Анора ГУЛЯМОВА,
старший преподаватель кафедры Международной
экономики Ташкентского филиала Российского
экономического университета имени Г.В.Плеханова.
ЛИТЕРАТУРА
1. Temirkhanova M.Z. Problems in improving the approximation to international standards for reporting financial results in
travel companies. —Kaluga. //Economic Bulletin, 2018.
2. Zhuraevna T.M. Analysis of financial results tourism organization // World science, 2016.
3. Temirkhanova M.Z. Features of improving accounting policies in touristic companies and national economy// Bulletin of
science and practice, 2018.
4. Temirkhanova М. Z. Improvement of reporting forms according to international standards //Bulletin of science and practice,
2017.
5. Темирханова М.Ж., Бакирова М.Ш. Совершенствование бухгалтерского учета и аудита объектов интеллектуальной
собственности.// Научные исследования в социально-экономическом развитии. 443, 2019 г.
6. Temirkhanova M.Z. Problems in improving the approximation to international standards for reporting financial results in
travel companies. —Kaluga. //Economic Bulletin. 59, 2018 г.
Maxsus son [2]. 2022
116
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
рақобатбардошлиги, молиявий натижадорлиги ва самарадор-
лиги масалалари муҳим аҳамият касб этади. Харидорнинг
талаби ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида фой-
дали товар улушини ўзлаштириш бўйича конъюнктуранинг
ўзгарувчан шароитларида қишлоқ хўжалиги корхонасининг
яшаб қолиши ва ривожланишининг рационал моделини
доимо қидириш бозор катаклизмаларига, истеъмолчилар
талабининг тебранишларига қарши туриш сифатида ишлаб
чиқаришни диверсификациялашнинг ролини ошириш талаб
этилади.
Диверсификация тушунчасининг таърифи лотинча diversus
– турли ва fasere – қилмоқ, шунингдек, инглизча diversification
сўзларидан келиб чиқади. Иқтисодий нуқтаи назардан бу кор-
хонанинг иқтисодий ресурсларини қайта тақсимлаш, ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотнинг ассортиментини купайтириш,
унинг янги турини ишлаб чиқариш, асосий фаолият билан
боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган янги соҳада иш олиб бо-
ришни англатади.
Диверсификация жараёнлари, айниқса, ХХ асрнинг 50-йил-
ларининг ўрталаридан бошлаб юқори суръатларда ривожла-
на бошлади. Диверсификация ишлаб чиқариш фаолиятининг
ва стратегик бошқаришнинг элементи сифатида ғарб мамла-
катларида истеъмол талаби деярлик қониқтирилган ва товар
ишлаб чиқарувчиларида қўшимча устунликларга эришишга
талаб кучайган шароитларда пайдо бўлган.Бунинг асосий
сабабларидан бири - бу даврда фан-техника тараққиётининг
жадаллашуви корхоналар ва фирмалар ўртасидаги рақобат
курашининг кескинлашувига олиб келди. Шунингдек, анъана-
вий ишлаб чиқаришга киритилган сармоянинг даромадлилик
даражаси тушиб кетиши ишлаб чиқариш диверсификацияси
ривожланиши учун иқтисодий сабабларнинг бири бўлди.
Диверсификацияни таснифлашда ишлаб чиқариш диверси-
фикацияси базавий категория ҳисобланади, у жамиятнинг
озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини, қайта
ишлаш саноатининг эса – хомашёга бўлган эҳтиёжларини
қаноатлантиришни кўзда тутади. У ассортиментни кенгайти-
риш, корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг
кўринишини ўзгартириш, талаб ва ишлаб чиқаришнинг
самарадорлигини ошириш мақсадида янги ишлаб чиқариш
турларини ўзлаштириш, иқтисодий фойда олиш, касодга
учрашнинг олдини олишни кўзда тутади. Иқтисодий адабиёт-
ларда диверсификацияга ҳар хил таъриф берилади.
“Диверсификация” атамасига чет эл олимлари томонидан
жуда кўп таърифлар берилган. Америкалик иқтисодчилар
С.Фишер, Р.Дорнбуш, Р.Шмалензилар диверсификацияни
«таваккалчиликни бир нечта активларга тақсимлаш орқали
унинг даражасини пасайтиришга йўналтирилган стратегия»
сифатида таърифлайдилар. Уларнинг фикрича, диверсифи-
кациянинг асосий қоидаси “ҳамма тухумларни битта саватда
сақламасликдан иборат”.
Диверсификация кўп қиррали, мураккаб жараёндир. Уни
амалга ошириш усуллари, механизми, мақсади ва вазифала-
ри турличадир, шунинг учун унинг иқтисодий мазмунини тўлиқ
ифодалайдиган ягона таъриф беришни қийинлаштиради.
Шундай бўлса-да, барча диверсификация жараёнларининг
туб моҳияти бир хилдир.
