Maxsus son [2]. 022 O‘zbekiston qishloq va suv xo‘jaligi



Download 3,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/196
Sana29.09.2022
Hajmi3,43 Mb.
#850721
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   196
Bog'liq
махсус сон 2

Maxsus son [2]. 2022
14
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
ва уларни қайси чуқурликда берилиши, шоли қайси усулда 
етиштирилиши ва бошқа бир қанча омиллар таъсир этади. 
Шоли кўчат усулида етиштирилганда ўсимликларнинг энг кўп 
озиқ элементларини талаб қиладиган даври асосан тўлиқ туп-
лаш даврига тўғри келади. Аммо азотли ўғитлар меъёридан 
кўп солинганда шолининг бўйининг ўсиб кетиши, ярим ва пуч 
доннинг фоизи ошиши кузатилади [6]. Pramanik ва Bera [7] 
N
0
, N
50
, N
100
, N
150
ва N
200
озиқлантириш меъёрларини шолига 
қўллаб, тадқиқот ўтказишганда N
200 
меъёрда озиқлантирилган 
вариантда ўсимлик бўйи баланд ва туплар сони кўп бўлган. 
N
150 
меъёрда озиқлантирилган вариантда эса N
0
, N
50
, N
100 
озиқлантирилган вариантларга нисбатан маҳсулдор поялар 
сони, рўвак вазни, рўвакдаги тўлиқ донлар сони, 1000 дона 
дон вазни юқори бўлган.
Тадқиқот мақсади 
шолининг янги яратилган “Садаф” 
навини Наманган вилояти тупроқ-иқлим шароитида кўчат 
усулида етиштиришда унинг дон маҳсулдорлигига минерал 
ўғитлар меъёрлари таъсирини ўрганиш.
Дала тажрибалари Наманган вилояти Уйчи тумани-
да 3 вариант, 4 қайтариқда олиб борилди. Тажрибада 
шолининг “Садаф” нави кўчат усулида экилиб, N
90
P
60
K
90

N
120
P
90
K
120
ва N
150
P
120
K
120
меъёрларда минерал ўғитлар 
билан озиқлантирилди. Тажриба майдонидаги агротехник 
тадбирлар Шоличилик ИТИ олимлари томонидан чоп этилган 
“Ўзбекистонда шолидан юқори ҳосил олиш бўйича тавсияно-
ма” [5] асосида олиб борилди.
Олинган натижалар. 
Шоли экинида дон маҳсулдорлиги 
кўплаб қимматли хўжалик белгилар: асосий ва ён рўвакдаги 
донлар сони ва массаси, 1000 дона донлар массасининг 
ривожланиши натижасида ҳосил бўлади [2]. 
Тадқиқот натижаларига кўра минерал озиқлантириш меъё-
ри N
90
P
60
K
90 
бўлган вариантда рўвак узунлиги 18,1 см бўлган 
бўлса, N
120
P
90
K
120 
бўлган вариантда 20,0 см ва N
150
P
120
K
120 
вариантда 19,5 см кўрсаткични кўрсатди. Озиқлантириш ме-
ъёри ортганда ўсимликнинг ўсиши жадаллашгани ҳисобига 
поя вазни ҳам ошиб борди. 
Навнинг дон маҳсулдорлигини батафсил ўрганиш учун 
асосий поя ва ён шохлари бўйича кўрсаткичлар алоҳида 
таҳлил қилинди. 
Ўрганилган кўрсаткичлар асосий поя ва ён шохларда 
турлича бўлди. Яъни, рўвакнинг умумий вазни асосий по-
яда 3,7-4,0 грамм, ён шохларда ўрта ҳисобда 1,4-1,7 грамм, 
рўвакдаги донлар вазни асосий пояда 3,6-3,8 грамм, ён шох-
ларда ўрта ҳисобда 1,3-1,6 грамм, 1000 дона дон вазни асосий 
пояда 30,4-30,9 грамм, ён шохларда ўрта ҳисобда 29,1-29,6 
грамм, тўлиқ донлар сони асосий пояда 114-123 дона, ён 
шохларда ўрта ҳисобда 43-55 дона бўлди. Қўлланилган 
озиқлантириш меъёрлари асосий поядаги ва ён шохлардаги 
дон маҳсулдорлигига турлича таъсир этди.
Озиқлантириш меъёри N
90
P
60
K
90 
дан N
120
P
90
K
120 
га оширил-
ганда асосий поядаги рўвакнинг умумий вазни, дон вазни 
ва тўлиқ донлар сони ортди, кейинчалик озиқлантириш 
меъёри N
150
P
120
K
120
га етказилганда бу кўрсаткичлар камай-
ди. Яъни, озиқлантириш меъёри N
90
P
60
K
90 
бўлганда асосий 
поядаги рўвакнинг умумий вазни 3,9 г, дон вазни 3,6 г ва 
тўлиқ донлар сони 119 дона бўган бўлса, N
120
P
90
K
120 
меъёрда 
озиқлантирилганда рўвакнинг умумий вазни 4,0 г, дон вазни 
3,8 г ва тўлиқ донлар сони 123 донани, N
120
P
90
K
120
меъёрда 
озиқлантирилган вариантда мос равишда 3,7 г, 3,6 г, 114 до-
нани ташкил этди. 1000 дона дон кўрсаткичи озиқлантириш 
меъёри ортиб борган сари ортиб борди.
Ён шохлардаги рўвакларда дон маҳсулдорлик 
кўрсаткичлари асосий поядан фарқли равишда озиқлантириш 
меъёри N
90
P
60
K
90
дан N
120
P
90
K
120 
га ва кейинчалик N
150
P
120
K
120
га оширилганда ортиб бориши аниқланди. Бизнинг фикри-
мизча, бунинг асосий сабаби, озиқлантириш меъёри ортганда 
минерал озуқалар фақатгина асосий поянинг ўзида қолиб 
кетмай, балки ён шохларга ҳам фаол мобилизация қилинади. 
Ушбу мобилизация натижасида ён шохлардаги кўрсаткичлар 
асосий поядаги кўрсаткичларга яқинроқ натижаларни акс 
эттиради.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish