвани озуқа билан таъминлаш масаласини,
тўртинчидан, озиқ-овқат саноатини керакли хомашё билан
таъминлашга ёрдам беради.
Республикада соя экини майдонларини янада кенгайти-
риш, серҳосил ва эртапишар навларини яратиш, бирламчи
уруғчиликни ташкил этиш, етиштиришда янги замонавий
агротехнологияларни қўллаш, аҳолининг соя ёғига бўлган
эҳтиёжини таъминлаш, паррандачилик корхоналарига соя
шроти маҳсулотини етказиб бериш бугунги кунда қишлоқ
хўжалиги мутахассислари олдида турган муҳим вазифалар-
дан бири ҳисобланади.
Шу нуқтаи-назардан республикамиз шароитида экиб кели-
наётган соянинг янги маҳаллий ўртаки ва кечки навларидан
эртаки, юқори ва сифатли ҳосил олиш агротехнологиясини
такомиллаштириш, жумладан сояни такрорий экин сифатида
экиб, эртаки дон ҳосили олишни ҳамда дуккаклари пишишини
тезлаштириш мақсадида дефолиация тадбирларини пухта
ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб боришни
тақозо этади.
А.М.Салдаев, М.Н.Лытов, В.В.Бородычев, А.И.Шульц,
Д.А.Пахомов, О.А.Беликлар сояни дефоляция қилиш юзаси-
дан тадқиқотлар ўтказиб соянинг ҳосилдорлигининг камайи-
ши ёки ортишига дефолиантларни қўллаш муддатларининг
таъсири катта эканлигини исботлашган [1].
Г.И.Дурнев, П.В.Ятчукларнинг Россиянинг Амур вилоят
тупроқлари шароитида ўтказилган кўп тажрибаларида соя
экининг дон ҳосилини йиғиштириб олиш муддати октябрь
ойига тўғри келиши, бу ойларда доим паст ҳаво ҳарорати
бўлиши ва бир хил вақтларда қор ёғиши кузатилиб, ва бу
даврларда дон ҳосилини механизацияланган йиғиштириш
усули қўлланилганда эса доннинг шикастланишига олиб
келиши аниқланган. Бу муаммоларни ҳал этишда дефоли-
ант ва гербицидлардан кенг фойдаланишни тақозо этишини
таъкидлашган [2].
Ўзбекистонда сояни такрорий экин сифатида парвариш-
лашда ўсиб ривожланиш даври 90-120 кунни ташкил эти-
шини ҳисобга олсак, соядан эртароқ дон ҳосили етиштириш
мақсадида ўсимлик баргларини тўктиришда ва дуккакларни
эртароқ етилтиришда дефолиация ҳамда десикасия тад-
бирларини қўллаш орқали бирмунча эртароқ (10-15 кун)
йиғиштириш мумкин бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда дефолиантлар
меъёри ва муддатларининг такрорий экин сифатида экил-
ган сояга таъсирини ўрганиш мақсадида тадқиқотлар олиб
борилди.
Тадқиқот объекти ва услубияти
.
Дала тажрибалари Анди-
жон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти Ўқув
илмий ишлаб чиқариш хўжалигининг ўтлоқи бўз тупроқлари
шароитида соянинг Ойжамол ва Тўмарис МАН-60 навларида
ўтказилди.
Дала тажрибаларида УзДЕФ дефолиантини уч хил ме-
ъёрда 3,0, 4,0, 5,0 л/га меъёрда ва 2 хил муддатда (дукка-
клар 50-55% ва 60-65% етилганда) қўллаш самарадорлиги
ўрганилди. Соя навлари кузги буғдойдан сўнг 26 июнда, 4-5
см чуқурликда, экиш меъёри бир гектарга 600 минг дона
қилиниб экилди.
Тадқиқотларда ЎзПИТИ томонидан ишлаб чиқилган ус-
лублар Методы полевых, лабораторных и вегетационных
Do'stlaringiz bilan baham: |