Диверсификациянинг асосий мақсади бир-бири билан
боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ҳар хил соҳада фаолият олиб
бориш ҳисобига (ҳатто, бир-бири билан мавсумий фарқ
қиладиган соҳалар) молиявий хавфни камайтириб иқтисодий
фойдага эришиш ҳисобланганлиги учун, биз диверсифика-
цияни янги ишлаб чиқаришга асосланиб бозорда ўз улушини
сақлаб қоладиган ва, молиявий хавфнинг олдини олиб корхо-
нанинг иқтисодий самарадорлигини оширадиган иқтисодий
жараён деб қарашимиз мумкин.
Диверсификациядан келадиган самара корхонанинг фа-
олият кўрсатишининг умумий натижавийлигининг ортиши,
диверсификация билан яратилган шароитларда бир қатор
ўсиш омилларида намоён бўлади. Бу борада омилларнинг
қуйидаги гуруҳларини ажратиш мумкин: самарадорлик,
жонли меҳнатнинг интенсивлиги ортишига, майдонлар, би-
нолар, энергетик ресурслар ва ҳоказолардан фойдаланиш
коэффициентининг ортишига тўғридан-тўғри ва билвосита
кўмаклашадиган омиллар; ишлаб чиқаришнинг самарадор-
лиги ва молиявий натижаларига билвосита таъсир кўрсатувчи
омиллар.
2016-2020 йилларда жами 330,5 минг гектар паст рен-
табелли пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, ушбу
майдонларда юқори даромадли ва экспортбоп маҳсулотлар
етиштириш йўлга қўйилди. Бунинг натижасида 2016-2020
йилларда сабзавот ишлаб чиқариш ҳосили 103%, картошка
- 114%, полиз экинлари - 110%, дуккакли маҳсулотлар - 3,6
баробар, мойли экинлар - 240%, чорва озуқаси - 191%, мева
- 107,4% ва узум - 106% га ўсди. 2017-2020 йилларда фермер
хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан
жами 3,2 минг гектар майдонда замонавий типдаги иссиқхона
хўжаликлари ташкил этилиб, иссиқхоналар майдони 4,8
минг гектарга (ш.ж: 680 га гидропоника) етказилди. 2021
йилда 746 та ташаббускорлар томонидан 2,3 минг гектар,
2020 йилга нисбатан 2,5 баробар майдонда замонавий
типдаги иссиқхоналарни ишга тушириш белгиланган бўлиб,
бугунги кунга қадар 590 гектар майдонда 290 та замонавий
иссиқхоналар ишга туширилди.
Диверсификациянинг стратегик афзалликлари бир неча
омиллар билан тавсифланади. Улардан энг муҳимлари
қуйидагилар: синергизм салоҳияти – бу бошқарувнинг ягона
тизими ҳамда назорат ва мувофиқлаштириш ҳисобига ҳар
хил фаолият турларини ўзаро бирлашувида кузатилувчи
ҳаражатларнинг қисқариши, шунингдек, капитал айланмаси-
нинг тезлашуви натижаси; агробизнесни ахборотлар билан
таъминланиш ҳолатини яхшилаш, маркетинг тадқиқотларини
интеграцияси; ишга оид алоқаларнинг доимийлиги, етказиб
бериш кафолати ва турғунлиги ўз навбатида маркетинг ва
рекламага харажатларини тежаш имкониятини беради.
Диверсификация фақатгина корхонанинг тегишли тузил-
мавий бўлимлари мавжудлиги ҳолатида муваффаққиятли
бўлиши мумкин: 1. Мавжуд тузилма ва ишлаб чиқариш
бўлимлари имкониятларини доимий тарзда излашни амалга
ошириш. Бу эса табиий равишда фаолиятнинг янги шак-
лларини ўзлаштиришга олиб келади. 2. Янги тадбиркорлик
тузилмасини ташкил қилиш имкониятларини баҳолаш. Бир
қатор тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, мўлжалланаётган
фаолият соҳаси диверсификацияга қадар жозибадор бўлиши
шарт эмас. 3. Диверсификацияни амалга оширишда, асосий
бизнес фаолиятида тўпланган амалий тажрибадан фойдала-
ниш. Бунда асосий мақсад қишлоқ хўжалиги корхонасининг
кучайтирилган салоҳиятини шакллантиришдир. 4. Корпоратив
бошқарув механизми (ходимларни рағбатлантириш, ҳудудий
бўлинмаларни ташкил этиш, корпоратив маданиятни ривож-
лантириш) ҳисобига ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатини ифо-
далаш, диверсификация таъсирида корхонанинг пароканда
бўлишига йўл қўймаслик мақсадида ходимлар ва корхона
орасидаги ўзаро горизонтал боғлиқликни янада соддалаш-
тириш учун мукаммал асос яратишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |